Збекистон республикасининг



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet395/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

44-БОБ. БАНК ҲИСОБВАРАҒИ
771-модда. Банк ҳисобварағи шартномаси
Банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки 
бошқа кредит муассасаси (бундан буён матнда — банк) иккинчи 
тарафнинг — мижознинг (ҳисобварақ эгасининг) ҳисобварағига 
тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижоз
-
нинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда 
ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги 
фармойишларини бажариш мажбуриятини олади.
Ушбу бобнинг банкларга тааллуқли қоидалари бошқа кредит 
ташкилотлари ўзларига берилган рухсатнома (лицензия)га мувофиқ 
банк ҳисобварағи шартномасини тузиш ва бажариш чоғида уларга 
нисбатан ҳам қўлланади.
1. «Ҳисобварақ» сўзи турли хил маъноларда қўлланиши мумкин. Банк 
ҳисобварағини пул маблағларини ва моддий қимматликларни бухгалте-
рия ҳисобини юритиш усули сифатида қараш мумкин. Масалан, ссуда 
ҳисобрақами, банк фонди ҳисобини юритиш ҳисобварағи. Мижозлар ўз 
маблағларини қўядиган ҳисобварақлар кўрсатиб ўтилган вазифалардан 
ташқари бошқа вазифаларни ҳам бажаради. Булар аввало — шартнома-
лардир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мижозлар банкларда қуйидаги 
турдаги банк ҳисобварақларини очишлари мумкин: а) талаб қилиб олин-
гунча депозит ҳисобварақлари; б) жамғарма депозит ҳисобварақлари; 
в) муддатли депозит ҳисобварақлари; г) ссуда ҳисобварақлари; д) бошқа 
депозит ҳисобварақлари. Фуқаролик кодексининг 44-бобида айнан улар 
ҳақида сўз боради.
Амалиётда аксарият ҳолларда талаб қилиб олингунча депозит 
ҳисобварақлари очилиши кузатилади ва ҳисобварақдаги маблағлар 
банкка мижозларнинг биринчи талаби биланоқ берилади, шунингдек 
ҳисобвараққа ўтказиб бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритилади 
ҳамда маблағлар бўйича операциялар амалга оширилади. Хўжалик юри-


727
тувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта 
миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи 
унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ҳисобланади. 
Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағини очгандан кейин 
миллий ва чет эл валютасида очадиган барча талаб қилиб олингунча 
депозит ҳисобварақлари унинг иккиламчи ҳисобварақлари бўлиб 
ҳисобланади.
Жамғарма депозит ҳисобварағи эса, мижозларнинг даврий бадал-
лари асосида шаклланиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун 
жамғариладиган ва шу мақсад учун йўналтириладиган ёхуд шартнома 
бекор қилиниши натижасида қайтариладиган маблағлар ҳисоби юри-
тиладиган ҳисобварақ ҳисобланади. Муддатли депозит ҳисобварағи 
бўйича шартномада қатъий келишилган муддатга қўйилган мижозларнинг 
маблағлари ҳисоби юритилади. Ссуда ҳисобварағида белгиланган тар-
тибда мижозларга берилган кредитларнинг ҳисоби юритилиши назарда 
тутилади. 
Банк ҳисобварағини очишда икки гуруҳга мансуб муносабатлар юзага 
келади:
Биринчидан, банк ҳисобвараққа (мижоздан ёки учинчи шахслардан) 
тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш ҳамда 
қонунда ва шартномада назарда тутилган тартибда мижознинг биринчи 
талаби биланоқ унга пул маблағларини бериш мажбуриятини олади.
Мижознинг ҳисобварағига қўйилган пул маблағларини талаб қилиб 
олингунга қадар сақланадиган омонат сифатида қараш лозим. Ушбу муно-
сабатлар қарз шартномаси конструкцияси доирасида бўлиб, бунда банк — 
қарз олувчи, мижоз эса, қарз берувчи ҳисобланади. Банк ўз ихтиёридаги 
маблағларни ўзи хоҳлаган тарзда, шу жумладан кредит беришда ҳам фой-
даланиши мумкин. Шу сабабли банк, одатда, мижознинг ҳисобварағида 
қолган маблағларга шартномада кўрсатилган фоизларни тўлайди.
Иккинчидан, банк мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини 
ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга 
ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олади. Бу 
муносабатларда ҳар бир аниқ ҳолатдан келиб чиқиб, нақд пулсиз ҳисоб-
китобларни амалга ошириш шаклларига боғлиқ равишда банкни воситачи 
ёки мижознинг ишончли вакили сифатида қараш мумкин. Демак, банк 


728
ҳисобварағи шартномаси аралаш турдаги шартнома бўлиб, у ўзида қарз 
ва агентлик шартномаларини ифодалайди.
Банк ҳисобварағи шартномаси қўшилиш шартномасининг бир 
кўриниши (ФК 360-моддасига қаранг), фуқаро билан тузилган банк 
ҳисобварағи шартномаси эса, оммавий шартнома бўлиб ҳисобланади 
(ФК 358-моддасига қаранг).
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми банк ҳисобварағи шартнома-
сини нафақат банклар билан, балки бошқа кредит ташкилотлари билан 
ҳам тузиш мумкинлигини назарда тутади. Ўзбекистон Республикасининг 
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 5-моддаси тала-
бига кўра, бунинг учун Марказий банкнинг қонунда тегишли тартибда 
бериладиган лицензияга эга бўлиши талаб этилади. Банк, шу жумладан 
хорижий банклар ҳам, ўз фаолиятини Марказий банк томонидан берила-
диган лицензия асосида амалга оширади. Лицензияда амалга оширилиши 
мумкин бўлган операциялар рўйхати кўрсатилади. Лицензиясиз банк 
фаолиятини амалга ошириш ноқонуний ҳисобланади ва бундай фаолият-
дан олинган фойда давлат бюджетига олиб қўйилади. Бироқ, ҳозирги 
вақтда банк фаолиятини лицензиялашни тартибга солувчи норматив 
ҳужжатларда нобанк кредит ташкилотларига (жисмоний ҳамда юридик 
шахслар учун) ҳисоб-китоб ва жорий ҳисобварақлар бўйича бошқа опе-
рацияларни амалга ошириш имконияти назарда тутилмайди.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   391   392   393   394   395   396   397   398   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish