22
АРХЕОГРАФИЯ—қадим ёзма ёдгорликларини қайта
ишлаш усуллари ва эълон қилишнинг назарий масалалари
ҳақидаги тарихий-филологик фан. Бу соҳадаги ишлар минтақа
маданиятимизда алоҳида ном билан аталмагани ҳолда жуда
қадимдан давом этиб келади.
ПАЛЕОГРАФИЯ— қадим ёзма ёдгорликларнинг ёзилиш
ўрни, вақти ва ҳ.к.ларни аниқлаш учун унинг ташқи
белгиларини, ёзувини ўрганувчи тарихий-филологик фан.
Бунинг учун қўлёзмаларнинг материали, ҳарф шакллари, безак
ва бошқа хусусиятлари синчиклаб ўрганилади. Алоҳида ном
билан аталмагани ҳолда китобат
ишлари жумласида мавжуд
бўлиб келган.
УСЛУБШУНОСЛИК—У
лисоний
(лингвистик)
услубшунослик ва адабий услубшуносликларга бўлинади.
Адабий йўналишда айрим тарихий даврлар, минтақалар, муайян
адабий мактаблар, ижодкорларнинг ижод тарзи, услуби
хусусиятларини ўрганувчи
филологик
фан. Бунда асарлардаги
бадиий нутқ,
поэтик тил хусусиятлари, ифода воситалари
ўрганилади. Жумладан, хуросон услуби, ироқ услуби, ҳинд
услуби, туркона услуб ва ҳ.к.
ТАРИХИЙ
ПОЭТИКА—бадиий
сўз
санъатининг
тарихнинг турли босқичларида вужудга келган қонуниятлари ва
мумтоз адабиёт жанрлари назарияси билан шуғулланувчи
филологик
фан. У қадимда илми адабнинг бир қисмини ташкил
этган.
ҚАДИМИЙ ЛУFАТЛАР—улар алоҳида сўзларнинг
маъносини шарҳлаш билан бир қаторда бу сўзлар шарҳланган
манбаларни ҳам келтиришлари манбашуносликнинг кўпгина
мунозарали саволларига жавоб бера олишлари билан ҳам
қимматлидир.
ГЕРМЕНЕВТИКА—матншуносликнинг
қадим
ёзма
ёдгорликларни, классикларнинг асарларини уларнинг дастлабки
мазмунини тиклаш мақсадида шарҳлаш, тафсир этиш соҳаси.
(Антик даврда диний матнларни шарҳлаш,
тафсир этишдан
келиб чиққан). Жумладан, Форобий юнон мутафаккирлари
Афлотун,
Арасту,
Эвклид,
Птолемей,
Порфирий
ва
23
бошқаларнинг асарларига шарҳлар ёзган. Айниқса Аристотель
асарларидан «Метафизика», «Этика», «Риторика», «Софистика»
ва бошқаларни батафсил изоҳлаб, қийин жойларини
тушунтириб берган. Бу асарларнинг
умумий мазмунини очиб
берувчи «Мо баъий табиат» га ўхшаш махсус шарҳлар ёзган.
Ҳозирги маънодаги герменевтика шоир ёки ёзувчи асарларининг
илмий танқидий-матнини тузиш, бу асарларни ҳар хил изоҳ ва
шарҳлар билан таъминлаш, асарнинг адабиётда тутган ўрнини
аниқлаб беришдир.
БИБЛИОГРАФИЯ—тарихий, адабий, илмий асарларнинг
фан, мавзу, давр, мамлакат, муаллифларга бағишлаб тузилган
манбалари рўйхати. Улар алоҳида китоб ёки
китобга илова
тарзида, алифбо тартибида бўлади. Қадимда айрим қўлёзма
китоблар орасида баъзи соҳага оид ёки бирор муаллифга мансуб
китоблар феҳристи (рўйхати) келтирилган
АРХИВШУНОСЛИК—ҳужжатларни йиғиш, тартибга
солиш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқувчи, архивлар ишини
ташкил этишни, уларнинг тарихини ўрганувчи фан. Бу соҳа
мутахассислари Республика Давлат архиви, ноҳия ва
вилоят
архивларида
фаолият
кўрсатадилар.
Адабий
архивлар
республикамиз қўлёзма фондларида ва адабиёт музейларида
жойлашган. Шўролар даврида қатағон қилинган адиблар ҳақида
Республика Давлат архивидан кўпгина маълумотлар топиш
мумкин.
ФИЛИГРАНОЛОГИЯ—қоғоздаги
сув
белгиларини
ўрганувчи фан. Айниқса, китоб муқоваларига туширилган
шакллар, безаклар сув белгилари усулида ҳосил қилинган.
Уларнинг вужудга келган вақти ва жойини билган ҳолда, санаси
кўрсатилмаган қўлёзма китоблар ҳақида ҳукм чиқариш мумкин
бўлади.
ЭПИГРАФИКА—тош, ёғоч, сопол каби нарсаларда
сақланган ёзувларни ўрганувчи
тарихий-филологик
фан.
НУМИЗМАТИКА—тарихнинг
танга,
чақа
ва
тақинчоқлардаги ёзувларни, пул зарб қилиш ва
пул
муомаласини ўрганувчи соҳаси.
24
КРИПТОГРАФИЯ—палеографиянинг маҳфий ёзувларни
ўрганувчи соҳаси.
Бу соҳаларнинг ҳар бири ўз ўрни билан бирор манба
ҳақида ҳукм чиқариш (манбашунослик), муайян асар матнини
юзага келтиришда қўшимча маълумотлар олиш (матншунослик)
учун зарур бўлиб қолиши мумкин. Бу соҳаларнинг зарурати
манбашунослик ва матншунослик учун бир хилда бўлмаса-да,
иш асносида уларга у ёки бу муносабат билан мурожаат
қилишга тўғри келади.
Мазкур соҳаларнинг кўпчилиги Европада XVI—XX аср
археология ва тарих илмлари билан ҳамқадам
ривожланиб
келди. Тобора кенгайиб, мустаҳкамланиб, айримлари ҳатто
мустақил фан мақомига ҳам эришди.
***
Do'stlaringiz bilan baham: