Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet309/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

пилорик безлари
 
меъданинг ўн икки бармоқли ичакка 
ўтиш жойида бўлади. Уларнинг сони 3,5 млн га етади. Тузилишига кўра 
оддий ўта тармоқланган найсимон безлар. Пилорик безлар хусусий 
пластинкада сийрак жойлашган, чунки улар орасида сийрак бириктирувчи
тўқима қатламлари қалин жойлашади. Кўпгина безларда париетал 
ҳужайралар бўлмайди. Улар асосан хусусий безлар таркибидаги шиллиқ 
ҳужайраларга ўхшаш ҳужайралардан иборат бўлиб, кўп миқдорда 
дипептидазалар тутади. Пилорик безлар ишқорий реакцияга эга секрет 
ажратади.
Меъданинг пилорик қисми шиллиқ пардаси ўзига хос хусусиятларга 
эга: меъда чуқурчалари чуқурроқ бўлиб, шиллиқ парданинг деярли ярмини 
эгаллайди. Пилорик сфинктер соҳасида шиллиқ парда халқасимон бурма 
ҳосил қилади, у озиқни меъдадан ичакка ўтишини бошқаради. 
Меъданинг 
кардиал безлари
– 
оддий ўта тармоқланган найсимон 
безлар.Уларнинг секрет охирлари ва калта чиқарув найлари (бўйин қисми), 
призматик эпителий билан қопланган. Муцикармин билан бўялганда уларда 
шиллиқ модда, шунингдек дипептидазалар ҳам аниқланган. Шунинг учун 
ушбу секретор ҳужайралар пилорик безлар ва қизилўнгачнинг кардиал 
безлари ҳужайраларига ўхшаш ҳужайралар деб қаралади. Баъзида кардиал 
безлар таркибида оз миқдорда бош ва париетал ҳужайралар учрайди.
Меъданинг 
шиллиқ ости пардаси
эластик толаларга бой бўлган 
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат. Бу ерда 
артериал ва веноз томирлар чигали, лимфатик томирлар тўри ва шиллиқ ости 
нерв чигаллари (Мейснер) жойлашади.
Меъданинг 
мушак пардаси
меъданинг турли бўлимларида бир хил 
ривожланмаган. Меъданинг кардиал ва туб қисмида мушак парда юпқа 
бўлса, тана ва айниқса, пилорик қисмида ўта яхши ривожланган бўлади. 
Мушак парда 3 қаватдан иборат: ички- қийшиқ, ўрта-циркуляр ва ташқи- 
бўйлама. Ўрта қавати меъданинг пилорик қисмида 3-5 см гача қалинлашиб, 
сфинктер ҳосил қилади. Мушак қаватлари орасида мушаклараро нерв 
чигаллари (Ауэрбах) ва лимфатик томирлар тўри жойлашади. 
Меъданинг 
сероз пардаси
мушак пардага ѐпишган сийрак толали 
шаклланмаган бириктирувчи тўқима ва ташқи томондан қопланган 
мезотелийдан ташкил топган. 



Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   305   306   307   308   309   310   311   312   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish