685
1. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молия-
лаштириш шарт номаси томонлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланадилар: пул
талабномаларидан воз кечувчи шахс (мижоз-кредитор); талабномани қабул
қилувчи ва ўрнига пул маблағлари берувчи шахс (молия агенти-фактор).
Қонун фақат молия агентигагина алоҳида талаблар қўяди. Молия
агентлари банклар ва кредит ташкилотлари ҳамда тегишли лицензи-
яга эга бўлган бошқа тижорат ташкилотлари бўлиши мумкин. Бундан
келиб чиқадики, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
эвазига молиялаштириш тадбиркорлик фаолияти сифатида ФК 42-боби
қоидаларига асосан лицензиялаштирилиши керак.
2.
Молия агенти-банклар, банкларни ташкил қилиш ва фаолиятини
тугатиш Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдаги «Банклар
ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунида кўзда тутилган. Масалан, мазкур
қонуннинг 1-моддасида банк бу — юридик шахс ва тижорат ташкилоти
ҳисобланиб, банк фаолияти сифатида қараладиган қуйидаги фаолиятларни
амалга ошириши мумкин: юридик ва жисмоний шахслардан қўйилмалар
олиш ва уларни кредитлаш ёки инвестиция билан шуғулланиш; тўловларни
амалга ошириш.
Банк фаолиятидан ташқари банклар бошқа турдаги операцияларни ҳам
бажаришлари мумкин. Улар қаторига мажбуриятларнинг ижроси бўйича
талаб қилиш ҳуқуқини учинчи шахслардан сотиб олиш ҳам киради.
Банк, шу жумладан чет эл банклари ҳам ўз фаолиятларини Марказий
банк томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширадилар.
Лицензияда банк бажариши мумкин бўлган операциялар рўйхати кел-
тирилади. Лицензияларсиз банк фаолиятини амалга ошириш ноқонуний
ҳисобланади ва бундан тушган даромад давлат фойдасига ундирилади.
3.
Кредит уюшмаларини тузиш, фаолияти, қайта ташкил қилиш ва
тугатиш муносабатлари 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит
уюшмалари тўғрисида»ги қонун 2012 йил 29 декабрда ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига узгартиш ва
кўшимчалар киритиш тўғрисида» қонуни. «Халқ сўзи» 2013 йил 4 январь.
Мазкур Қонуннинг 2-моддасига биноан кредит уюшмаси бўлиб кредит
бериш ва бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва
жисмоний шахслар томонидан тенг хуқуқли аъзолик асосида ихтиёрий
равишда тузилган кредит ташкилоти ҳисобланар эди.
686
Кредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб юридик
шахс мақомини олади. Кредит уюшмаси фаолияти лицензия асосида
амалга оширилган эди. Кредит уюшмаларини рўйхатга олиш ва уларга
лицензия бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
амалга оширилар эди.
Қонуннинг 10-моддасида кредит уюшмаларининг ҳуқуқлари, шу
жумладан шарт нома тузиш ҳуқуқлари ва ўз низомига кўра фуқаролик-
хуқуқий битимларни амалга ошириши кўрсатиб ўтилган эди.
4. Бундай фаолият тури билан бошқа тижорат ташкилотлари фақат
лицензия асосидагина шуғулланишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: