ТАРВУЗ КАСАЛЛИК ВА
ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА БЕГОНА ЎТЛАРГА
ҚАРШИ КУРАШИШ ТАДБИРЛАРИ
Ўзбекистонда асосий зарар келтирувчи тарвуз касаллик-
ларидан: ризоктониоз, фузариоз сўлиш, ун-шудринг ва бош-
қалар; зараркунандалардан: қовун майса пашшаси, қовун
пашшаси, полиз шираси, ўргимчаккана, кемирувчи кўк қурт
тунлами кабилардир.
Фузариоз сўлиш
(Fusarium oxysporum f.sp. niveum)
Бунда ўсимликларнинг пастки ярусдаги баргларида
сарғиш, сўлғин бўлиб, сўнгра қўнғир доғлар пайдо бўлади
ва кейинчалик қуриб қолади. Фузариоз сўлиш билан қовун
барча ўсиш ва ривожланиш босқичларида зарарланади.
Ёш майсаларнинг уруғбарглари, пояси (гипокотиль) ва ил-
диз бўғзида қайноқ сувда куйганга ўхшаш, рангсиз, сўнгра
қўнғир тус олувчи доғлар ривожланади, улар чирийди ва
майсалар қуриб қолади, экин сийрак бўлиб қолади. Фузари-
оз сўлиш экинларда мева ривожланиши ва пиша бошлаши
пайтида кўплаб учрайди. Олдин ўсимликнинг пастки ярусда-
ги баргларида сарғиш, сўнгра қўнғир тус олувчи доғлар пай-
до бўлади ва улар юқори ярус баргларига ўтади.
65
ҚОВУН ВА ТАРВУЗ ЕТИШТИРИШИ
16–
китоб
Қарши кураш чоралари.
Агротехник: алмашлаб экиш,
кўллатиб суғормаслик.
Биологик кураш чораси:
сифатида Триходермин 100г/га
препаратини қўллаш ҳам яхши
натижалар беради.
Профилактик:
уруғларни
экишдан 25-30 кун олдин пре-
паратлардан 2,5% Максим-0,4
л/т, 31,2% Селес Топ-0,4-0,6 л/т,
бири билан дорилаб экиш тав-
сия этилади.
Тарвуз ва қовун уруғларини
дорилаш.
Кимёвий.
Ўсимликни ри-
вожланиш даврида (Bacillus
subtillis) Cпоранггин с.э.к.-2,0
кг/га, (Манкоцеб+металаксил
М) Ридомил голд МЦ 68% -2.5
кг/га, (Пенконазол) Топаз 10%
к.э-0,25 л/га, Энто паз экстра
10% к.э. -0,25 л/га, (Пропинеб)
ва бошқа фунгицидларни пур-
каш тавсия этилади.
Ун-шудринг
(Sphaerotheca
fuliginea f. cucumidis),
Ун-шудринг
касаллигида
баргларнинг икки томонида ҳам
оқ, сарғиш-қўнғир ёки қизғиш-
кулранг, юпқа ғубор ҳосил бўлади, кейинроқ барглар сарға-
66
100 китоб тўплами
яди, қўнғир тус олади ва қурийди. Ғубор баъзан ўсимлик по-
яси ва барг бандларида, кам ҳолларда меваларда учрайди.
Замбуруғ ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтларда қишлайди.
Замбуруғнинг пушти-кулранг тусли моғор қатлами кўпинча
баргнинг остки томонида ривожланади. Конидиялар зан-
жирчаларда, эллипсоид, цилиндр ёки кўпинча бочка шакл-
ли, ўлчами 20-40х11-22 мкм. Клейстотецийлар баъзан анча
кўп, баъзан эса кам миқдорларда пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |