Збекистон республикасининг


-модда. Кўчмас мулкни сотиш шартномасида шартнома



Download 3,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/507
Sana13.04.2022
Hajmi3,63 Mb.
#549495
TuriКодекс
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   507
Bog'liq
ФК 2 жилд шарх

484-модда. Кўчмас мулкни сотиш шартномасида шартнома 
нарсасини белгилаш
Кўчмас мулкни сотиш шартномасида шартнома бўйича сотиб 
олувчига топширилиши лозим бўлган кўчмас мулкни аниқ белгилаш 
имконини берадиган маълумотлар, шу жумладан кўчмас мулк тегишли 
ер участкасида ёки бошқа кўчмас мулкнинг таркибида қандай 
жойлашганлигини белгилаш имконини берадиган маълумотлар 
кўрсатилган бўлиши шарт.
Шартномада бундай маълумотлар бўлмаса, бошқа шахсга 
топ шири лиши лозим бўлган кўчмас мулк тўғрисидаги шартни 
тарафлар ўзаро келишиб олмаган, тегишли шартнома эса тузилмаган 
ҳисобланади.
1. Шарҳланаётган модда сотиш объекти(кўчмас мулкни олди-сотди 
шартномаси қаратилган нарса)ни белгилаш қоидаларини назарда тутади. 
Шу билан бирга, шарҳланаётган модда таҳлили шуни кўрсатадики, унда 
кўчмас мулк олди-сотди шартномасининг бир неча муҳим шартлари ҳам 
кўрсатилган. «Шартноманинг муҳим шартлари» тушунчаси Ўзбекистон 
Республикаси ФК 363-моддаси 2-қисмида белгиланган.
Мазкур модда шартноманинг муҳим шарти сифатида унинг предмети 
ҳақидаги шартни назарда тутади.
Шартномада қонун ҳужжатларида кўрсатилган ёки тарафлардан 
бирининг талабига кўра келишиб олиниши зарур бўлган барча шартлар, 
яъни асосий шартлар кўрсатилмаган бўлса ва уларни белгилаш учун 
имконият бўлмаса, шартнома тузилган деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолда 
келиб чиққан низолар бўйича судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя 
қилмасдан (оғзаки келишув асосида) мажбуриятлар бажарилишига оид 
қоидаларни қўллашга ҳақлидирлар.
(Ўзбекиcтон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1999 йил 
4 мартдаги «Ўзбекиcтон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини 
хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 
103-сонли қарори 5-банди).
Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг нарсасини аниқлашда 
шарҳланаётган модданинг 1-қисмида назарда тутилган барча ҳолатларга 


184
алоҳида эътибор бериш лозим. Хусусан, ер участкасини сотишда унинг 
жойлашган жойи, ер тоифаси, фойдаланиш мақсади, умумий майдони; 
бино, иншоот ва нотурар жойларни сотишда эса унинг жойлашган жойи, 
номи, мақсади, майдони ва бошқа ҳолатлари кўрсатилиши лозим.
2. Кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бўйича кўчмас мулк тўғрисидаги 
шартлар муҳим шартлар ҳисобланар экан, бу борада келишувга эришмаслик 
шартнома тузилмаганлигини билдиради. Ўз навбатида, шарҳланаётган 
модданинг 2-қисми қоидаларига асосан, кўчмас мулк олди-сотди 
шартномасида қуйидагилар кўрсатилмаган бўлса, кўчмас мулк тўғрисидаги 
шарт келишилмаган ҳисобланади:
B
объект номи, кўчмас мулк тури (бино, иншоот, кўп йиллик дов-
дарахтлар, қазилма участкалари ва бошқалар) унинг жойлашган жойи, 
тавсифи (масалан, бир кириш эшикли, шифер қопламали уч қаватли 
ғиштли бино), объект йўналтирилган мақсад (масалан, иситилмайдиган 
ёпиқ омбор биноси) тўғрисидаги маълумотлар;
B
«кўчмас мулкнинг тегишли ер участкасида жойлашганлиги 
тўғрисидаги» маълумотлар, одатда кўчмас мулк олди-сотди шартно-
масида оғзаки тасвирланади ва кўчмас мулк олди-сотди шартнома-
сига чизмалар, схемалар, экспликациялар, режалар кўринишида илова 
қилинади; 
B
бошқа кўчмас мулк таркибидаги сотиладиган объект тўғрисидаги 
маълумотлар, яъни унинг аниқ жойлашган жойи, масалан сотиладиган 
офис биноси тўғрисидаги маълумот (қават, подъезд, бино қисми ва ҳ.к.), 
бир қанча бинолардан иборат бўлган архитектура ансамблидаги сотила-
диган бино тўғрисидаги маълумот ва бошқалар.
Предмет тўғрисидаги юқорида кўрсатилган маълумотлар бўлмаса, 
шартнома тузилмаган ҳисобланади.

Download 3,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   507




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish