Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


 расм Интернет – маркетинг дарахти



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

1.8. расм Интернет – маркетинг дарахти
7

Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, ―Интернет - маркетинг 
дарахти‖да асосий воситалар қилиб дарахтнинг илдизида берилган. 
Булар, яъни изланиш ѐки қидирув, стратегия, брендинг, таркиблардан 
иборатдир. Дарахнинг танаси эса, Веб – сайт ҳисобланади ва унинг 
ўсишида дизайн, ҳамда ривожланишдир. Дарахтнинг шохларида 
онлайн тизимида реклама, Паблик рилейшнз – омма билан мулоқот, 
ижтимоий медиа маркетинги, эмайл – маркетинг, яъни электрон 
почта ва ҳоказолардан таркиб топган. Интернет – маркетинг 
дарахтининг майда шохчаларида эса, интернетнинг қўлланиладиган 
7
 
www.yourclients.ru/.../ internet-marketing.html
 


39 
ускуна ва воситалари ҳисобланади. Буларни янада чуқурроқ ўрганиб 
чиқамиз. 
Интернет - маркетингнинг энг асосий инструменти (воситаси) 
сайт ҳисобланади. Корпоратив Web-сайт – компаниянинг виртуал 
офиси, ҳамда бир қанча функцияларга эга Интернет тармоғидаги 
вакилидир: 
компания ва унинг товарлари ҳақида маълумотлар тақдим 
этиш; 
Интернетда маҳсулот ва савдо маркасини ҳаракатлантириш;
жорий маркетинг тадқиқотларини ўтказиш; 
истеъмолчилар билан муносабатга киришиш; 
мижозларга сервис хизмат кўрсатиш ва маълумотлар тақдим 
этиш; 
сайтдан электрон дўкон сифатида фойдаланиш; 
воситачиларни жалб этиш ва воситачилар билан ўзаро 
муносабатларни мустаҳкамлаш. 
Сайт айнан қидирувчилар томонидан таҳлил этилади ва 
баҳоланади. Унинг дизайни, маълумотлар базаси ва сайтдаги сервис 
хизматларнинг мавжудлиги у ҳақида ижобий фикрни шакллантиради. 
Шу сабабли Web-сайт интернет лойиҳани амалга оширишда марказий 
бўғин ҳисобланади. Шу билан бирга маҳсулотни ва ―савдо юрагини‖ 
ҳаракатлантириш 
бўйича 
бир 
қатор 
махсус 
инструментлар 
(воситалар) ишлаб чиқилган: 
1.
Қидирувни оптималлаштириш (SEO) – Search Engines 
Optimization, сайтни қидирув тизимларига асосланган ҳолда 
оптималлаштириш 
ҳисобланади. 
Қидирувни 
оптималлаштириш 
натижаси – маълум бир калит сўзлардан фойдаланган ҳолда сайтни 
қидирув 
натижаларининг 
илк 
саҳифаларида 
жойлаштиришни 
таъминлаш; 
2.
Контекст реклама – Web сайтда жойлашган матнли реклама 
эълонлари 
ва 
баннерлар 
бўлиб, 
интернет 
қидирувни 
такомиллаштиришда асосий ўринни эгаллайди. Шу билан бирга 
сайтнинг ўнг устунчасида истеъмолчиларнинг эҳтиѐжларига кўра 
қидирув тизимларини жойлаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади 
(Google, Yahoo Search, Mail.ru, Яндекс ва бошқалар). 
3.
Медиа рекламалар–компания маҳсулотлари ва хизматларини 
ҳаракатлантириш 
учун 
турли 
хил 
сайтларда 
ѐки 
реклама 
тармоқларида (таргетингли ѐки таргетингсиз) жойлаштирилган 
ҳаракатсиз ва анимацион расмли реклама эълонлари.


40 
4.
SMO (Social Media Optimization), SMM (Social Media 
Marketing) – ижтимоий тармоқларда ҳаракатлантириш – форумлар, 
блоглар ва бошқ. SMO нинг асосий мазмуни – интернет 
фойдаланувчиларни сайтга кўпроқ киришлари, уни турли хил 
форумлар, блогларда муҳокама қилишлари учун сайтнинг тузилмаси 
ва таркибини такомиллаштиришни кўзлайди.
5.
SMM – сайтни илгари суриш, товар, хизмат ва ҳ.к.ни 
ҳаракатлантиришдир. 
Ушбу 
турдаги 
ҳаракатлантиришдан 
фойдаланишда сайтнинг контенти (таркиби, мазмуни) ҳақида жиддий 
фикр юритиш, унинг фойдаланувчилар учун қизиқарли бўлиши ва 
янада кўпроқ ўқиш истагини уйғотиши, шунингдек, фаолроқ 
ҳаракатларни амалга ошириш – савол бериш, овоз бериш, анкета 
сўровлари тўлдиришга ундаши лозим. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish