Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас



Download 12,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/40
Sana12.04.2022
Hajmi12,9 Mb.
#546916
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
6088f4314e271

Суғориш. 
Тарвуз илдизлари жуда кучли ўсиб тупроқнинг 
3, ҳатто 5 метр чуқурликдаги қатламигача таралади, диамет- 
ри эса 8-10 метрга боради. Шунинг учун ҳам тарвуз қурғоқ-
чиликка ўта чидамлилиги билан бошқа полиз экинларидан 
ажралиб туради. Чунки уларда илдиз тукчаларнинг сўриш 
кучи юқори бўлиб, тупроқ унча нам бўлмаса ҳам мавжуд 
намдан фойдаланиш қобилиятига эга. Шу сабабли тарвуз 
сув буғлантирадиган барг шапалоғининг катталигига қа-
рамай Марказий Осиёнинг лалми ерларида бемалол ўсиб, 


63
ҚОВУН ВА ТАРВУЗ ЕТИШТИРИШИ
16–
китоб
яхши ҳосил бераверади. Қурғоқчиликка чидамлилиги жиҳа-
тидан тарвуз биринчи ўринда туради.
Тарвуз қурғоқчиликка жуда чидамли бўлишига қарамай 
юртимиз шароитида суғориб парваришлаш керак. Бироқ 
ҳаддан ташқари сернам тупроқ тарвуз экинига салбий таъ-
сир этади. Сернам тупроқда мевадаги қанд моддаси камая-
ди, пўсти қалинлашади, ҳар хил замбуруғ касалликларига, 
жумладан, фузариоз-сўлиш касалига чалинади.
Бўз тупроқли ерларда ўсиш даврида ҳар гал гектарига 
400-500 м
3
ҳисобидан 8-9 марта суғорилади. Сизот суви юза 
жойлашган далаларда эса бўз тупроқли ерларга қараганда 
камроқ, 4-5 марта суғорилади. Ўсиш даврида тарвуз палаги-
ни сув билан бир текис таъминлаш ҳосилни ошириш гаро-
видир.
Майсалар кўрингандан кейин биринчи чопиққа қадар 
экинлар 1-2 марта суғорилади. Биринчи чопиқ тугалланган-
дан кейин экин 20-25 кунгача сувдан қайтарилади. Бу давр- 
да ўсимлик илдизининг чуқурроқ таралишига зўр беради, 
чопиқда илдизи кесилган бегона ўтлар тезроқ қурийди ва 
ниҳоят палакнинг найчалаши мева тугиши тезлашади. Нав- 
батдаги сув иккинчи чопиқ олдидан берилади.
Шундан кейин тарвуз экини ҳосил тўплашга кириша-
ди ва уларнинг сувга талаби ошади. Бинобарин, бу даврда 
ҳар 10-12 кунда суғориб туриш керак. Тарвуз пиша бошлаши 
билан сув камроқ берилади. Ҳосил етилганда суғориш тўх-
татилади, акс ҳолда, қанд моддаси камайиб узоқ сақлашга 
ярамай қолади.
Ўғитлаш.
Тарвуздан юқори ҳосил олиш учун гектарига 
225 кг азот, 225 кг фосфор ва 150 кг калий, органик ўғитлар-
дан гектарига 25 тонна солинади. Йиллик меъёрга нисба-
тан органик ва калийли ўғитларнинг ҳаммаси, фосфорнинг


64
100 китоб тўплами
70-75% асосий шудгорга солинади. Фосфорли ўғитнинг қол-
ган 25-30% ва азотнинг 50% экиш олдидан ёки биринчи чо-
пиқда берилади: азотли ўғитнинг 50% экинлар гуллай бош- 
лаганда иккинчи чопиқда эгатларга 10-12 см чуқурликка со-
линади. Ерга азотли ва фосфорли ўғитларни биргаликда 
солиш алоҳида-алоҳида солишга қараганда кўпроқ самара 
беради. 

Download 12,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish