Озон (О
3
) кислороднинг аллотропик шакл ўзгариши бўлиб,
у ультрабинафша нурлари ҳамда ҳаводаги электр заряди
таъсирида кислород молекулаларининг парчаланишидан
ҳосил бўлади. Бу газ атмосферанинг 70 км баландлигигача
бўлган қаватида учрайди, бироқ унинг энг зич жойлашган
ўрни 25-30 км баландлик оралиғида бўлиб, бу ерда у “озон
қатлами”ни ҳосил қилади.
Агар гипотетик маънода озон гази сиқилса, бу қатламининг
қалинлиги 1-3 мм ташкил қилади. Унинг оғирлиги
атмосфера ҳавоси умумий оғирлигининг 10 миллиондан бир
қисмига тенг. Лекин шунга қарамай озоннинг биосферадаги
аҳамияти беқиёс каттадир. Агар ер юзига келаётган қуёш
нурининг 20% атмосферада тутиб қолинадиган бўлса, унинг
13% фақатгина озон қатламида тутилади. Озон қавати ўзида
айниқса қуёш нури таркибидаги ультрабинафша нурларни
кўпроқ тутиб қолади.
Озоннинг ер юзини ортиқча ультрабинафша нурлардан
ҳимоя қилишидан ташқари унинг ер усти ҳавосидаги
табиий миқдори нафас олиш жараёнини
енгиллаштиради.
Бироқ ҳавода озоннинг кўпайиб кетиши организмга
зарар қилади, унинг миқдори 0,02-0,03 мг/л етганида
инсоннинг нафас йўллари яллиғланиб, зотилжам
касаллиги келиб чиқади.
Бундан ташқари, озоннинг парчаланишида совутгич
техникасида ишлатиладиган хлорфторуглерод
бирикмалари, яъни фреон моддасининг ҳам жиддий
таъсири бор.
Вена конвенцияси ва Монреал анжумани баёнига кўра дунё
Do'stlaringiz bilan baham: |