―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/129
Sana14.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#549701
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   129
Bog'liq
2 5343865719194914827

Қарши 
кўрсатмалар
Юрак 
ишемик 
касаллиги, 
зўриқиш 
стенокардияси III-ФС, нафас системаси касаллиги, сийдиктош касаллиги, 
калькулез холецистит, ҳомиладорликнинг иккинчи даври, истерия, бош мия 
томирларининг атеросклерози, тери касалликлари. 
Параметрлари. 
Таъсири бўйича душлар умумий ва маҳаллий бўлади. 
Умумий душларнинг механик таъсири интенсивлигининг ўсиб бориши 
бўйича чангсимон, ѐмғирсимон, игнасимон, циркуляр, елпиғичсимон, оқимли 
(Шарко, шотланд) душлар ва сув ости душ массажига ажратилади. 
Ёмғирсимон, игнасимон ва чангсимон душлар. 
Ёмғирсимон душда сув 
махсус тўр орқали ўтади, алоҳида майда оқимларга ажралади ва танага 
ѐмғирга ўхшаш тушади; игнасимонда сув махсус кичик диаметрли (чиқиш 
диаметри 0,5-1 мм) металл трубкалар қўйилган кам сони тешикчалардан 
ўтади ва танага алоҳида оқимлар билан игна сачишга ўхшаб тушади. 
Чангсимон душни олиш учун махсус шарга ўхшаш мослама хизмат қилади, 


164 
ундан 90
0
бурчак остида 4 та букилган трубка ўтиб, охири бир мунча 
кенгайган бўлади. Унда кичик тешикчалар жойлашган, ундан сув майда 
чангга ўхшаб чиқади ва танага тушади. Бу душлар турли сувнинг турли 
ҳароратларида қўлланилади (илиқ, индифферент, салқин ва совуқ); 
давомийлиги 1 минутдан 5 минутгача, сув 100-150 кПа (1-1,5 атм.) босим 
остида тушади. Муолажа ҳар куни ўтказилади, бир курс давога 15-25 
муолажа. 
Шарко души (оқимли).
Кийимдан буткул озод бўлган бемор кафедра 
қаршисида 3-3,5 м масофада туради. Муолажа елпиғичли оқим билан 
бошланади, сўнгра оѐғидан бошигача, 
аввал орқадан сўнгра олдиндан 1-2 марта 
оқим юборилади. Шундан сўнг компакт 
оқимга ўтилади, у билан секин орқа 
юзадан бошланади, аввал бир оѐқ бўйича 
пастдан юқорига бел соҳасигача, кейин 
иккинчи оѐғи бўйлаб, 2-3 марта 
қайтарилади. Сўнгра сувни бирмунча 
кенгайтириб орқага ўтилади, кейин ҳар 
бир олдинга чўзилган қўл бўйича 1-2 марта ўтказилади. Кейин бемор ѐн 
томонга ўгирилади, сув оқими галма-гал ҳар бир ѐн томон юзаси оѐқдан 
қўлтиқ остигача (бемор қўлларини юқорига кўтаради) ўтказилади. Сўнгра 
бемор кафедрага юзи билан ўгирилади ва 2-3 марта компакт сув оқими 
галма-гал оѐқларга, охирида елпиғичли ҳолда қоринга юборилади. Махсус 
кўрсатмаларда қорин компакт сув оқими билан йўғон ичак бўйича айланма 
ҳаракатларда массаж қилинади. Тўлиқ муолажа елпиғичли оқим билан 
тугатилади. Зарурий жавоб реакциясини олиш учун муолажа шу тартибда 
бир неча марта ўтказилади. Бунда умуртқа поғанаси соҳаси авайланади ва 
сув оқимининг юзга, бошга, сут безига ва жинсий органларга тегишидан 
авайланади. Сув ҳарорати даволаш курси бошида 32-35
0
С (зарурият 


165 
туғилганда 40-42
0
С), муолажа охирида 15-20
0
С, унинг босими 190-200 дан 
250-300 кПа гача (1,5-2 дан 2,5-3 атм.гача), муолажа давомийлиги 1-2 
минутдан 3-5 минутгача. Муолажа ҳар куни ўтказилади. Бир курс давога 15-
25 муолажа. Муолажани тўғри ўтказилганлиги белгиси бўлиб теридаги яққол 
қизариш ҳисобланади, унга ҳароратни, сув босимини ва муолажа 
давомийлигини тўғри ўтказилганда эришиш мумкин. Сув ҳарорати қанча 
паст бўлса, муолажа шунча қисқа бўлиши керак ва сув босими шунча катта 
бўлиши керак. Илиқ сув қўлланилганда муолажа давомийлиги узаяди, босим 
меъѐрий бўлади. Иссиқ сув оқимли душ махсус кўрсатмалар билан 
қўлланилганда, кўпинча у маҳаллий қўлланилади. 
Шодланд души. 
Ўтказилиш техникаси худди Шарко душига ўхшаш. 
Улар ўртасидаги фарқ шундаки, унда кафедранинг иккала душ шланги 
қўлланилади: биридан иссиқ иккинчисидан совуқ сув берилади. Шотланд 
душида беморга галма-гал иссиқ сув билан (37-45
0
С) 30-40 секунд давомида, 
совуқ сув билан (25-10
0
С) 15-20 секунд давомида таъсир этади. Бундай сув 
алмашиши 4-6 марта қайтарилади, давомийлиги 1-3 минут. Қоида бўйича 
муолажа иссиқ сувдан бошланиб, совуқ сув билан тугатилади. Биринчи 
муолажалар кам фарқ қилувчи сув ҳарорати билан ўтказилади.Муолажадан 
муолажага ҳарорат фарқи ортириб борилади, зарурият туғилганда муолажа 
охиригача 35
0
С гача етказилади. Сув босими 200 дан 300 кПа гача (2 дан 3 
атм.гача) бўлади.
Бундай душлар маҳаллий ва умумий бўлади: муолажа ҳар куни 
ўтказилади, умумийси яхшиси кун ора ўтказилгани маъқул. Бир курс даво 15-
20 умумий муолажани, 30 тагача маҳаллий муолажани олади. 
Елпиғичли душ. 
Сув оқими бемор танасига елпиғич кўринишида 
тушади. Бунда шланг учига махсус мослама (лопата) кигизилади, лекин уни 
қўл бармоғи билан ҳам сиқиш мумкин. У бошқа душларга нисбатан (Шарко, 
шотланд) юмшоқ таъсир этади. У одатда умумий муолажа сифатида 
қўлланилади. Бемор душ кафедраси рўпарисига (2,5-3 м масофада)
 
туради, 2-


166 
3 марта секин ўгирилиш амалга оширилади, унга 2-3 минут керак бўлади. 
Беморга 2-3 марта муолажа ўтказилади, қизариш реакцияси пайдо бўлгунча. 
Даволаш курси бошида сув босими 150 кПа (1,5 атм.), аста секин 300 кПА (3 
атм.) гача ошириб борилади, сув ҳарорати 35
0
С дан 25
0
С гача. Муолажа ҳар 
куни ўтказилади. Бир курс давога 15-20 муолажа. 
Циркуляр душ. 
Махсус қурилма ѐрдамида ўтказилади, яъни ингичка 
труба системасидан ташкил топган, айланма бўйича жойлаштирилган ва 
юқори ва пастки қисми тўлиқ бўлмаган ҳалқа билан тугайди. Трубаларнинг 
ички қисмида майда тешикчалари бўлиб, у орқали сув бемор танасига 
тушади. Бемор циркуляр душ қабул қилиш вақтида кўп сонли майда 
горизонтал сув оқими таъсирига дуч келади, сув бемор танасига ошган босим 
100-150 кПа (1-1,5 атм.) билан тушади. Циркуляр душ сувнинг 36-34
0
С 
ҳарорати билан бошланиб, аста секин ҳарорат туширилади, даво курси 
охирида 25
0
С гача олиб борилади. Муолажа давомийлиги 2-5 минут, ҳар 
куни ѐки кун ора ўтказилади. Бир курс давога 15-20 муолажа. 


Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish