199
кредиторнинг розилигисиз ўтказилган қарзлар бўйича солидар
жавобгар бўладилар.
1. Корхонани сотишда унинг таркибига кирувчи мажбуриятларни
тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга. Биринчи навбатда бу пассив
мажбуриятларга тегишли бўлиб, унга кўра корхона сотувчиси қарздор
ҳисобланади. Аксарият ҳолларда корхонани сотганидан кейин муҳим ишлаб
чиқариш-техник базадан маҳрум бўлган сотувчи ўз мажбуриятларини
бажара олмайдиган аҳволда бўлади. Қарзни сотиб олувчига ўтказиш
эса, ФКнинг 322-моддаси умумий қоидаларига кўра, амалиётда амалга
оширилмаслиги мумкин, чунки сотувчининг
кредиторлари сони
(масалан, махсулот етказиб бериш шартномаси) юзталаб бўлиши мумкин.
Шарҳланаётган моддада ушбу муаммони ечиш механизмини таклиф
қилинган.
2. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўрсатилган мажбуриятлар —
бу сотувчининг корхонани сотиш шартномасини тузишдан олдин келиб
чиққан мажбуриятларидир. Улар корхонанинг таркибига мулкий мажмуа
сифатида киради.
Бу борада қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
B
хабар ёзма
равишда билдирилиши керак;
B
хабар бир неча муҳим маълумотлардан иборат бўлиши керак:
корхонани сотиш шартномасининг тарафлари, шартномани тузиш
санаси, корхонани топшириш муддатлари, манзиллар, тарафларнинг
банк реквизитлари ва ҳ.к.
3. Қарзнинг бошқа шахсга ўтказилишига розилигини сотувчига ёзма
равишда билдирмаган кредитор корхона сотилиши тўғрисида билдириш
хати олган кундан бошлаб уч ой мобайнида қўйидагилардан бирини талаб
қилиш ҳуқуқига эга:
B
мажбуриятни бажаришни тўхтатишни (бу ерда сотувчининг корхо-
нани сотишдан олдин келиб чиққан мажбуриятлари назарда тутилган);
B
муддатидан олдин мажбуриятни бажаришни ва сотувчи томонидан
етказилган зарар қопланишини;
B
корхонани сотиш шартномасини бутунлай ёхуд унинг тегишли
қисмини ҳақиқий эмас деб топишни.
4. Корхонани сотилиши ҳақида хабардор қилинмаган кредитор юқорида
назарда тутилган талабларни қаноатлантириш тўғрисидаги даъво ариза билан
200
(кўчмас мулк турган жойидаги) судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай
ҳолларда умумий 3 йиллик даъво муддати эмас (ФКнинг 150-моддаси),
балки қисқартирилган муддат қўлланилади, яъни сотувчи корхонани сотиб
олувчига топширгани тўғрисида хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган
кундан бошлаб бир йил мобайнида кредитор даъво қўзғатиши мумкин.
5. ФК 492-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган қоидалар креди-
тор қарзни ўтказиш учун розилик бермаган ҳоллардагина қўлланилади.
Корхона сотиб олувчига топширилганидан сўнг сотувчи ва сотиб олувчи
кредитор олдида солидар жавобгар бўладилар, кредитор эса ўз хоҳишига
кўра мажбуриятни бажаришни сотувчидан ёки сотиб олувчидан талаб
қилишга ҳақли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: