Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ



Download 9,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/143
Sana14.04.2022
Hajmi9,49 Mb.
#549577
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143
Bog'liq
6-san-2020

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
63
педагогикада долзарб муаммо бўлиб келган. Машҳур дидактиклар И.Я.Лернер ва 
М.Н.Скаткин талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш усуллари: билимларни 
ўзлаштириш, билиш методлари, амалий фаолият, таълим жараёнида талабаларни 
тарбиялаш тарзидаги ўқитиш методларини ишлаб чиқишган. Улар талабалардаги 
мустақил ҳаракатланиш билан боғликда билиш фаолиятига кўра таълим методла-
рини тасниф этишган: ахборот-тушунтиришли, репродуктив, муаммоли баён қилиш, 
қисман изланиш ёки эвристик, тадқиқотчилик.
Физика ўқитиш методикаси фанини ўқитиш амалиётида ўқитиш методларини 
фойдаланиладиган ўқитиш воситаларига қараб туркумларга ажратиш кенг тарқалган 
бўлиб, улар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: оғзаки; демонстрацион; лаборатория; 
дарслик ва қўлланмалар билан ишлаш; масалалар ечиш; расмлар, плакатлар ва турли 
хил техник воситалардан фойдаланиш; билим, малака ва кўникмаларни назорат 
қилиш, ҳисобга олиш методлари.
Физикани муаммоли ўқитиш дарсни муаммоли ўтилиши, бўлажак физика 
ўқитувчисининг мантиқий фикрлашини, қобилиятларини шаклланишини таьмин-
лайди. Физика ўқитиш методикаси фани дарсида муаммолар асосан икки ҳолда: 
масала ечиш ва мустақил эксперимент ўтказиш пайтида қўлланилади. Физика 
ўқитишда ўқув муаммоси мазмуни бўйича уч гуруҳга бўлинади: назарий, амалий 
ва аралаш турдаги муаммолардир. Назарий муаммолар янги қонуниятларни хулоса-
лашда, экспериментнинг натижасини назарий жиҳатдан асослашда ва уларни олдин-
дан айтишда, тадқиқот юргизиш билан масала ишлаш кабиларда қўлланилади. Ама-
лий ўқув муаммолари физика ўқитувчисидан турли амалий масалаларни ечишни, унга 
тегишли бўлган, ҳал қилишнинг янги йўлларини топишни тақоза қилади. Албатта ҳар 
қандай амалий ишнинг бажарилиши назарий таҳлилсиз амалга оширилиши мумкин 
эмас. Аммо, муаммо амалий жиҳатдан ифодаланганда масаланинг назарий томони 
ёрдамчи восита сифатида фойдаланилади. Масалан, уларга қуйидагича вазифа 
берилиши мумкин. Амперметр ва реостат ёрдамида электр лампасининг қувватини 
аниқлаш. Вазифанинг асосий мақсади, лампанинг қувватини аниқлашнинг экспери-
ментал йўлини топиш бўлиб ҳисобланади. Албатта, бу фақат амалий аҳамиятига эга, 
бироқ, шундай бўлса ҳам улардан маълум назарий билимни ва уни амалда қўллашни 
билишни талаб қилади. Жумладан, физика ўқитувчиси занжирнинг қисмидаги ток-
нинг қувват формуласини билишлари ва токнинг кучи бир хил бўлган ҳолда унинг 
қуввати қаршиликка пропорционал эканлигини билишига тегишли. 
Дж.Дьюининг назарий ғоялари муаммоли таълимнинг асоси бўлиб қолди. 
Бугунги кунда муаммоли таълим ўқитувчи раҳбарлиги остида муаммоли вазиятни 
яратиш ва уларни ҳал этишда таълим олувчиларнинг фаоллик ва мустақилликларини 
таъминлашга эришишни назарда тутади. Муаммоли таълимнинг вазифаси фаол 
ўрганиш жараёнини рағбатлаштириш, таълим олувчиларда фикрлаш, тадқиқотчилик 
кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Амалий муаммога янги қонуниятларни тажрибада аниқлашга қаратилган вазифа-
ларни ҳам қўшса бўлади. Масалан, ўтказгичларни кетма-кет ва параллел улаганда ток 
кучининг ўтказгич қаршилигига бўлган боғлиқлигини аниқлашга қаратилган амалий 
иш. Аралаш турдаги муаммолар, ҳал қилиниши айрим назарий ва амалий масалалар 
асосида келиб чиқувчи муаммолар ҳисобланади. Масалан, электромагнит индукция 
ҳодисасини тушунтиришда назария ва амалиётнинг ролини ажратиб ифодалаш мум-
кин эмас. Чунки бу ҳолда назарий саволларнинг жавоби ва амалий вазифаларнинг 
бажарилиши бир-бирини тўлдириб, бири иккинчиси орқали ривожлантирилади.
Муаммоли ўқитишни самарали амалга оширилиши, ўқитиш жараёнига тегишли 



Download 9,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish