Мактабгача таълимда инновацион ёндашув


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana11.04.2022
Hajmi2,99 Mb.
#541849
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
maktabgacha-talimda-innovatsion-yondashuv

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2019, 2(75)
Республикамизда баркамол авлод таълим-тарбиясига оид 
бир қатор вазифалар амалга оширилаётган бўлиб, бу жараён 
ҳар томонлама ривожланган интеллектуал салоҳиятли 
ëшларни тарбиялашга замин ҳозирламоқда. Баркамол 
авлод ни шакллантириш дастлаб оилада, сўнгра мактабгача 
таълим муассасасида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғри сида»ги Қонунининг 11-моддасида: 
«Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва 
етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда 
шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таъ-
лим олти-етти ёшгача оилада, болалар боғча-
сида ва мулк шаклидан қатъи назар, бошқа 
таълим муассасаларида олиб борилади»
1
,
дейилган.
Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тай-
ёрлаш миллий дастурида мактабгача таълим – 
узлуксиз таълим тизимининг биринчи тури 
эканлиги ва мактабгача тарбияни ривожлан-
тириш учун зарур бўлган вазифалар қаторида 
мактабгача таълимнинг самарали психологик 
педагогик-услубларини излаш ва жорий этиш 
кераклиги белгиланган. Шунингдек, 4.9-
бандида «Барча босқичдаги таълим жараён-
ларини компьютерлаштириш ва ахборотлаш-
тириш амалга оширилади»
2
, деб таъкидлан-
ган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021 йилларда 
мактабгача таълим тизимини янада такомил-
лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
ПҚ-2707-сон қарори билан «Мактабгача таъ-
лим тизимини янада такомиллаштириш 
бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган 
дастур» тасдиқланди ва мазкур Дастурнинг 
асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари 
қаторида мактабгача таълим сифатини оши-
риш, мактабгача таълим муассасаларида 
бола ларни мактабга сифатли тайёрлашни туб-
дан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига 
жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замо-
навий таълим дастурлари ва технологияла-
рини жорий этиш вазифалари белгиланган.
1
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
Қонуни. // Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг 
пойдевори. – Т.: «Шарқ», 1998. –23-б.
2
Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёр-
лаш миллий дастури. // Баркамол авлод - Ўзбекистон 
тараққиётининг пойдевори. - Т.: «Шарқ», 1998. –57-б.
Юқорида баëн қилинган далиллар мактаб-
гача таълим муассасаларининг таълим-тарбия 
жараёнида инновацион технологияларни 
татбиқ этиш, машғулотлар жараёнида мульти-
медиа воситаларидан фойдаланиш, тарбияла-
нувчиларнинг компьютер саводхонлигини 
шакллантириш, уларни компьютердан эле-
ментар тарзда фойдаланишга ўргатиш ва мак-
таб таълимига тайёрлаш долзарб вазифалар-
дан бири эканлигини кўрсатади.
Республикамизда қабул қилинган бир қатор 
меъёрий ҳужжатларда, таълим соҳасига янги 
инновацион технологиялардан, жумладан, 
мультимедиа технологиясидан фойдаланиш 
долзарб масала эканлиги қайд этилган. 
Ҳозирги кунда таълим соҳасида мультимедиа га 
асосланган электрон дарслик, қўлланма ва 
турли электрон дидактик воситалар яра-
тилмоқда ҳамда улардан фойдаланиб 
келинмоқда. Аммо мактабгача таълим муасса-
салари таълим-тарбия жараёнида мультиме-
диа технологиясидан фойдаланиш ва шу 
асосда машғулотлар жараёнида инновацион 
услубларни татбиқ этиш имкониятлари етар-
лича ишлаб чиқилмаган. Узлуксиз таълим 
тизимининг биринчи тури бўлган мактабгача 
таълимда ҳам инновацион технологияларни 
излаш, ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш 
бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисоб-
ланади.
Мактабгача таълим муассасаларининг таъ-
лим-тарбия жараёнига фойдаланишга мўл-
жалланган инновацион технологияларидан 
бири таълимий мультимедиа технологияси 
ҳисобланади. Мультимедиа технологияси 
замонавий ахборот технологиясининг тез 
ривожланаётган йўналишларидан бири бўлиб, 
қуйидаги ташкил этувчиларидан иборат: матн, 
жадвал, графика, мусиқа, безак, анимация, 
аудио, видео. Муаллифнинг фикрича, таъ-
лимда мультимедиа технологияси ва восита-
ларидан фойдаланиш услуби «мультимедиа-
вий ҳужум» услуби деб номланди. 
47
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 2,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish