Збекистон республикасининг


-модда. Молия агентининг қарздордан олинган



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet379/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

756-модда. Молия агентининг қарздордан олинган
суммаларга ҳуқуқлари
Агар пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига 
молиялаш шарт номаси шартларига кўра молия агенти мижоздан 
бу талабни сотиб олиб, шу йўл билан уни молияласа, молия агенти 
қарздор талабни бажариш учун тўлайдиган ҳамма суммани олиш 
ҳуқуқини қўлга киритади, мижоз эса молия агенти олган суммалар 
у сотиб олган талабноманинг баҳосидан кам бўлиб чиққанлиги учун 
агент олдида жавобгар бўлмайди.
Агар мижознинг мажбуриятлари молия агентига бажарилишини 
таъминлаш мақсадида пул талабномасидан унинг фойдасига воз 
кечилган бўлса ва талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш 
эвазига молиялаш шарт номасида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, 
молия агенти мижозга ҳисобот тақдим этиши ҳамда мижознинг 
талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан таъминланган 
қарзидан ортиб қолган суммани мижозга бериши шарт. Агар молия 
агенти қарздордан олган пул маблағлари мижознинг молия агентига 
талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан таъминланган 
қарзи суммасидан кам бўлиб чиқса, мижоз қарзнинг қолдиғи учун 
молия агенти олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
1. Ушбу модда нормаларини тўғри қўллаш учун молиявий агентнинг 
қарздордан олинган пулга эгалик қилиш ҳуқуқини белгилашда тўлов 


696
қандай шаклда амалга оширилгани ва қарздорлик талаблари кўчирилиши 
мақсадларига эътибор бериш керак. Мижозга тўланиши керак бўлган 
суммадан кўра молиявий агент олган сумма кам бўлишида молиявий агент 
олдида мижоз жавобгарлигини ажратиш ҳам шунга қараб белгиланади.
2. Пулни талаб қилиш ҳуқуқини сотиб олиш орқали молиялаштириш 
шу модданинг 1-қисмида агент қарздордан олинадиган барча суммага, 
шу жумладан ундириладиган жарималар, қарздорнинг тўлов мажбу-
риятларини бажармаганликдаги тўлайдиган жарималарига ҳам эгалик 
ҳуқуқини сотиб олади (ФКнинг 327-моддасига қаралсин).
Бу ҳолатда молиявий агентнинг ҳуқуққа эга бўлишидан ташқари ўзи 
кўзлаган суммага етмайдиган миқдордаги пул олиш эҳтимоли борлиги 
каби таваккалчиликка боришини ҳам таъкидлаш муҳимдир. Ҳусусан, 
мижоз томонидан ўтказилувчи пулнинг қиймати шарт нома тузилаётган 
пайтда аниқлаш имкони бўлмай қолиши мумкин (ФК 751-модда ва унинг 
шарҳига қаралсин).
Қарзни ундириш талаблари ҳуқуқини молиявий агентга бераётган 
мижоз агент уни сотиб олган пайтдагидан кўра камроқ суммага эга бўлиб 
қолишида жавобгар эмас.
3. Қарзни ундириш ҳуқуқларини молиявий агентга ўтказиш ушбу 
модданинг 2-қисмидан мақсад мижознинг молиявий агент олдидаги мав-
жуд қарз тўловини кафолатлашдир. Молявий агентнинг қарздорга тўлов 
талабларини қўйиши гаров эвазига қарз берувчининг гаровга қўйилган 
мулкни сотиш натижасидаги кўрадиган даромадига ўхшашдир (ФК нинг 
281-модда 8, 9-қисмларига қаралсин). Агар қарзни ундириш ҳуқуқини 
сотиб олиш натижасида қарздордан ундирилган сумма мижоз қарзидан 
ортиқ бўлса, молиявий агент ортиқча пулни мижозга қайтаришга маж-
бур; агар ундирилган сумма молиявий агент мижози қарзидан кам бўлса 
мижоз молиявий агент олдида қолган қарзни тўлаш мажбуриятида қолади. 
Қарзни ундиришдаги ортиқча ёки камомад тўғрисидаги факт молиявий 
агентнинг мижозга тақдим этган ҳисоботномасида кўрсатилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   375   376   377   378   379   380   381   382   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish