шуғулланадиган бошқа агентларга "сотиш"га мажбур қилар ва харидор
билан яхши суҳбатда бўлганларга мукофотлар берар эдим.
Баъзида маҳсулотларни ўрганиш олдидан ўтказиладиган тайѐргарлик
даврига бетоқатлик билан муносабатда бўлган одамларга ҳам дуч
келганман. Улар шундай дер эдилар:
— Баққоллик маҳсулотларини харид қилувчига буларнинг барини гапириб
бериш учун менинг вақтим бўлмайди. У ҳаддан зиѐд банд, ахир. Борди-ю, мен
оқсил ѐки углеводлар ҳақида гапириб, бошини қотирсам, қулоқ солмайди,
қулоқ солган тақдирда ҳам нима деяѐтганимни мутлақо англамайди.
Мен унга шундай деб жавоб бераман:
— Сиз бу билимларнинг- барини харидорингиз учун эмас, ўзингиз учун оласиз.
Агар барча маҳсулотларшзни бошдан-охиригача билиб олсангиз, сизда
шундай ҳиссиѐт пайдо бўладики, уни таърифлаш ниҳоятда қийин. Сиз шу
даражада ижобий ҳолатларга эга бўласизки, шунчалик ўзингизга
ишонасизки, натижада ниҳоятда кучли ва енгилмас кишига айланасиз".
"Стандарт ойл" компаниясининг таниқли тарихчиси Ида Тарбелл хонимнинг
бир неча йиллар муқаддам Парижда бўлганида, мазкур китоб муаллифига
гапириб беришича, "Макклюрс мэгэзин" журнали таъсисчиси С.С.Макклюр
телеграф орқали унга Атлантика орқали ўтган
кабель хусусида унча катта
бўлмаган мақола тайѐрлаш ҳақида буюртма берган экан. У Лондонга йўл
олди, у ерда кабель қопламаси бўйича европалик вакил билан суҳбатлашиб,
топширилган вазифани бажариш учун етарли маълумот тўплади. Аммо у шу
билан қаноатланиб қолмади. Унга яна қўшимча, захирадаги маълумотлар
керак эди, шу сабабли Британия музейига қўйилган кабеллар турларини
ўрганди, кабеллар тарихига доир китобларни ўқиб чиқди, ҳатто Лондон
чеккасида жойлашган саноат корхоналарини " бориб кўриб, кабеллар ишлаб
чиқариш Ида Тарбелл жараѐнлари билан танишди. У
нима учун
фойдаланиши зарур бўлганидан ўн баробар зиѐд ахборот тўплади? Буларнинг
бари қўшимча куч беради, деб ҳисоблади; у биларди; мақолада баѐн этилма-
ган, аммо ўрганган маълумотлар ѐзаѐтган мақоласига ишонч ҳамда
равшанлик бағишлайди.
Руҳшунос Эдвин Жеймс Кэттелл ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда, ўттиз
миллион одам ҳузурида сўзга чиққан. Шунга қарамай, у бир куни менга
иқрор бўлиб айтдики, уйга қайтар экан, ўз-ўзини, қизиқарли гап-сўзларни
айта олмай қолгани учун ҳақорат қилмаганида, кейинги нутқлари ҳеч нарсага
ярамай қолар эди. Нима учун? Чунки у жуда катта тажрибага асосланиб, энг
ажойиб маъруза — ортида жуда кўп захирадаги маълумот турган маъруза
эканини яхши англаган эди. Унда нотиқ фойдалангандан кўра имконият анча
ортиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: