Збекистон республикасининг


-модда. Пул маблағларини омонатларга жалб қилиш ҳуқуқи



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet383/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

760-модда. Пул маблағларини омонатларга жалб қилиш ҳуқуқи
Пул маблағларини омонатларга жалб қилиш ҳуқуқига қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия берилган банклар 
эга бўладилар.


702
Бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс фуқародан омонат қабул 
қилган тақдирда, омонатчи дарҳол омонат суммасини қайтариб 
беришни, шунингдек бу суммага ушбу Кодекснинг 327-моддасида 
назарда тутилган фоизларни тўлашни ҳамда фоиз суммаларидан 
ташқари омонатчига етказилган ҳамма зарарни қоплашни талаб 
қилиши мумкин.
Агар бундай шахс банк омонати шартномаси шартлари асосида 
юридик шахснинг пул маблағларини қабул қилган бўлса, ушбу Кодек
-
снинг битимлар ҳақиқий бўлмаслигининг асослари ва оқибатларига 
доир тегишли қоидалари қўлланади.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу модда
-
нинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган оқибатлар, 
ким бўлишидан қатъи назар, фуқаролар ва юридик шахсларнинг 
пул маблағларини:
омонат сақловчиларга омонатни талаб қилиши биланоқ олиш 
ва омонатчининг ушбу боб қоидаларида кўзда тутилган бошқа 
ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятини бермайдиган векселлар 
ёки бошқа қимматли қоғозлар бериш;
уларга ғайриқонуний чиқарилган деб топилган акциялар ва 
бошқа қимматли қоғозларни сотиш йўли билан омонатларга жалб 
қилиш ҳолларига нисбатан қўлланади.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига асосан пул маблағларини 
омонатларга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
томонидан берилган лицензияга асосан банклар томонидан амалга оши-
рилиши керак. Банкларни ташкил этиш ва улар фаолиятини тўхтатиш 
Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банклар фаолияти тўғрисида»ги 
1996 йил 25 апрелдаги қонунида белгиланган.
Шу қонуннинг 1-моддасига асосан банк бу — тижорат ташкилоти 
бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари 
мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир: юридик ва жисмоний 
шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан 
таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш; 
тўловларни амалга ошириш. Омонат (депозит) — талаб қилиниши биланоқ 
ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд 
уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки 


703
устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб 
бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси.
Банк, шу жумладан чет эл банки Ўзбекистон Республикасида ўз фаоли-
ятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган 
лицензия асосида юритади. Лицензияда банк томонидан амалга оширилган 
операциялар рўйхати кўрсатилади. Лицензиясиз банк фаолияти ноқонуний 
деб ҳисобланади, бу фаолиятдан тушган фойда давлат бюджети ҳисобига 
олиб кўйилиши лозим. (Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк 
фаолияти тўғрисида»ги 1996 йил 25 апрелдаги қонунининг 5-моддаси).
Банк операциялари жумласига: жисмоний ва юридик шахсларнинг, 
шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, 
ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш; омонатларни жалб этиш; 
кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти 
билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан 
кредитлар бериш. Шунингдек, банклар бошқа турдаги операцияларни 
ҳам амалга оширишлари мумкин, чунончи: маблағ эгаси ёки маблағни 
тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини 
бошқариш; чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида 
юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш; пул 
маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо 
қилиш; учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини 
назарда тутувчи кафолатлар бериш; учинчи шахслардан мажбури-
ятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш; қимматли 
қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни 
сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни 
бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш; 
банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш; жис-
моний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш 
учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага 
бериш; молиявий лизинг; халқаро банк амалиётига мувофиқ, лицензияда 
махсус кўрсатилган бошқа операциялар.
Қонун ҳужжатларида чекланган фаолият тури ҳам белгиланиши мум-
кин. Чунончи, банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта фао-
лияти билан шуғулланишга ҳақли эмаслар, қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган ҳоллар бундан мустасно (Қонуннинг 4-моддаси).


704
2. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3-қисмларида Марказий банк лицен-
зиясини олмай туриб омонатлар қабул қилинишининг омонатга пул қўювчи 
юридик ва жисмоний шахслигидан келиб чиқиб турлича фуқаролик-
ҳуқуқий оқибатлар кўрсатилган. Агар омонатчи жисмоний шахс бўлса, 
омонатга қўйилган пул суммасини шунингдек, ФКнинг 327-моддасида 
кўрсатилган устама фоизларнинг муддатидан олдин қайтарилишини 
ҳамда ўзига етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли (лекин 
мажбур эмас). Шартномада назарда тутилган устама фоизлар бу ҳолда 
тўланмайди. Омонатга қўювчи юридик шахс бўлса, агар депозит шарт-
номаси лицензияга эга бўлмаган шахс билан тузилган бўлса, ФКнинг 
битимларнинг ҳақиқий эмаслиги асослари ва унинг ҳуқуқий оқибатлари 
тўғрисидаги тегишли қоидалари татбиқ қилинади. Депозитни асоссиз 
қабул қилган шахс омонат суммасини асоссиз орттирилган бойлик (ФК 
1023-моддаси) сифатида уни қайтариши шунингдек, омонатчи ололмай 
қолган фойдани (ФК 1028-модда) шу жумладан, ФКнинг 327-моддасида 
белгиланган фоизларни қоплаши лозим.
3. Пул маблағлари омонатчига турли қимматли қоғозларни сотиш 
орқали жалб этилиши мумкин. Бундай битимларни банк омонати шарт-
номаси деб ҳисоблаб бўлмайди, лекин ушбу битимлар кўзбуямачилик 
битимлари бўлмаса ва қонунчиликка зид келмаса ёки қимматли қоғозларни 
сотиб олувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаса қонуний ҳисобланади.
4. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми омонатчилар ҳуқуқини ҳимоя 
қилишга қаратилган нормаларни турли йўллар билан четлаб ўтилишига 
қарши йўналтирилган. Шунинг учун шарҳланаётган модданинг 2, 
3-қисмларида кўрсатилган оқибатлар омонат вексель, облигация ва ҳ.к. 
қимматли қоғозлар кўринишида қабул қилинганда ҳам қўлланилади. 
Чунки, бундай қоғозлар ФК 43-бобида кўрсатилган ҳуқуқларни бермайди, 
шунингдек, қимматли қоғозлар (акциялар ҳам) ноқонуний деб топилганда 
ушбу модданинг 2, 3-қисмлари қўлланилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish