Збекистон республикасининг


Банк муайян турдаги ҳисобварақлар очиш учун эълон қилган



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet399/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

Банк муайян турдаги ҳисобварақлар очиш учун эълон қилган, 
қонунда ва қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида 
назарда тутилган тегишли талабларга мос келадиган шартлар асо
-
сида ҳисобварақ очишни таклиф қилиб мурожаат этган мижоз билан 
банк ҳисобварағи шарт номаси тузиши шарт.


735
Банк тегишли операцияларни амалга ошириш қонунда, банкнинг 
таъсис ҳужжатларида ва унга берилган лицензияда назарда тутил
-
ган ҳисобварақни очишни рад этишга ҳақли эмас, ана шундай рад 
этишга банкда банк хизмати кўрсатишга қабул қилиш имконияти 
йўқлиги сабаб бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Банк банк ҳисобварағи шарт номасини тузишдан асоссиз равишда 
бош тортган тақдирда, мижоз унинг олдига ушбу Кодекс 377-моддаси
-
нинг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларни 
қўйишга ҳақли.
1. Банк ҳисобварағи шарт номасини очиш амалиётда қоида тариқасида 
икки усулда, яъни: ягона ҳужжат тарзида шарт нома тузиш ва имзо-
лаш; бундай ҳужжатни расмийлаштирмасдан амалга оширилади. Банк 
ҳисобварағи шарт номасининг мавжуд эмаслиги шарт номавий муносабат-
лар мавжуд эмаслигини англатмайди. Масалан, мижоз ҳисобварағининг 
бир банкдан бошқа банкка ўтказишга розилик берилиши аввалдан улар 
ўртасида шарт нома тузилганлигини англатмайди. Шу сабабли мижоз 
томонидан ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза беришнинг ўзи (шарт нома 
тузишга) оферта, банк бошқарувчисининг унга имзо қўйиши эса, акцепт 
(шарт нома тузишга розиликни) англатади.
Банк ҳисобварағи шарт номасида банк мижознинг ҳисобварағига келиб 
тушаётган маблағларни ҳисобвараққа кирим қилиш ва уни киритиб қўйиш, 
мижознинг ҳисобварақдаги маблағларни тасарруф этиш борасидаги 
топшириқларини ижро этиш шартлари, бу борадаги мижоз ҳамда банк 
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, банк хизматлари учун тўланиши лозим 
бўлган комиссиялар ҳамда бошқа шартлар белгилаб олинади.
Банк ҳисобварағи учинчи шахс фойдасига ҳам очилиши мумкин (ФК 
362-модда).
Мижозлар томонидан ҳисобварақлар очиш учун банкка тегишли 
ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, банклар икки иш куни мобайнида, 
агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, уларга 
ҳисобварақлар очишлари шарт. Ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижоз-
нинг имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки 
мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан 
тақдим қилинади. Банклар томонидан қонун ҳужжатларида кўзда тутилган 
ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


736
Мижозлар ҳисобварақ очиш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг 
ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект лар-
нинг ҳисобварақ очиш учун асос бўлган ҳужжатлари, банк ҳисобварағи шарт-
номаси, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар, таъсис ҳужжатлари 
(таъсис шарт номаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва 
қўшимчаларнинг нусхалари, хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналарнинг 
таъсис ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 
нотариал тасдиқланган нусхалари, иккиламчи ҳисобварақлар очилганлиги 
тўғрисидаги асосий ҳисобварағини очган банкка юборган хабарнинг нус-
хаси ҳамда бекор қилинган имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган 
варақчалар, шунингдек мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини 
имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт 
ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат)нинг нусхаси мижознинг юридик 
йиғмажилдида сақланади.
Тадбиркорлик субъектларига банкларда ҳисобварақлар очиш учун 
энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробари, қишлоқ жойларда эса энг кам 
ойлик иш ҳақининг 0,1 баробари миқдорида ҳақ олинади. Шу ўринда 
таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Респуб ликаси Президентининг 2011 йил 
24 августдаги ПФ-4354-сонли «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
ликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини 
шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фар-
монига асосан, 2011 йил 1 сентябрдан кичик бизнес субъектларидан 
тижорат банкларида миллий валютада ҳисоб рақами очганлик учун 
тўлов ундириш бекор қилинган.
2. Юридик шахслар ва фуқаролар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса 
хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар. 
Ўзбекистон Респуб ликасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 
қонунининг 31-моддасига мувофиқ, мижозлар қонун ҳужжатларида бел-
гиланган тартибда ўзлари танлаган битта ёки бир нечта банкда миллий 
валютада ва чет эл валютасида талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит 
ҳисобварақлар очишга ҳақли.
Банкка банк ҳисобварағи шарт номасини тузиш учун мурожаат қилган 
ҳар бир шахс билан шарт нома тузиш мажбурийдир (ФК 377-моддасига 
қаранг).


737
Банк мижознинг банк ҳисобварағини очиш тўғрисидаги талабини 
қуйидаги ҳоллар мавжуд бўлганда рад этиши мумкин эмас: а) таъсис 
ҳужжатлари ва лицензиясига кўра банк бундай турдаги ҳисобварақлар 
очиш ва уни юритиш ҳуқуқига эга бўлса; б) ҳисобварақ очиш қонунга 
ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган қоидаларнинг бузилишига 
олиб келмаса; в) банк иқтисодий ёки бошқа сабабларга кўра вақтинча 
юридик ва жисмоний шахсларга ҳисобварақлар очишни тўхтатмаган 
бўлса; г) банкнинг пул маблағларини қабул қилиш учун зарур ишчи кучи 
ва техник имкониятларга (бўш операционистлар, амалиёт заллари ва ҳ.к.) 
эга бўлса; д) банкнинг ҳисобварақни очишга тўсқинлик қиладиган бошқа 
сабаблар мавжуд бўлмаса.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллар мавжуд бўлса, банкка ҳисобварақ 
очиш учун зарур ҳужжатлар йиғмажилдини тақдим қилиб, рад жавобини 
олган ҳар қандай шахс ФК 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида 
кўрсатилган тартибда шарт нома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга 
мурожаат қилишлари мумкин. Бундай шарт номанинг шартлари ҳисоб-китоб-
ларга оид норматив ҳужжатлар ва муайян банк амалиётида қўлланиладиган 
тегишли турдаги ҳисобварақлар бўйича амалга ошириладиган операциялар 
учун тўланадиган ҳақ миқдори, ҳисобварақда сақланадиган пул маблағларига 
қўшиладиган фоизлар ставкаси билан белгиланади. Бундан ташқари мижоз 
банкдан ўзига шарт нома тузишдан асоссиз бош тортганлиги сабабли етка-
зилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳисобварақ очишдан бош тортиш қонун ҳамда бошқа норматив 
ҳужжатларда белгилаб қўйилиши мумкин.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   395   396   397   398   399   400   401   402   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish