Ичак эпителиал ҳужайрасининг (энтероцит) микроворсинкалари устидаги
гликокаликс озиқ моддалар парчаланишида, сўрилишида муҳим рол ўйнайди.
У ҳужайра микроворсинкаларини апикал қисмининг мустаҳкамлигини
белгилаб, химиявий моддалар ва баъзи бир микроблар таъсиридан энтероцит
ҳужайраларини сақлайди.
Ўрта зонани
эса юқорида таърифлаб ўтилган
типик биологик мембрана ҳосил қилади. Ҳужайра қобиғининг биологик
мембранаси ҳужайрани бошқа мембранали тузилмаларига нисбатан бироз
қалинроқ бўлиб, 7,5 – 10 нм ни ташкил этади.
Ички зона (кортикал қават,
кортекс)
цитоплазманинг биологик мембранага тегиб ѐтувчи юпқа қисмидан
иборат. Бу ерда органеллалар бўлмай, цитоплазмадан микрофиламентлар
(асосан актин иплари) келиб тугайди. Бу қават плазмолемманнг периферик
оқсиллари
ҳамда
ҳужайранинг
цитоскелети
билан
туташган.
Микрофиламентлар қисқарувчи оқсиллар ушлагани учун ички зона ҳужайра
мембранасининг ҳаракатида муҳим рол ўйнайди. Бу ҳаракат псевдоподиялар
ҳосил қилиш ва фагоцитоз, пиноцитоз процессларида ботиқликлар ҳосил
қилиш билан белгиланади.
Плазмолемма таркибида липидлар (42-45%), оқсиллар (50%дан ортиқ)
ва карбонсувлар (5-10%) бўлади. Липидлар асосан фосфолипидлар,
сфинголипидлар, гликолипидлар ва холестерин бўлиб, улар мембрананинг
асоси бўлган билипид қўшқаватни ҳосил қилади. Холестериндан ташқари
барча липидлар амфифиллик ѐки амфипатик (юнон. amphi – иккиюзлама)
хусусиятга эга. Ҳар бир липид молекуласи қарама-қарши хусусиятларга эга
икки қисмдан иборат. Унинг бошчаси ѐки поляр қисми гидрофил бўлиб,
нополяр қисми (думи) гидрофобдир. Сувли муҳитда ушбу молекулалар
билипид қўшқават ҳосил қилади. Бунда уларнинг гидрофоб думлари
ичкарига, бир-бирига қараб жойлашса, гидрофил бошчалари эса сувли
муҳитларга (ҳужайра ташқарисига ва цитоплазмага) қараб ѐтади.
Қўшқаватнинг айрим жойларида, фақат гидрофоб думлар жойлашган
соҳаларида холестерин молекулалари ѐтади. Холестерин молекулалари
мембрананиг маълум зоналарида фосфолипид молекулаларини ўраб олиб,
ўзига хос «липид солчалари»ни ҳосил қилади. Одатда бу соҳаларда мембрана
бироз қаттиқлашиб, эластиклиги пасаяди. Шу туфайли бу зоналарда эндо-
экзоцитоз жараѐнлари бўлмайди. Шу билан бирга холестерин мембрана
оқувчанлигини бошқаришда иштирок этиб, ҳужайра гомеостазини
таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Мембрананинг ташқи қаватида жойлашган
баъзи липид молекулалари карбонсув занжирлари билан боғланган бўлиб
(гликолипидлар), бу занжирлар гликокаликсга ўтиб кетади. Гликолипидлар
ташқи қават барча липидларининг тахминан 5 %ни ташкил этади.
Плазмолемма оқсиллари бажарадиган вазифаларига кўра структур
(ҳужайранинг шаклини, механик хусусиятларини белгиловчи), транспорт
(моддаларни ташувчи), ҳужайралараро алоқаларни таъминловчи ва
сигналларни ўтқазувчи оқсиллар бўлиши мумкин. Жойлашишига қараб
Do'stlaringiz bilan baham: