455
ссуда берувчининг розилигисиз ашёни учинчи шахсга берган бўлса.
Ссуда олувчи қуйидаги ҳолларда текин фойдаланиш шарт номасини
муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли:
ашёдан нормал фойдаланишни мумкин бўлмайдиган ёки қийин
қилиб қўядиган нуқсонларни аниқлаган бўлса, бу нуқсонлар хусусида
шарт нома тузиш пайтида билмаган ва билиши мумкин бўлмаган
тақдирда;
агар ўзи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра ашё ундан фойда
-
ланиш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келиб қолса;
агар шарт нома тузишда ссуда берувчи уни топширилаётган ашёга
нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида огоҳлантирмаган
бўлса;
ссуда берувчи ашёни ёки унга мансуб ашёларни ва тегишли
ҳужжатларни бериш мажбуриятини бажармаса.
1. Мазкур шарт номани муддатидан олдин бекор қилиниши тўғрисидаги
жуда батафсил баён этилган қоидалар Фуқаролик Кодексининг 28-боби-
даги шарт номани ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги умумий
қоидаларга мос келади (Ўзбекистон Респуб ликаси Фуқаролик Кодекси-
нинг 382-моддасига қаранг). Шарҳланаётган моддада ҳар икки тарафнинг
шарт номани муддатдан олдин бекор қилиш ҳуқуқи ҳақида сўз боради. Кўп
шарҳларда бунинг суд қарорига асосан бўлиши
мумкинлиги таъкидлаб
ўтилади. Аммо, суд аралашувидан аввал тарафлар томонидан келишув
асосида ҳал этишга ҳаракат қилиш тартиби белгиланган.
Қонундан аён бўладики, шарт номанинг бекор қилиниши фақатгина
иккала тарафдан бири унинг шартларидан бирини қўпол бузганлигида
мумкин бўлади. Ссуда берувчи талабларининг асослилиги ссуда олув-
чининг ғайриҳуқуқий ҳаракатларига боғлаб қўйилган. У ашёнинг шарт-
номада кўзда тутилмаган тарзда ёки мақсадига зид равишда ишлатилиши,
ашёни соз ҳолатда сақлаш ҳақидаги мажбуриятларнинг бажарилмаслиги,
ашё ҳолатининг сезиларли ёмонлашишида, учинчи шахсга ссуда берувчи
розилигиз бериб юборилишида намоён бўлиши мумкин.
2. Ссуда олувчининг шарт номани бекор қилиш тўғрисидаги талаби
қуйидаги тўрт ҳолатда асосли деб тан олинади. Уларнинг дастлабки иккиси
нарсадан фойдаланишни имконсиз ёки фойдаланиш жараёнини ноқулай
қиладиган камчиликларни аниқлашга боғлиқ. Бунда ссуда олувчи кам-
456
чиликларнинг мавжудлиги тўғрисида шарт нома тузиш вақтида билмаган
ва билиши лозим бўлмаган бўлиши керак. Ундан ташқари, ссуда олувчи
шарт нома тузишда унга тақдим этилган ашёга учинчи шахсларнинг ҳуқуқи
тўғрисида огоҳлантирилмаган бўлса, шунингдек, ссуда берувчи томонидан
ашёни (унга мансуб ашёлар ва ҳужжатларни) тақдим қилиш мажбурияти
бажарилмаганда шарт номани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: