Х. Т. Турсунов, Т. У. Рахимова



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/86
Sana12.04.2022
Hajmi2,25 Mb.
#546370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86
Bog'liq
Ekologiya kitob

ибтидоий босқич
деб юритилади. Кейинчалик деҳқончилик ва чорвачиликнинг 
ривожланиши билан инсонлар ўтроқ яшашга ўта бошладилар ва жамият 
шаклланди. Инсонларнинг атроф-муҳитга таъсири характери ва миқёси 
ўзгарган.
2
. 10 минг йил олдин озиқ етишмаслиги ва табиий шароитларнинг 
чекловчи роли яна ҳам камайган. Ер юзида аҳоли сони 50 млн. кишидан ортган. 
Дастлабки антик шаҳарлар вужудга келган, маданият ривожланган.
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари ва 
мослашишлари, сонининг ўзгаришлари ҳақидаги дастлабки экологик билимлар 
эрамиздан аввалги асарларда қадимги Рим ва Юнонистонда вужудга келган.
Бу даврга келиб табиатга инсон таъсирининг кучайиши - ўрмонларнинг 
кесилиши, ерларнинг шўр босиши, дастлабки чўллашиш вазиятлари кузатилган. 
Антропоген таъсир натижасида, айрим ҳайвон турлари қирилиб кетган, алоҳида 
ноёб ўсимлик ва ҳайвон турлари муҳофаза қилинган. Бу 
аграр босқич
деб
юритилади. Кейинчалик инсонларнинг атроф табиий муҳитга таъсири кучайиб 
борган.
3.
Ўрта асрларга келиб аҳоли сони 500 млн. кишидан ортган. Ўрта Осиёда 
дастлабки экологик билимлар вужудга келган. Европада Уйғониш даврида 
экологик билимлар ривожланган. 
XYIII асрнинг охирларида, 1784-йилда буғ машинасининг ихтиро 
қилиниши билан инсоният тарихидаги 
индустриал босқич
бошланган. Бу 
даврга келиб инсон хилма-хил табиий ресурслардан фойдалана бошлаган, 
антропоген модда алмашинувининг кўлами ошган.
4.
XIX асрда аҳоли сони 1 млрд. кишидан ошган, табиий ресурсларни қазиб 
олиш ва ишлатиш ҳажми ўсган, айрим ўсимлик ва ҳайвон турлари қирилиб 
кетган. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши кучая бошлаган. XIX асрнинг иккинчи 
ярмидан жамият тарихидаги 
техноген босқич
ажратилади. 



1864-йили АҚШда географ-олим Г.Марш(1801-1882)нинг «Инсон ва 
табиат ёки Инсоннинг табиатни физик-географик шароитларининг ўзгаришига 
таъсири» деган асари эълон қилинган. Г.Марш биринчи бўлиб инсоннинг 
табиатга салбий таъсири хақида алоҳида китоб ёзди. У инсоннинг табиатга 
онгли ва стихияли таъсирининг оғир экологик оқибатларини таҳлил қилиб, бу 
муаммоларни ўрганадиган алоҳида фан-«янги география» зарурлигини 
таъкидлаган.
1866-йили Э.Геккель(1834-1919) экология фанига асос солди. Классик 
экология, мазмунан, «табиат иқтисодиёти» деган тушунчани англатади. 
Экологиянинг вужудга келишида Ч.Дарвин(1809-1882)нинг эволюцион 
таълимоти катта рол ўйнади. Экология алоҳида фан сифатида ХХ асрнинг 
бошларига келиб шаклланди. Дастлаб ўсимлик ва ҳайвонлар экологияси,
кейинчалик инсон экологияси ва ижтимоий экология вужудга келган.
XX асрда табиат ва жамият муносабатлари кескинлаша бошлаган. Асосий 
минерал хом-ашё ресурсларининг етишмовчилиги, исрофгарчилик билан 
ўзлаштирилиши нохуш ижтимоий-сиёсий ва экологик оқибатларга сабаб 
бўлган.
XX асрнинг иккинчи ярмига келиб ҳаёт шароитларининг яхшиланиши, 
фан-техника инқилоби аҳоли сонининг кескин ортиши-«Демографик 
портлаш»га олиб келди(4-расм.) 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish