комплекс
чора
-
тадбирлар
дастури
тўғрисида
»
ПҚ
-
3271-
сон
қарори[1]ни таъкидлаш жоиз.
Бугунги
кунда
мамлакатимизда
2017 - 2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси
асосида
барча
соҳа
ва
тармоқларда
улкан
ўзгаришлар
амалга
оширилмоқда.
Бу
борада
жамият
ҳаётида
эзгу
қадрият
ва
анъаналарни
чуқур
қарор
топтиришга,
хусусан,
халқимиз,
айниқса,
ёш
авлоднинг
маънавий
-
интеллектуал
салоҳияти,
онгу
тафаккури
ва
дунёқарашини
юксалтиришда,
она
Ватани
ва
халқига
муҳаббат
ва
садоқат
туйғуси
билан
яшайдиган
баркамол
шахсни
тарбиялашда
беқиёс
аҳамиятга
эга
бўлган
китобхонлик
маданиятини
ҳамда
таълим
сифатини
оширишга
алоҳида
эътибор
қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18
июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил
этиш тўғрисида”ги 515
-
сон қарорининг 14
-
бандига мувофиқ барча олий
10
таълим муассасалари, шу жумладан, Андижон давлат университети
таркибида ҳам Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилган
[2].
Низомда кўрсатилишича, ушбу бўлинма муайян таълим муассасасидаги
барча жабҳалар устидан сифат назоратини олиб боради. Бир жиҳатдан
ўқув даргоҳидаги ташкилий, ўқув, илмий, маънавий, хўжалик соҳалари
бўйича олиб борилаётган ишларнинг талаб даражасида боришини назорат
қилса, иккинчи томондан, фаолиятда режадан ёки ОТМ ларга қўйилган
талабдан чекиниш, уни бажармаслик, лоқайдлик асосида эътибордан четда
қолувчи, университет фаолиятига сифат жиҳатдан салбий таъсир этувчи,
ОТМлар ўртасидаги рейтингини тушириб юборувчи ҳолатларга қарши
зарурий чоралар кўради, юқори ташкилотларни огоҳ қилиб жиддий
тадбирларни белгилайди.
Шу боисдан, АДУ таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш
бўлими Низоми, бўлим ходимларининг лавозим йўриқномалари ва иш
режалари намунавий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилиб
[3]
, Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат
инспекцияси билан келишилди ва ОТМ Кенгашида тасдиқланди. Бўлим
фаолиятининг асосий мақсад ва вазифаларига ОТМни ички аттестация ва
аккредитациядан ўтказиш хамда ташқи аттестацияга тайёрлаб боришдан
иборат бўлиб, барча олиб борилаётган ўрганишлар, мониторинг,
текширувлар ва кўрилаётган чора
-
тадбирлар айнан мана шу аттестация
жараёнларини юқори кўрсаткичлар билан якунлашга боғлиқ. Ўрни
келганда айтиш жоизки, 2018
-
2019 ўқув
йилида Ўзбекистон Республикаси
Президенти Девонининг 2018 йил 11 февралдаги 08
-304-
сонли топшириғи
асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси томонидан Андижон давлат университетида таълим
сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиши
белгиланган. Шу сабабли, Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг
келажакдаги режалари ҳам айнан мана шу жараёнларга тайёргарлик кўриш
ва таркибий бўлинмаларни ҳам тайёрлаб боришдан иборат.
Шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими асосан олий
таълим муассасасининг профессор
-
ўқитувчилари, ишчи
-
ходимлари,
талабалари, кадр истеъмолчилари (иш берувчилар) ва фуқароларнинг
таълим сифатини оширишга қаратилган фикр
-
мулоҳаза, таклиф, мурожаат
ва эътирозларини ўрганиб бориш ҳамда таълим сифатига таъсир қилувчи
салбий омиллар тўғрисида ўз вақтида хабардор бўлиш ва уларга нисбатан
тегишли
чора
-
тадбирлар
белгилаш,
шунингдек,
йиғилган
11
маълумотларнинг таҳлили асосида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқиб, университет ректори (Кенгаши) ва Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекциясига тақдим қилиш билан шуғулланади.
Унга кўра, 2017
-
2018 ўқув йилида Таълим сифатини назорат қилиш
бўлими томонидан кенг кўламда, шунингдек, имконият даражасида
текширув назоратини олиб борди. Албатта, текширув жараёнида
университетнинг факультет, кафедралар, бўлим ва бошқа бўлинмалар
кесимида ютуқлар билан бирга, камчиликларни, сифат жиҳатидан
ОТМнинг мавқеига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳолатларни ҳам
аниқландики, булар билан муросага келиш
университетнинг обрўсини
туширишга олиб келади. Яна шуни таъкидлаш керакки, Таълим сифатини
назорат қилиш бўлимининг мақсади қайсидир бўлинманинг (факультет,
кафедра, бўлим, ташкилот, уюшма ва ҳ.к.) фаолиятини кескин танқид
қилиш эмас, балки университетнинг рейтинги, керак бўлса салоҳияти ва
маркасини, сифатий кўрсаткичларини кўтаришдан иборат бўлган.
Жумладан, Андижон давлат университетида 1 та бошқарма, 2 та малака
ошириш (унинг 5 та кафедралари), ахборот
-
ресурс ва ахборот
-
технологиялари марказлари, 8 та бўлим, 1 та академик лицей (унинг 6 та
кафедралари) ва 8 та факультетлар ҳамда уларнинг тасарруфидаги 31 та
кафедраларнинг 2017
-
2018 ўқув йили (бўлимларда календарь режага
асосан 2018 йил) учун Иш режалари, олиб борилаётган чора
-
тадбирлари ва
улар асосида тайёрланган хисоботлари тажрибали мутахассислардан
иборат ишчи гуруҳ ёрдамида таҳлилий ўрганиб чиқилди хамда 2017
-2018
ўқув йилида университет ректори (Кенгаши)га жами 49 та таҳлилий
маълумотномалар, уларда ОТМда таълим сифатини ошириш юзасидан 300
дан ортиқ таклиф ва тавсиялар киритилди
[5].
Бундан ташқари, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташаббуси
билан Андижон давлат университети учун асосий кадр истеъмолчилари
(иш берувчилар) ҳисобланган Андижон вилоятидаги Бандлик бош
бошқармаси, Халқ таълими
бошқармаси, Архив иши бош бошқармаси,
Маданият бошқармаси, Ўрта
-
махсус, касб
-
ҳунар таълими бошқармаси,
Мактабгача таълим бошқармаси, Иқтисодиёт ва худудларни комплекс
ривожлантириш бош бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт
бошқармалари билан йўлга қўйилган
ўзаро ҳамкорликни янада
ривожлантириш, сўнгги 2 йилда ОТМни тамомлаган битирувчиларнинг
назарий билим ва мутахассислик малакаларини ижтимоий сўровнома
ўтказиш йўли билан баҳолаб бериш учун алоқа хатлари билан мурожаат
қилинди. Натижада, мазкур бошқармалар
битирувчиларнинг умумий
12
тарзда амалий билим ва малака кўникмаларини эгаллаганлиги,
профессионал ўсишга тайёргарлиги, янги ғояларни яратиш қобилияти,
масъулиятлилиги, узлуксиз билим ва таълим олиш каби даражаларини
ижобий бахолаган бўлса, асосий эътирозлар
чет тилларини билиш,
компьютер саводхонлиги ва ўз иши натижаларини кўрсата олиш
қобилиятларини қониқарсиз бахолашган. Тўғри, университетда чет тили ва
ахборот технологиялари билимини яна ҳам чуқур ўрганиш бўйича
қўшимча курслар ташкил қилинган, фан тўгараклари ва ёш илмий
тадқиқотчилар фаолияти мунтазам равишда олиб борилаётган бўлса
-
да,
хамма вақт ҳам университет талбалари билан битирувчиларнинг хохиш
-
истаклари бир
-
бирига тўғри келмаслиги ўз исботини топмоқда. Чунки,
талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида қўшмча чет
тилларини ўрганиш бўйича курслар ташкиллаштирилаётган бўлсада, аммо
улар чет тилларини ўзлаштиришда ва билимларини мустаҳкамлашда
етарли эмаслиги тўғрисида фикрлар олинди.
Ўз навбатида, кадр истеъмолчи (иш берувчи)лар томонидан
талабаларнинг диплом олди амалиёти паст кўрсаткичда бахоланиб,
университет билан ишлаб чиқарувчи корхоналар (бошқармалар) ўртасида
илмий
-
техника соҳаларда инновацион алмашинув даражасини яна ҳам
ривожлантириш зарурлигини хамда сўнгги 5
-
7 йилда битирувчиларнинг
билими ва тайёргарлик даражаларини қисман ўзгарганлигини алоҳида
қайд этиб ўтишган. Ўрни келганда айтиш жоизки, битирувчиларнинг
диплом олди амалиётини ўташда янги методларни жорий қилиш талаб
этилмоқда. Масалан, амалиётни фақатгина битириш арафасида
эмас,
балки 4 курс давомида хафтанинг жума ёки шанба кунини амалиёт учун
ажратиш билан аввало талабада малака
-
кўникмаларни шаклланишига,
тахсил олиш давомида хужжатларни юритиш тартибига, мутахассислигини
чуқур ва пухта эгаллашига, ўз касбига меҳри ошишига, ўз касби тўғрисида
умумий тушунчаларни пайдо бўлишига, қолаверса битирувчиларни ишга
жойлаштиришда ҳам ҳар томонлама қулайликларни келтириб чиқаришга
замин яратиш мумкин
[4].
Шу билан бирга, университет билан кадрлар истеъмолчилари, ишлаб
чиқарувчи корхона
-
ташкилот (бошқарма)лар ўртасида илмий
-
техникавий
соҳаларда инновацион алмашинув даражасини яна ҳам ривожлантириш
зарурлиги ва улар билан олиб борилаётган хамкорликни икки
томонларнинг ўзаро манфаатлари учун эмас, балки битирувчиларнинг
билими ва тайёргарлигини ошириш йўлида хизмат қилиши учун олиб
бориш лозимлигини эътироф этиш лозим.
13
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, университет билан Кадрлар
истеъмолчилари (иш берувчилар) ўртасидаги хамкорликни яна ҳам
кучайтириш, ўз ўрнида талабаларнинг дарсларга қатнашиш
давоматини
юқори даражада ушлаб туриш, дарс таҳлилини холисона баҳолаш, очиқ
дарс ўтишнинг ноанъанавий тизимини ташкил этиш, кийиниш маданияти,
кўпроқ адабиётларни ўқиш, изланиш ва мустақил ишлашга жалб этиш
борасида яна ҳам эътиборли бўлиш хамда кадрлар истеъмолчилари фикр
-
мулоҳазаларини доимий равишда ўрганиб боришни мақсадга мувофиқ деб
топилди, зеро интеллектуал салоҳият ҳамда инновацион фаолият
ривожланмаса илғор билимга ва инновацияларга асосланган обод
жамиятни қуриб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |