Збекистон республикасининг


-модда. Лойиҳа ва қидирув ишлари учун



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet313/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

687-модда. Лойиҳа ва қидирув ишлари учун
бошланғич маълумотлар
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси бўйича буюрт мачи 
пудратчига лойиҳалаш ҳақида топшириқ, шунингдек лойиҳа-смета 
ҳужжатларини тузиш учун зарур бўлган бошқа бошланғич маълумот
-
ларни бериши шарт. Лойиҳалаш ҳақидаги вазифани буюрт мачининг 
топшириғи бўйича пудратчи тайёрлаши мумкин. Бу ҳолда вазифа 
буюрт мачи томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб тарафлар учун 
мажбурий бўлиб қолади.


580
Пудратчи лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш учун топшириқ-
даги ва бошқа бошланғич маълумотлардаги талабларга риоя қилиши 
шарт ва буюрт мачининг розилиги билангина улардан четга чиқишга 
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси нинг 687-моддасида 
буюрт мачининг лойиҳа-смета техник ҳужжатларни тузиш учун зарур 
бўлган бошланғич маълумотларни тақдим қилиш мажбурияти белгиланган.
Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шарт номаси бўйича асосий ҳужжат 
бўлиб пудратчига буюрт мачи томонидан тақдим этиладиган лойиҳалаш 
ҳақидаги вазифа ҳисобланади, лекин ушбу модданинг биринчи қисмига 
кўра бу буюрт мачининг топшириғи бўйича пудратчи тайёрлаши мумкин. 
Бу ҳолда вазифа буюрт мачи томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 
тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Буюртмачи лойиҳа ташкилотига саноат ва умумий фойдаланиш-
даги объектларни лойиҳалаштиришга доир бошланғич маълумотларни, 
қурилиши мўлжалланган объект нинг намунавий техник-иқтисодий 
кўрсаткичларини тақдим этиши шарт.
Топшириқнинг таркиби тарафлар томонидан қурилишнинг ўзига 
хос хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. Топшириқ билан бирга 
бошланғич материаллар, шу жумладан тегишли тартибда расмийлаш-
тирилган объект қурилишини инвестицион асосланиши, ер участкаси 
ажратилиши билан боғлиқ ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида келтирилишича, пудратчи лойиҳа 
ва қидирув ишларини бажариш учун топшириқдаги ва бошқа бошланғич 
маълумотлардаги талабларга риоя қилиши шарт ва буюрт мачининг рози-
лиги билангина улардан четга чиқишга ҳақли.
687-модданинг иккинчи қисми нормаларини қўллашда 643-модда 
талабларини инобатга олиш зарур. Бу норма қуйидагиларни назарда 
тутади: биринчидан, пудратчи буюрт мачи берган материал, ускуналар, 
техник ҳужжатлар ёки қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилган 
ашёнинг яроқсизлиги ёки сифатсизлигини, буюрт мачининг ишни 
бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини бажариш унинг учун ёмон 
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ёки пудратчига боғлиқ бўлмаган, 
бажарилаётган иш натижаларининг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф 
остига қўядиган ёхуд ишни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш 


581
мумкин бўлмайдиган қилиб қўядиган бошқа ҳолатларни аниқлаган 
тақдирда дарҳол буюрт мачини огоҳлантириши ва ундан кўрсатмалар 
олгунга қадар ишни тўхтатиб туриши шарт; иккинчидан, кўрсатилган 
ҳолатлар тўғрисида буюрт мачини огоҳлантирмаган ёки огоҳлантиришга 
жавоб олиш учун шарт номада кўрсатилган муддат ўтишини, бундай 
муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддат ўтишини кутмасдан 
ёхуд буюрт мачи ишни тўхтатиб туриш тўғрисида ўз вақтида кўрсатма 
берган бўлишига қарамасдан ишни давом эттираверган пудратчи буюрт-
мачи унга ёки пудратчи буюрт мачига тегишли талаблар қўйганида 
мазкур ҳолатларни важ қилиб келтиришга ҳақли эмас; учинчидан, 
агар буюрт мачи пудратчининг юқоридагилар тўғрисида ўз вақтида ва 
асосли огоҳлантирганига қарамасдан, оқилона муддатда яроқсиз ёки 
сифатсиз материални алмаштирмаса, ишни бажариш усули тўғрисидаги 
кўрсатмаларини ўзгартирмаса ёхуд ишнинг яроқлилиги ёки пишиқлигини 
хавф остига қўядиган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган 
бошқа чораларни кўрмаса, пудратчи шарт номани бажаришдан бош 
тортишга ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish