(Илова-1)
.
2.2.
Мавзу бўйича маъруза матнини
тарқатади
(Илова-2).
1.3.
Мавзу бўйича асосий тушунчаларга
таъриф беришни таклиф қилади ва шу
асосида Блиц-суров утказади
(Илова-3).
2.4. Тест олади
(Илова-4).
Тушунганларини
айтадилар.
Ўқийдилар.
Тинглайдилар ёзиб
оладилар.
Жавоб беришади.
Тест саволларига
алоҳида жавоб
танлайди.
3-босқич.
Якуний
(10мин)
3.1. Мавзу бўйича якун қилади, олган
билимлари
келгусида
муҳимлигини
таъкидлайди.
3.2. Мустақил иш учун топшириқ беради.
Тинглайдилар, ёзиб
олишади.
Мустакил иш учун
вазифаларни
ёзиб
оладилар.
112
1-Илова
Ақлий ҳужум
1.
Гул қоғоз ёпиштириш ишлари технологияси?
2.
Ойна солиш ишлари технологияси?
3.
Техника хавфсизлиги пардозлаш ишлари учун айтинг?
2-Илова
Маъруза
БИНОЛАРНИ ТАЪМИРЛАШДА ИЧКИ ПАРДОЗЛАШ ИШЛАРИ
Капитал таъмирлаш амалга оширилаётган турар жой уйларини пардозлаш
бўйича комплекс ишлар таркибига ички сувоқ ва кошинлаш ишлари, бўёқчилик,
гулқоғоз ёпиштириш ва ойна солиш ишлари, полларни қоплаш, бино фасадлари (олд
томонлари)ни таъмирлаш ва пардозлаш ишлари киради.
Пардозлаш ишлари катта меҳнат сарфини, кўп миқдордаги тайёргарлик
операцияларини талаб қиладиган жараёнлардан таркиб топади. Капитал
таъмирлашдан чиқарилаётган турар жой уйларининг умумий қурилиш ишлари
қийматида пардозлаш ишларининг солиштирма оғирлиги 30-35 % ни, меҳнат
сарфлилиги эса 40-60 % ни ташкил этади.
Пардозлаш ишларини бажаришда индустриал услубларнинг жорий қилиниши
таъмирлаш ишларини анча арзонлаштириш имконини беради.
Капитал таъмирлаш амалга оширилаётган турар жой уйи ёки унинг алоҳида
қисмида пардозлаш ишларини бошлашдан олдин пардозлаш сифатини сақлаш
мақсадида қуйидаги ишлар тугалланган бўлиши керак:
-қаватлараро, подвал усти ва чордоқ ости ораёпмалари, квартиралараро ва
хоналараро пардеворлар, зинапоялар, дераза ва эшик блоклари янгидан ўрнатилган
ёки кучайтирилган бўлиши;
-дераза, балкон ва эшик блокларининг тўсиқ элементлари билан туташган
жойлари текис беркитилган, хоналар ичида дераза рафларининг тахталари
ўрнатилган ва маҳкамланган бўлиши;
-полларнинг юза қатлами учун тайёрлама ўрнатилган бўлиши;
113
-ораёпмалар бўйлаб гидроизоляция, санузелларда поллар учун тортма сувоқлар
бажарилган, ванналар ўрнатилган бўлиши (агар лойиҳада заводда тайёрланган тайёр
санитария-техника кабиналарини етказиб бериш кўзда тутилмаган бўлса);
-балконларда гидроизоляция, тортма сувоқлар ва поллар тайёрланган,
балконларнинг тўсиқлари ўрнатилган бўлиши;
-барча коммуникациялар ўрнатилган ва каналларга уланган;
-электр таъминоти, телефонлаштириш, радио ва телевидение ва б.
тармоқларнинг монтажи амалга оширилган;
-талаб қилинган ҳолларда иситиш, газ ва сув таъминоти ҳамда канализация
асбоблари ўрнатиладиган девордаги жойлар қопланган ёки сувалган бўлиши
(канализация асбобларини ўрнатиш ишлари сантехника коммуникацияларини
монтаж қилишдан олдин амалга оширилади);
-марказий иситиш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти тизимлари монтаж қилинган,
вентиляция тизими монтаж қилинган ва текширилган, канализация тизими монтаж
қилинган ва ювилган бўлиши талаб қилинади.
Агар лойиҳада пардозлаш ишларини бажаришнинг бошқача кетма-кетлиги
кўзда тутилмаган бўлса, бу ишлар 6.1-жадвалда келтирилган кетма-кетликда
бажарилади.
Капитал таъмирлаш пайтида кўп қаватли бинолар хоналарини пардозлаш
тартиби ишларни бажариш лойиҳасида белгилаб берилиши лозим.
Беш қаватгача бўлган биноларнинг пардозлаш ишлари том ишлари тугагандан
кейин юқори қаватлардан бошланади. Беш қаватдан ортиқ бинолардаги пардозлаш
ишлари пастки қаватдан бошланади. Бунда пардозланаётган хоналар тепасида
камида иккита қаватдаги ораёпма ва барча пардеворлар таъмирланган ёки янгидан
монтаж қилинган бўлиши ҳамда шикастланишдан ҳимоя таъминланган бўлиши
керак. Юқори қаватларнинг ораёпмалари ва пардеворлари таъмирланаётган ёки
монтаж қилинаётган пайтда пастки қаватларда пардозлаш ишларини олиб боришга
йўл қўйилмайди.
1-жадвал
114
Do'stlaringiz bilan baham: |