t.me/tuit_students_chanel
13.2-расм. Тармоқнинг абстракт модели
Тармоқни граф кўринишида кўриб чиқишда жўнатувчидан олувчига
минимал нархдаги йўлни аниқлаш масаласини ечиш учун шундай
линияларнинг кетма-кетлигини топиш керакки, бунда:
йўлнинг биринчи линияси манба билан боғланган;
йўлнинг охирги линияси манзил билан боғланган;
i ва i - 1 номерларли барча i линиялар учун ўша бир тугун билан боғланган
бўлиш;
минимал нархли йўл учун йўлнинг барча линиялари нархларининг
йиғиндиси жўнатувчи ва олувчи орасидаги барча бўлиши мумкин бўлган
йўллар бўйича минимал ҳисобланади.
Барча
маршрутлаштириш
алгоритмларини
иккита
глобал
ва
марказлаштирилмаган синфларга бўлиш мумкин. Глобал маршрутлаштириш
алгоритми тармоқ ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ѐрдамида жўнатувчидан
олувчигача энг кам нархли йўлни топади. Ҳисоблашларнинг ўзи қандайдир
битта компьютерда амалга оширилиши ѐки турли жойларда кўпайтирилиши
мумкин. Лекин бу ердаги асосий ўзига хос хусусият глобал алгоритм
тармоқнинг топологияси ва линияларнинг нархи ҳақида тўлиқ маълумотларга
эга бўлиши ҳисобланади. Мисол ―Линияларнинг ҳолатларига асосланган
маршрутлаштириш
алгоритми‖
ҳисобланади.
Марказлаштирилмаган
маршрутлаштириш алгоритмида энг кам нархли йўлни ҳисоблаш тақсимлан
тарзда бажарилади. Ҳеч бир тугун тармоқнинг барча линиялари нархлари
ҳақидаги тўлиқ маълумотларга эга бўлмайди. Дастлаб ҳар бир тугунга фақат
унга тўғри уланган линияларнинг нархи маълум бўлади. Кейин итерацион
t.me/tuit_students_chanel
ҳисоблашлар ва қўши тугунлар (то есть узлами, находящимися на
противоположных концах напрямую присоединенных к нему линий) билан
маълумотларни алмашлаш йўли билан тугун олувчигача ѐки олувчилар
гуруҳигача энг кам нархли йўлни аниқлайди. Мисол ―Масофавий-векторли
алгоритм‖ ҳисобланади. Бундан ташқари, барча маршрутлаштириш
алгоритмларини статик вадинамик алгоритмларга бўлиш мумкин. Статик
маршрутлаштириш алгоритмида маршрутлар вақт бўйича, кўпинча
инсоннинг
аралашуви
натижасида
(масалан,
тармоқ
маъмури
маршрутизаторнинг маълумотларини ҳаракатланиши жадвалини қўлда
таҳрир қилиши мумкин) жуда секин ўзгаради. Динамик алгоритм даврий ѐки
топологиянинг ѐки линияларнинг нархларини ўзгаришига жавоб тариқасида
ишга тушиши мумкин. Маршрутлаштириш алгоритмларини таснифлашнинг
учинчи усули алгоритм ўта юкланишга сезгирлиги бўйича аниқланади. Ўта
юкланишга сезгир алгоритмда линияларнинг нархлари мос линиялардаги ўта
юкланишнинг жорий даражасини акс эттириш билан динамик ўзгаради. Агар
вақтинчалик ўта юкланган линия орқали юқори нарх ҳосил қилинса,
маршрутлаштириш алгоритми ўта юкланган линияни айланиб ўтиш
маршрутларини танлашга ҳаракат қилади. Бугунги кунда Интернетда ўта
юкланишга сезгир бўлмаган алгоритмлар (RIP, OSPF ва BGP) қўлланилади,
чунки линиянинг нархи ўта юкланишнинг жорий (ѐки яқинда бўлиб ўтган)
даражасини акс эттирмайди. Интернетда фақат иккита линияларнинг
ҳолатларига
асосланган
динамик
глобал
алгоритм
ва
динамик
марказлаштирилмаган
масофавий
векторли
алгоритмлар
турлари
ишлатилади.
Маршрутизация усуллари
. Маршрутизация протоколлари Интернет
протоколларнинг жадал ривожланаѐтган энг мураккаб гуруҳидир.
Маршрутизация деганда ахборот юборувчидан олувчига бўлган йўлларни энг
оптималини қидириш масаласи ечими тушунилади. Бу масалани ечадиган
ускуна маршрутизатор дейилади. IP тармоқларда(Интернет ва бошқаларда)
маршрутизациянинг бош параметри IP протоколидаги адресдир. Интернет
тармоғи ўзаро боғлиқ автоном тизим ѐки доменлар йиғиндисидек ташкил
қилинган.
Автоном тизим
ўз ичига IP тармоқларни киритади, улар битта
маъмурий бошқарув ва умумий маршрутизация сиѐсатига(policy routing) эга.
Домен чегарасида ички маршрутизация протоколлари (Interior Gateway
Do'stlaringiz bilan baham: |