Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти қ. Р. Абдурасулова



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/94
Sana12.04.2022
Hajmi1,81 Mb.
#546692
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94
Bog'liq
Крим гия дарслик Абдурасулова 2008

Психологик назариялар.
Жиноятчилик омилларининг пси-
хологик назарияси ҳозирда энг кенг тарқалган ва нисбатан из-
чил назариялардан биридир. Бу ерда мазкур назариянинг икки 
муҳим йўналиши – психопатик ва психоаналитик йўналиш-
ларни қайд этиш мумкин.
Биринчи йўналиш шахснинг жиноят содир этишга психопа-
тик тарзда мойиллигидан, яъни руҳий соғлиқ хусусиятидан ке-
либ чиқади. Немис психиатри Курт Шнейдер ўзининг «Психо-
патик шахслар» асарида психопатларнинг 10 типини қайд этиб 
ўтган. Унинг фикрича, шу типлардан камида 7 таси ғайриижти-
моий қилмиш содир этишга муайян даражада мойилдир (хусу-
сан, меланхоликлар ва холериклар).
Бошқа бир немис психиатри Эрнест Кречмер (1899-1964) 
жиноятчиларнинг қуйидаги типларини фарқлайди: пикник тип 
(катта гавдали, калта оѐқли одамлар); лепотосомик ѐки астеник 
тип (узун бўйли, оғирлиги унча катта бўлмаган одамлар); дис-


45 
пластик тип (умумий ривожланишда муайян аномалиялар мав-
жуд одамлар); атлетик тип (танаси пропорционал жиҳатдан
яхши ривожланган одамлар). Бироқ, Э.Керчмер ўз таснифида 
антропологик назария ғояларига, хусусан, жиноятчиларни таш-
қи белгиларига қараб тавсифлаш ғоясига яқинлашади.
Австриялик психиатр Зигмунд Фрейд (1856-1940) ишлаб 
чиққан психоаналитик назария ҳам ўзининг жуда кўп издошла-
рини топди (ва ҳозир ҳам топмоқда). Унинг «Тушлар таъбири» 
деб номланган асосий асари 1900 йилда эълон қилинди. Ўзи-
нинг шу ва кейинги тадқиқотларида З.Фрейд шахс ички дунѐси 
тузилиши, унинг эҳтирослари ва бурч туйғуси ўртасидаги тўқ-
нашувлар, маънавий кечинмаларнинг сабаблари, инсоннинг ўзи 
ва ўзини қуршаган муҳит ҳақидаги қарашлари билан боғлиқ 
муҳим масалаларни ѐритиб берди.
Фрейднинг мухолифлари «пансексуализм» деб номлаган 
асосий ѐндашуви қуйидагичадир. У истерия касаллигига чалин-
ган беморларни, асосан қўрқув, таъсирчанликни йўқотиш, иш-
таҳасизлик, шахснинг иккиланиши, галлюцинациялар, спазмлар 
ва ҳоказо симптомлар (фобия)га эга бўлган аѐлларни ўрганиш 
жараѐнида инсон хулқ-атворини ҳаракатлантирувчи икки му-
ҳим инстинкт – ўзини ўзи асраш инстинкти ва сексуал инстинк-
тни қайд этди. Бунда у сексуал инстинкт (либидо)ни ўз психо-
анализ назариясига байроқ қилиб олди. Унинг фикрига кўра, 
онгсиз соҳаси «либидо»га тўлиқ бўлиб, лаззатланиш принципи-
дан бошқа ҳеч нарсани билмайди. Онг ижтимоий тақиқлар 
таъсирида лаззатланиш эркинлигини чеклашга тайѐр бўлганли-
ги туфайли, либидо энергияси ташқарига чиқиш учун «айлан-
ма» йўлларни излашга мажбур бўлади. У ақлий, ҳатто тана ре-
акцияларида – нафақат беозор, балки патологик реакцияларда, 
чунончи: психоневроз, истерия ва ҳоказолар кўринишида ва пи-
ровард натижада ғайриҳуқуқий қилмишларда намоѐн бўлади.
Шундай қилиб, Фрейднинг психоанализ назариясига асосан, 
сексуал (жинсий) эҳтиѐжни қондириш инсон хулқ-атворининг 
асосий ѐки ҳал қилувчи омили ҳисобланади. Бошқача қилиб 
айтганда, унинг қондирилиши руҳий соғломлик негизини таш-
кил этади, унинг қониқмаслиги эса ғайриижтимоий қилмишлар 
кўринишини касб этиши ҳам мумкин бўлган оғир асабий ва 
руҳий касалликларни келтириб чиқаради. 


46 
Фрейд таълимоти Эмил Дюркгейм (1858-1917) асарларида 
(хусусан, «Одам ўлдириш: нормапатология» китобида) аниқ 
кўриниш касб этди. Унинг фикрига кўра, ҳар қандай одам ўз эҳ-
тиѐжлари тўла қондирилган ҳолдагина яшай олади. Одамнинг 
озиқ-овқат, кийим-кечакка бўлган эҳтиѐжларини, унинг жинсий 
майлини тизгинлаш мумкин эмас, уларни фақат жамият чекла-
ши мумкин. Аммо жамият шахсий эҳтиросларни тийиб туришга 
қодир эмас, чунки унинг ўзида беқарорлик омили мавжуд. Би-
нобарин, ҳар қандай жамиятда жиноятчилик нормал ҳодисадир, 
шу боис фақат патологик ҳодисаларга қарши курашни ташкил 
этиш лозим. Француз социологи Эмил Дюркгейм ўзининг ушбу 
назариясини «аномия» деб номлади.
Фрейдизм ғоялари Зигмунд Фрейд ҳаѐтлик пайтдаѐқ қаттиқ 
танқид қилинди. Фрейднинг илк мухолифлари А.Адлер ва 
К.Юнгдир.
А.Адлер жинсий эҳтиѐжни қондириш усули муайян шахс-
нинг турмуш тарзи билан белгиланади, зотан, инсон жинсий 
эмас, балки ижтимоий мавжудот, унинг асосий эҳтиѐжи – ўзини 
ўзи тартибга солишдир, деган ғояни илгари сурди. Аммо Адлер 
Фрейднинг жинсий онглизлигини ҳокимиятга онгсиз тарзда ин-
тилиш билан алмаштирди. Ўз назариясини Адлер «шахсий пси-
хология» деб номлади. Ушбу назария замирида бола ўз ҳаѐти-
нинг дастлабки йилларида ўзлаштирадиган ва умрбод ўзга-
ришсиз қоладиган «турмуш тарзи» ѐтади. Адлернинг фикрича, 
бола «баркамоллик»ка эришиши учун унга тўла эркинлик бе-
риш лозим.
Бу ғоя айрим мамлакатларда рўѐбга чиқарилган. Бола 5 ѐшга 
тўлгунга қадар унга ҳеч нарса ман этилмайди, ҳамма нарсага 
рухсат берилади ва фақат шу ѐшдан кейин нима мумкин-у, нима 
мумкин эмас деган саволлар туғилади.
К.Юнг Фрейднинг юқорида қайд этилган ғояларини «субли-
мация», «Эдип комплекси» сифатида рад этди, онгсизлик физи-
кадаги «тугал шакл»га кириш ѐки мувозанат ҳолатини эгаллаш 
мақсадида бир турдан бошқа турга ўтувчи энергияни эслатиши-
ни исботлашга ҳаракат қилди. Юнг кўпчилик учун умумий 
бўлган «коллектив онгсизлик» ғоясини илгари сурди. Юнгнинг 
«аналитик психологияси»да шахсларнинг типларини аниқлашга 
катта аҳамият берилади. Унинг типологияси замирида одамлар-
нинг ўзи ва бошқалар ҳақидаги фикрлари ѐтади. Ушбу мезонга 


47 
кўра Юнг одамларни икки типга: ўзига («ичга») қараб мўлжал 
олувчи ва бошқаларга («сиртга») қараб мўлжал олувчи одам-
ларга ажратади.
К.Хорни ва Э.Фроммнинг америкача фрейдизми ҳам, ҳатто 
руҳий касалликларни инқилобий салоҳият, ҳокимият функция-
си (милиция, соғлиқни сақлаш ва ҳ.к.)ни эса – тараққиѐтга 
тўсқинлик воситаси сифатида талқин қилувчи фрейдоманизм 
ҳам неофрейдизм йўналишига мансубдир. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish