Збекистон республикасининг


Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги 
давлат контракти бўйича товарлар ҳақи сотиб олувчи томонидан 
тўланганда давлат буюртмачиси сотиб олувчининг ушбу мажбурияти 
бўйича кафил деб ҳисобланади.
1. Шарҳланаётган моддада давлат эҳтиёжларини қаноатлантириш 
фақат давлат контракти асосида амалга оширилиши билан боғлиқ ҳуқуқий 
муносабатларни белгиловчи кўрсатмалар назарда тутилган. Бундай ҳолда 
давлат буюртмачиси иккита ролда яъни, ФК 459, 460-моддаларига мувофиқ 
муайян талаблар асосида буюртмаларни жойлаштирувчи давлат буюртмачиси 
сифатида ҳамда кўрсатилган модданинг нормалари билан тартибга 
солинадиган маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиб олувчи сифатида 
иштирок этади. Бунда маҳсулотни учинчи шахс, олувчи манзилига етказилиши 
ҳолати аҳамиятга эга эмас. Чунки, у шартнома тарафи ҳисобланмайди ва 
маҳсулот етказиб берувчи билан шартномавий алоқага киришмаган бўлади. 
Ушбу маҳсулот олувчи зиммасига, агар давлат контрактида назарда тутилган 
бўлса, фақат товарлар ҳақини тўлаш юклатилиши мумкин.
2. Қонунда товарлар бевосита давлат буюртмачисига ёки унинг 
кўрсатмаси (жўнатиш разнарядкаси)га мувофиқ бошқа шахс (олувчи)га 
етказиб бериладиган ҳолларда контрактни бажариш бўйича тарафларнинг 
муносабатлари маҳсулот етказиб бериш шартномаси учун назарда тутилган 
қоидалар билан тартибга солинишини назарда тутади. Маҳсулот етказиб 


136
бериш шартномасида товарларни олувчиларга жўнатиш тўғрисида сотиб 
олувчининг сотувчига кўрсатмалар бериш ҳуқуқи (жўнатиш разнарядкаси) 
назарда тутилган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи товарларни жўнатиш 
разнарядкасида кўрсатилган олувчиларга жўнатади (топширади). Жўнатиш 
разнарядкаси — маҳсулот етказиб берувчига ёзма шаклда сотиб олувчи 
томонидан белгиланган шахсларга топшириш учун етказиб берилиши 
керак бўлган товарларни бир йўла ёки белгиланган график асосида ортиб 
юбориш (жўнатиш) ёки топшириш бўйича кўрсатмасини мужассамлайди. 
Бу эса ўз навбатида, маҳсулот етазиб берувчига ҳам қулайликларни 
келтириб чиқаради. Жумладан, маҳсулот етказиб берувчи товарларни 
аниқ, ўз вақтида етказиб бериши белгиланса бошқа томондан қулайлиги 
ўз ишини тартибли олиб боришга асос бўлади. Бу эса, бир йўла бир неча 
мижоз буюртмасини вақт ва транспорт харажатларини камроқ қилган 
ҳолда етказиб берилишига олиб келади.
3. Давлат эҳтиёжларини бундай усулда қаноатлантиришнинг амалий 
масалалари етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ тўлаш босқичида юзага 
келади. Агар бундай ҳақ тўлаш товар олувчи зиммасига юклатилмаган 
бўлса, у ҳолда унинг ҳақини тўлаш давлат буюртмачиси томонидан 
амалга оширилиши лозим.
Бундай шароитларда маҳсулот етказиб берувчи манфаатларини 
қаноатлантириш учун мавжуд ҳуқуқий конструкцияларни қўллаш 
имкониятини топиш ёки ишлаб чиқиш зарур бўлади. Чунончи, муқобил 
талабни ҳисобга ўтказиш усулини кўрсатиб ўтиш мумкин. Талабни 
ҳисобга ўтказиш етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ тўлашни давлатга 
нисбатан ва давлат маҳсулот етказиб берувчига нисбатан талабини 
қўйиши мумкин.
4. Давлат контракти бўйича маҳсулот белгиланган муддатларда етказиб 
берилмаса маҳсулот етказиб берувчи етказиб берилмаган маҳсулотнинг 
50% ҳажмида неустойка тўлайди. Неустойка олдинги давр учун етказиб 
берилмаган маҳсулот ҳажмини ҳисобга олган ҳолда амалда мажбурият 
бажарилгунигача ундирилади. Давлат контракти бўйича мажбуриятлар 
бажарилмаган ҳолларда неустойка тўлашдан ташқари маҳсулот етказиб 
берувчилар сотиб олувчи томонидан кўрилган зарарни ҳам қоплаб беради. 
Қонунда кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган маҳсулот шунингдек, 
бут бўлмаган маҳсулот етказиб берилмаган ҳисобланади.


137

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish