Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар


-расм. Ёғоч устидан сопол плиткалар



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

6.4-расм.
Ёғоч устидан сопол плиткалар 
билан кошинлаш 
1 – сопол плиткалар; 2 – қоришмали қатлам; 3 – 
цемент қоришмали грунт; 4 – металл 
тўқима тўр; 5 - толь қатлами; 6 –ёғоч пардевор 
қопламаси; 7 – 20х30 мм ли брусоклар. 
Деворларни сопол плиткалар билан кошинлашда улар пастдан юқорига қараб 
нишонлар ва маркалар бўйича текислаб ўрнатилади; нишон ва маркалар рейкаларга 
қараб, шунингдек горизонтал йўналишда шайтон бўйича ва вертикал йўналишда 
шоқул бўйича текислаб борилади. 
Плиткаларнинг биринчи қатори девор ўртасидан чап ва ўнг томонга қараб 
ўрнатиб борилади, бунда чоклар оралиғи ва қалинлиги 2-3 мм бўлишига қатъий 
риоя қилинади. Пастки қаторни тўлиқ тугатиш учун вақтинчалик нишонлар олиб 
ташланади, девор юзаси гипс қолдиқларидан тозаланади ҳамда охирги плиткалар 
маҳкамланади. 
Плиткаларнинг кейинги қаторлари девордан деворга қараб ўрнатиб борилади. 
Ён деворни плиткалар билан қоплашда ички ва ташқи бурчакларда қўлланаётган 
оддий плиткалардан ташқари фасонли плиткалар ўрнатилади. 
 Деворларни полистирол плиткалари билан кошинлаш. 
Бундай плиткалар 
деворга 10˚С ҳароратда ёпиштирилади. Қиш мавсумида плиткалар хонага 
ёпиштирилишдан бир сутка олдин олиб кириб қўйилади. Плиткалар объектга ҳар 
бирида 10 м
2
плитка жойлаштирилган картон ёки тахта яшикларда етказиб 
берилади. 


130 
Плиткалар полимерцементли мастика билан ёпиштирилади. Бу мастика 
объектнинг ўзида унча катта бўлмаган порцияларда ҳар бир кошинловчи ишчига 
бир сменада 3-4 кг ҳисобида тайёрланади. Мастикани тайёрлаш учун элакдан 
ўтказилган қум цемент билан аралаштирилади, поливинилацетат эмульсияси сув 
қўшиб суюлтирилади, қум-цемент аралашмасидан иборат қуруқ кукун эса 
суюлтирилган эмульсияга тинмай аралаштириб турилган ҳолда солинади. Мастика 
консистенцияси стандарт конуснинг 10-10,5 мм чўкишига мос бўлиши керак. 
Бу ўринда ҳам кошинлаш ишлари асос юзани тайёрлашдан бошланади, яъни у 
ифлосликлардан тозаланади, бузилган жойлар сувоқ билан тўғриланади, бўртиқлар 
кесиб текисланади, ўйдим-чуқурлар цемент қоришмаси билан сувалади, юза 
полимерцемент мастикаси билан шпаклевка қилинади, пемза билан силлиқланади. 
Тайёрланган юзага нишон-плиткалар ёпиштирилади. Бунинг учун плитканинг 
орқа томонига сувоқ белчаси (мастерок) ёки шпатель билан полистирол мастикаси 
қўйилади ва плитка девор юзасига ёпиштирилади. Кейин нишон қаторга 
перпендикуляр ҳолатда горизонтал рейка ўрнатилади ҳамда улар бўйлаб 
плиткаларнинг дастлабки қатори ўрнатилади. 
Плиткалар деворга горизонтал қаторларда пастдан юқорига қараб чокма- чок 
ёпиштириб чиқилади. Плиткалар орасидаги чоклар эни 0,5 мм дан ошмаслиги керак, 
чокларнинг қийшайиб кетишига қўл қўйилмайди. Вертикал чоклар шоқул билан 
текширилса, горизонтал чоклар рейка ва шайтон ёрдамида текширилади. Плиткалар 
ўрнатилгач, қоплама юзаси режачўп ёрдамида текширилади (бунда ёриқлар 1 мм 
дан ошмаслиги керак). Агар плитканинг бир қисми ўрнатилиши керак бўлса, у 
победит кескич ёки ўткир пичоқ билан кесилади. 
Плитканинг юза томонига теккан полимерцемент мастикаси ҳўл латта билан, 
кумарон-каучук мастикаси теккан плитка юзи бензинга ботирилган латта билан 
артиб ташланади. Чоклар ва плиткалардаги ортиқча мастика пичоқ билан қириб 
олинади. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish