Тоғ олди ярим чўЛ (адир) яйловларидан оқилона



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/24
Sana13.04.2022
Hajmi1,59 Mb.
#548817
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Яйлов 2

трансектлардан
ёки 
модел ўсимликлардан фойдаланиб аниқланади, майда озуқабоп ўсимликлар 
ҳосилдорлиги эса 
квадрат рамкаларда
ўриб ўлчаш орқали аниқланади. 
Трансект 
- узун ва ингичка полоса бўлиб, яйловнинг ўзига хос нуқталарида 
ўрнатилади. Ярим бута-ўтчил ўсимликли яйловларда одатда трансектлар 50х2 м, 
100х2 м майдончалар шаклида, бута –барра ўтли қумли чўлларда эса трансектлар 
майдони анча каттароқ, яъни 100х5, 500х2, 400х2 м майдончалар шаклида 
ўрнатилади. Трансектларнинг икки четидан таранг тортилган ва метрларга 
бўлинган иплар тортилиб, ҳосилдорлик аниқланадиган майдонча чегараланади. 
Трансектларни жойлаштириш учун жуда катта майдонни характерловчи 
жойлар танланади. Ўсимлик қоплами жуда сийрак ёки жуда қалин жойларда 
трансектларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Бундай ҳолларда 
ҳосилдорлик амалдагидан жуда кам ёки кўп чиқиши мумкин. Трансектларни 
ўрнатиш учун жойни тўғри танлаш учун олдин ҳосилдорлиги аниқланадиган 
яйлов участкалар бир бошдан айланиб чиқилиб, унинг ҳолати тўғрисида аниқ 
маълумотга эга бўлиш лозим. Агарда яйлов ўсимлик қоплами нисбатан бир хил 
бўлса, ҳосилдорлик битта трансект ўрнатиш орқали аниқланиши мумкин. Агарда 
яйловда бир неча ўсимлик группировкалари қайд этилса, ҳар қайси ўсимлик 
груприровкаларида тарнсектлар ўрнатилиши лозим. Умумий ҳосилдорлик 
ўрнатилган тарнсектлар ҳосилининг ўртача қиймати асосида аниқланади. 
Трансектлар ичидаги барча дағал пояли йирик новдали ўсимликлар синфлари 
бўйича санаб чиқилади. Одатда ҳаётий ҳолати бўйича йирик ўсимликлар 5 синфга 
ажратилади: йирик, ўрта, майда ёш ўсимликлар ва қариб қолганлари ва 
қуриганлари. Одатда ҳисоблаш учун учта синфлар (йирик, ўрта ва майда) 


14 
олинади. Сўнгра ҳар бир синфга хос ўсимликлардан 5-10 тадан ўриб олинади ва 
қуритиш халтачалари ва пакетларга солинади. Яйловда ейилувчан озуқа қисми 
бута ва ярим буталарнинг бир йиллик новдаларининг 2-3 мм дан қалин бўлмаган 
қисми, барглари ва уруғлари ҳисобланади. Бўйи баланд буталар (саксовул, черкез 
қандим) ейилувчан озуқаси ер юзасидан 120 см баландликкача ҳисобланади. 
Илоқ, ажириқ сингари ва бошқа озуқабоп майда ўсимликлар (шўралар) 
ҳосилдорлиги сатҳи 1 м
2
ёки 0,5 м
2
(71х71 см) ромлар ёрдамида ҳар бир 
трансектда 10 ёки 20 марта қўйиб аниқланади. Ромлар ичидаги ўсимликлар ер 
юзасидан 1-1,5 см баландликда ўриб олинади ва қуритиш халатачаларига 
солинади. 
Ўсимликлар турли синфлари бўйича (йирик, ўрта, майда) олинган 
маълумотлар йиғилиб, ўртача қиймат топилади ва уларнинг сонига 
кўпайтирилади. Масалан, трансектда 30 дона йирик ўсимликлар қайд этилган 
бўлса 30 га, 20 та ўрта ўсимликлар бўлса 20 га, 30 та майда ўсимликлар бўлса 30 
га кўпайтирилиб, ялпи ҳосил аниқланади. Худди шундай, ромлардан олинган 
маълумотлар ҳам ўртачаси топилиб, 10 га ёки 20 га кўпайтирилади. Кейин 
олинган маълумотлар гектар ҳисобида қайта ҳисобланади. Ромлардан олинган 
маълумотлар 10м
2
майдончадаги ҳосилдорликни билдирса, ўсимлик синфлари 
бўйича олинган маълумотлар эса трансект сатҳидан олинган ҳосилдорликни 
билдиради, яъни 50х2=100 м
2
, 100х2 м =200 м
2
, 500х2 м=1000 м
2
ва ҳоказо. 
Олинган маълумотлар худди шу вақтдаги яйлов ҳосилдорлигини билдиради. 
Бундай ишлар хўжаликдаги барча яйлов типларида фойдаланиш мавсуми 
арафасида олиб борилиши зарур. Олинган маълумотлар кг, центнер ёки озуқа 
бирлигида ифодаланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, яйлов ялпи ҳосилдорлиги ва ейилувчан 
озуқа миқдори ўртасида ҳар доим фарқ бўлади, яъни ейилувчан озуқа миқдори 
ялпи ҳосилдорликдан ҳар доим кам бўлади. Чунки яйловдаги барча озуқа ҳам 
ейилмайди, унинг бир қисми, босқиланади, ифлосланади. Шунингдек, барча 
ўсимликлар ҳам текис ейилавермайди, аксинча айрим мавсумларда ейилади 
холос. 
Масалан, шувоқ баҳорда яхши ейилмайди, ёзда қисман ейилса, куз ва қиш 
ойларида яхши ейилади. Шўра ўтлар эса фақат куз ва қишда ейилади. Шу боис, 
яйлов ҳосилдорлигини аниқлаганда, ўсимликларнинг мавсумий ейилишини ҳам 
ҳисобга олиш лозим. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish