Збекистон республикасининг


белгиланган, шунингдек тўлов амалга оширилиши керак бўлган



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet378/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

белгиланган, шунингдек тўлов амалга оширилиши керак бўлган 
молия агенти кўрсатилган тақдирда қарздор тўловни молия агентига 
амалга ошириши шарт.
Қарздорнинг илтимосига кўра молия агенти оқилона муддатда 
қарздорга пул талабномасидан ҳақиқатан ҳам молия агенти фой
-
дасига воз кечилганлигининг исботини тақдим этиши керак. Агар 
молия агенти ушбу мажбуриятни бажармаган бўлса, қарздор ушбу 
талабнома бўйича тўловни мижозга нисбатан амалга ошириб, унинг 
олдидаги ўз мажбуриятини бажаришга ҳақли.
Қарздорнинг пул талабномасини ушбу модданинг қоидаларига 
мувофиқ молия агенти фойдасига бажариши қарздорни мижоз олди
-
даги тегишли мажбуриятдан озод қилади.
1. Қарздорнинг мижоз ёки молиявий агентнинг тўловини амалга 
оширилиши фақатгина қарздор мижоз ёки молиявий агент томонидан 
пул талаблари муайян молиявий агентга ўтказилганлганлиги тўғрисида 
ёзма равишда билдирилганидан кейин бошланади. Шунингдек, тўлов 
бажарилиши зарур бўлган молиявий агент қайд этилиши керак. Мижоз 
ёки молиявий агент томонидан қарздорни огоҳлантириш мажбурияти 
бажарилмаслиги қарздор томонидан қарзни дастлабки кредиторга тўлаш 
ҳуқуқини сақлаб қолади, бу пайтда тўлов амалга ошган ҳисобланиб 
қарздор ва кредитор ўртасидаги тўлов мажбуриятлари бекор қилинади.
2. Бу ҳолатда қарздор томонидан молиявий агентнинг тўлов тала-
бларининг бажарилишида мажбуриятларнинг бажарилиши борасидаги 
умумий қоида қўлланилади. Шарҳланаётган модда қарзни бошқага 
кўчириш орқали молиялаштириш тўғрисидаги шарт номага тааллуқли 
бўлиши ФК 313-модда 3-қисмидаги кредиторлик ҳуқуқлари бошқа 
шахс га ўтказилганлиги ҳақида қарздорни хабардор қилмаслик оқибатлари, 
ФК 240-моддасидаги муайян шахнинг мажбуриятларини бажариши 
тўғрисидаги, ФК 316-моддасидаги қарздорнинг ўз қарздорлиги ушбу 


694
шахсга ўтказилганлиги исботланмагунга қадар унинг талабларини бажар-
маслик ҳуқуқлари тўғрисидаги, ФК 341-моддасидаги бажарилганлиги 
туфайли мажбуриятлар бекор қилиниши тўғрисидаги жиҳатларни уму-
мийлаштиради.
3. Қарз талаблари бошқа шахсга ўтказилганда кредиторлик мажбу-
риятлари ўзгартирилмаган ҳолда кредитор алмашади. Шарҳланётган 
модданинг 1-қисми қарздорнинг молиявий агентга янги кредитор сифа-
тида тўловни бажариш мажбуриятлари шартларини белгилайди. Бунда 
қарздорнинг ўз пул қарзлари бошқа шахсга кўчирилгани тўғрисидаги 
маълумот бошқа пул тўловлари талабларидан ажратиб кўрсатилган 
тўланиши шарт бўлган қарзи тўғрисидаги маълумот, шунингдек тўловни 
олувчи молиявий агент тўғрисидаги маълумотларнинг ёзма равишда 
олгани назарда тутилади. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмига биноан 
тўлов талаблари мижоз тарафидан ёки молиявий агент тарафидан юбо-
рилиши мумкин. Лекин, шуни назарда тутиш кераки, ФК 313-моддаси 
3-қисми мазмунига кўра қарздорлик кўчирилгани тўғрисида қарздорни 
хабардор қилиш мажбурияти молиявий агент зиммасига юклатилади. 
Чунки, қарздор хабардор этилмагани учун юзага келиши мумкин бўлган 
нохуш оқибатларда айнан у дучор бўлиши мумкин. Англашинмовчи-
ликларнинг олдини олиш учун қарздорликни ўтказиш тўғрисидаги 
шарт номада хабардор қилиш тартиби ва шартларини белгилаб қўйиш 
керак. Қарздор қарз бошқача кўчирилгани тўғрисида хабар олмай туриб 
аввалги мижозга тўловни амалга оширган бўлса, тўлов талабларини 
бажарган ҳисобланади.
4. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига асосан қарздорлик кўчирилгани 
тўғрисидаги далилларни қарздорга тақдим этиш молиявий агент зиммасига 
юклатилади. Бундай далил бўлиб энг аввало мижоз ва молиявий агент 
ўртасида тузилган шарт нома матни хизмат қилади. Агар қарздор молиявий 
агентдан қарздорлик кўчирилгани тўғрисидаги шарт номани олмаган бўлса, 
тўловнинг мижоз ҳисобига амалга оширилиши мажбуриятини бажарган 
бўлиб ҳисобланади.
5. Шунингдек, қарздорлик кўчирилгани тўғрисида қарздорни хабар-
дор қилмаслик ёки унга далил тақдим этмаслик молиявий агентни янги 
кредитор сифатидаги мавқеига путур етказмайди: молиявий агент ўзига 
тегишли бўлган, аммо мижозга тўланган пулга эгалик ҳуқуқидан маҳрум 


695
бўлмайди. Мижоз олган пулни молиявий агентга қайтаришга мажбур. Ўз 
навбатида бу ҳолда мижоз томонидан пулни қайтармаслик эҳтимоли билан 
ҳисоблаш зарур. Ёзма равишда хабардор этилган ёки қарздорлиги моли-
явий агентга кўчгани тўғрисидаги далил олганига қарамай қарздорнинг 
ўз қарзини мижозга тўлаши уни молиявий агентдан қарздорлик мажбу-
риятидан халос этмайди. Бу ҳол қарзни бошқа бир кредиторга тўлаш деб 
баҳоланади.
6. Қарздор томонидан қарздорлик тўловларини шарҳланаётган модда-
нинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги қоидага асосан молиявий агентига 
тўлаши дастлабки кредитор бўлиши мижоз олдидаги мажбуриятлари 
бажарилган деб баҳоланади ва у мажбуриятларидан халос этилади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   374   375   376   377   378   379   380   381   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish