Збекистон республикасининг


-модда. Текин фойдаланиш шарт номасининг бекор бўлиши



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

630-модда. Текин фойдаланиш шарт номасининг бекор бўлиши
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
ссуда олувчи фуқаро вафот этган ёки ссуда олувчи юридик шахс 
тугатилган ҳолларда текин фойдаланиш шарт номаси бекор бўлади.
Шарҳланаётган модданинг номи ва жойлашувидан текин фойдала-
ниш муносабатларини назорат қилиш қоидаларининг якунини кўрамиз. 
Амалдаги диспозитив норма бошқа шарт шарт номада кўрсатилмаган 
бўлса, ссуда олувчи фуқаро ўлими ёки юридик шахснинг тугатилишидан 
кейин мажбуриятларнинг тугатилишини назарда тутади. Юридик шахс 
қайта ташкил этилса, ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисига 
ўтиши мумкин. (Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик Кодексининг 
629-моддасига қаранг).


459
37-БОБ. ПУДРАТ
1§. ПУДРАТ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
631-модда. Пудрат шартномаси
Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф 
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш 
ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш 
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб 
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун 
ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш 
пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, 
тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу 
Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида 
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда 
тутилган қоидалар қўлланади.
1. Пудрат бу шундай ҳуқуқий муносабатки, унга кўра бир тараф 
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум 
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган 
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини 
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
1963 йилги Фуқаролик кодексида пудрат шартномасининг икки хил 
кўриниши мавжуд бўлган бўлиб, унинг 32-боби «Пудрат», 33-боби эса 
«Капитал қурилишга оид пудрат» деб номланган. Қайд этилган 33-боб-
нинг нормаларидаги тушунчалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 
нафақат қурилиш ишлари шартномасининг предмети билан, балки ушбу 
жараёнда вужудга келадиган муносабатлар иккала контрагентлари учун 
ҳам мажбурий бўлган режанинг мавжуд бўлиши билан ажралиб турган. 


460
Бунда иккита алоҳида бобнинг мавжудлиги тегишли шартномаларнинг 
ўзаро мустақиллигини тасдиқлайди.
Таъкидлаш жоизки, Фуқаролик кодексининг 631-моддасида пудратнинг 
предмети бўлиб аниқ натижага эришиш — буюртмачининг топшириғига 
мувофиқ бўлган аниқ моддий натижа ҳисобланади. Буютмачининг 
топшириғида энг муҳими охирги иш натижани белгилаш муим бўлиб 
ҳисобланади. Ёрдамчи пудрат шартномасининг предмети пудрат шартно-
масининг предметига қараганда анча тор ва фарқ қилади, зеро у пудрат 
шартномасининг бир бўлагидир (бутуннинг қисми).
2. Фуқаролик кодекси 631-моддаси 1-қисмида акс эттирилган 
пудрат шартномасига мувофиқ бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф-
нинг (буюртмачи) топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш 
ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш 
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш 
ва бунинг учун хақ тўлаш мажбуриятини олади. Лойиҳа ва қидирув 
ишларини бажариш шартномасига мувофиқ пудратчи (лойиҳаловчи, 
қидирувчи) ижрочи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 
(ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини олади, илмий-тек-
шириш, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажариш 
шартномаси бўйича эса — янги маҳсулот намунасини, унга тегишли 
конструкторлик ҳужжатларини ёки янги технологияларни ишлаб чиқиш, 
буюртмачи пудратчига (ижрочига) техникавий топшириқ бериш ишини 
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади (ФК 
693-моддаси).
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 37-бобда белгиланган 
пудрат шартномаларидан ҳар бирини тузишда тегишли параграфларнинг 
қоидалари пудрат шартномасига доир умумий нормага нисбатан махсус 
қоида вазифасини ўтайди. Бунда шуни назарда тутиш керакки, махсус 
ва умумий хусусиятли параграфлар ўртасида коллизия келиб чиққанда 
махсус нормаларга қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
3. Ҳар қандай пудрат шартномаси учун умумий белги бўлиб унинг 
асосий мазмуни, яъни тарафларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
хизмат қилади. Пудратчи учун ишнинг буюртмачи топшириғига қатъий 
мос келадиган натижаси, буюртмачи учун эса ишни қабул қилиб олиш 
ва бунинг учун ҳақ тўлаш муҳимдир.


461
Пудрат шартномаси билан ишларни бажариш жараёни тартибга соли-
нади ва ушбу жараёнда вужудга келадиган тарафларнинг ҳуқуқ ва маж-
буриятлари белгиланади. Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва 
технология ишларини бажариш шартномаларининг предмети бўлиб у 
ёки бу натижани қўлга киритиш ёки киритмасликдан қатъий-назар, ушбу 
ишларни бажариш жараёни ҳисобланади, бу эса ўз навбатида уларни 
пудрат шартномасидан ажратиш имконини беради.
Тарафларнинг қўшимча ҳуқуқ ва мажбуриятлари турли пудрат ишла-
рининг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, лекин ушбу ҳуқуқ ва 
мажбуриятларнинг заруратига таъсир этмайди.
Пудрат шартномаси олди-сотди шартномаси билан ўхшаш, бироқ 
ундан фарқли ўлароқ шартнома предмети бўлиб товар эмас, балки муайян 
иш ҳажми ва унинг натижаси ҳисобланади. Шу боис иш ҳажми, вақти 
буюртмачининг топшириғига ва унга мувофиқ бўлиши шарт.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish