Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Товарлар таснифи
Бозорда таклиф қилинувчи товарлар кенг хислатлар тўпламига 
эга бўлиб, улар товарга нисбатан бирор-бир ҳаракатланиш 
усулларини қўллаш имкониятини белгилаб беради. Бу вазифани 
енгиллаштиришга товарларни таснифлаш, яъни уларни у ѐки бу 
сифатларига қараб гуруҳларга ажратиш ѐрдам бериши мумкин. Бунда 
иккита энг умумий кўрсаткич сифатида қуйидагиларни кўрсатиш 
мумкин: 

мақсадли вазифалар: истеъмол товарлари, ишлаб чиқариш-
техник товарлар; 

товар тури: моддий, номоддий. 
Мақсадли вазифалар
Мақсадли вазифалар бўйича товарлар истеъмол товарлари ва 
ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги товарларга тақсимланади. 
Истеъмол товарлари бу - шахсий истеъмол учун харид 
қилинувчи товарлардир. 
Истеъмол одатларига қараб улар кундалик талаб товарлари, 
олдиндан танлаб олинувчи товарлар, махсус товарлар ва пассив 
талабли товар турларига бўлинади. 
 
 


136 
6.1-жадвал
Истеъмол товарлари турлари ва уларни Интернетда 
таклиф этиш хусусиятлари 
Товарлар 
тоифаси
Тавсифи
Интернетда таклиф этиш 
хусусиятлари
Кундалик 
талаб 
товарлари 
Одатда ўйлаб 
ўтирмасдан, бошқа 
товарлар билан 
таққосламасдан харид 
қилинувчи товар ва 
хизматлар. Уларни 
қўшимча асосий, 
импульсли харид ва 
экстрен товарларга 
тақсимлаш мумкин 
Уларни Интернет орқали 
сотиш даражаси пастдан 
ўртачагача бўлади. 
Самарадорлик пастлигининг 
асосий сабаби бундай 
товарларни Тармоқ орқали 
харид қилиш одатининг 
йўқлиги ҳисобланади 
Олдиндан 
танлаб 
олинувчи 
товарлар 
Харидор танлов 
жараѐнида кенг 
кўрсаткичлар доираси 
бўйича таққословчи 
истеъмол товарлари: 
техник-эксплуатацион 
тавсифномалар, нарх, 
сотувдан олдин ва 
кейин хизмат кўрсатиш 
Интернет бу турдаги 
товарларни сотишда юқори 
самарадорликка эга, чунки 
товар ҳақида максимал ахборот 
тақдим эта олади, таннархи 
паст бўлади 
Махсус 
товарлар 
Ўзига хос 
тавсифномали ѐки 
маркали истеъмол 
товарлари, улар учун 
харидорлар қўшимча 
куч сарфлашга тайѐр 
бўлади 
Интернет бу турдаги 
товарларни сотишда юқори 
самарадорликка эга. Бундан 
ташқари, глобаллик ҳисобига 
сотув бозорини кенгайтиришга 
имкон беради 
Пассив 
талабли 
товарлар 
Уларни харид қилиш 
ҳақида харидор 
ўйламайдиган 
истеъмол товарлари 
Реклама воситаси сифатида 
таннархи пастлиги ва 
ахборотга бойлиги сабабли 
Интернет бу турдаги 
товарларни илгари суришда 
самарали фойдаланиши 
мумкин. Бироқ эсдан 
чиқармаслик керакки, бу 
товарларни сотиш маркетинг 
ҳаракатларини талаб қилади 


137 
Интернет орқали энг кўп таклиф этилувчи истеъмол товарлари 
ассортиментини кўриб чиқишда шуни қайд этиш мумкинки, бугунги 
кунда ривожланган мамлакатларда виртуал савдонинг асосий 
йўналишлари китоб, аудиокассета, видеокассета ва компьютер 
техникаси савдоси бўлиб, анъанавий савдо тузилишидан сезиларли 
фарқ қилади. Масалан, 6.2-жадвалда Россиядаги интернет-дўконлар 
ассортиментида энг кўп учровчи товар гуруҳлари акс эттирилган. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish