Д а в о л о в ч и с а м а р а д о р л и г и :
мионейростимулловчи,
анальгетик, вазоактив, трофик.
Кўрсатма.
Периферик нерв системасининг ўткир ва ўткир ости
касалликлари (радикулит, неврит, радикулоневрит, симпаталгия, орқа мия
жарохати), суяк–мушак системасининг ўткир травматик жарохатлари
28
(боғламлар жарохати, лат ейишлар, миалгия, периартритлар, мушак
атрофияси), юрак–қон томир системаси касалликлари (гипертоник
касалликнинг II–даражаси, Рейно касаллиги, қўл–оѐқ томирларининг
атеросклерози, варикоз касаллиги, болитерик эндаритерит), бронхиал астма,
ошқозон–ичак йўли касалликлари (холецистит, ўт хайдаш йўлларининг
дискинезияси, атоник ва спастик колитлар, панкреатит), ревматоид
артритлар, энурез, деформацияловчи остеоартроз, Бехтерев касаллиги,
битишма касаллиги ва бошқалар.
Қарши
кўрсатмалар.
Суяк
синишида
суяк
бўлаклари
иммобилизациясининг йўқлиги, сийдик ва ўт тош касалликлари,
тромбофлебитлар, висцерал келиб чиқишли ўткир оғриқлар (стенокардия,
миокард инфаркти, буйрак коликаси хуружлари, туғиш, жаррохлик
манипуляциялари).
Параметрлари.
Муолажа ўтказиш учун диадинамик токлардан
фойдаланилади – ярим синусоидал шаклли, частотаси 50 ва 100 Гцли
импульсли токлар. Француз врач–стоматологи P.Bernard организмнинг
қўзғалган тўқималари бу токларга жуда тез мослашишини
кўрсатиб берган. Токларга мослашишни камайтириш учун
диадинамик токлар турли қўшилишларда қўлланилиши керак.
Ҳозирги кунда 5 та асосий турлари ва 2 та тўлқинли
модуляциялари қўлланилмоқда.
Диадинамик токларнинг асосий турлари. 50 Гц частотали
бир ярим даврли узлуксиз
яримсинусоидал т ок. Кучли қўзғатувчи
ва миостимуляцияловчи (мушакларнинг тетаник қисқаришигача
бориши мумкин) таъсирга эга. Беморда йирик ѐқимсиз вибрация
чақиради.
Икки ярим даврли узлуксиз
100 ГЦ ярим синусоидал
ток.Яққол оғриқ қолдирувчи ва вазоактив таъсир этади,
29
мушакларда фибрилляр тортилишини, майда ва тарқалувчан
вибрацияни чақиради.
Бир ярим даврли ритмик.
Узилиб, бир хил пауза билан бериладиган
узлуксиз бир ярим даврли ток. Яққол миостимулловчи таъсирини токлар
юбориш вақтида кўрсатади, пауза вақтида мушаклар тўлиқ бўшашади.
Қисқа даврли модулланган токлар.
Бир ярим даврли узлуксиз ва икки
яримдаврли узлуксиз токларнинг кетма–кет тартибли қўшилмаси. Токнинг
бундай кетма–кетлиги уларга мослашишини жиддий камайтиради. Бу ток
тури бошида нейромиостимулловчи таъсир қўрсатади, 1–2 минутдан сўнг
анальгезияни чақиради. Беморларда вақти–вақти билан йирик ва юмшоқ
майин вибрация сезгисини чақиради.
Узун даврли модулланган токлар.
Бир вақтда бир яримдаврли
узлуксиз токнинг 4 с давомийлиги билан ва икки яримдаврли узлуксиз
токнинг 8 с давомийлиги билан қўлланилиши. Бундай токларда
нейромиостимулловчи таъсири аста камайиб, оҳиста анальгетик, вазоактив ва
трофик самарадорлиги ошиб боради.
30
Do'stlaringiz bilan baham: |