К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet408/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   404   405   406   407   408   409   410   411   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

19.7.
 
А
ҲОЛИНИ КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ 
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
АСОСИДА ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш – 
Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиёт соҳасида устувор йўналишлардан 
бири сифатида белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Президенти 
Шавкат Мирзиёев “Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва 
тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакати-
миз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий 
тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай 
шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат 
ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор 
бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат 
ҳам бой ва қудратли бўлади”.
Шунинг учун бундан кейин тадбиркорликни ривожлантиришга 
тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик 
қилиш, деб баҳоланади” деб уқтирган
1

Кичик бизнес
– бозор иқтисодиётининг асоси, иқтисодий ўсиш 
суръатларини, ялпи милллий маҳсулот таркиби ва сифатини, аҳолининг иш 
билан бандлиги ва даромади даражасини белгилайдиган етакчи сектор 
ҳисобланади. Шунинг учун бутун дунёда кичик бизнесни ҳар тарафлама 
кенг ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратилади. 
Кичик бизнеснинг ривожланганлиги даражаси ва тадбиркорларнинг 
фаоллиги давлатнинг демократлаштирилиши ва миллий иқтисодиёт 
очиқлиги, ишбилармонлик муҳити асосий мезонларидан биридир. 
Иқтисодиётнинг бу секторидаги рақобат товарлар ва хизматлар нарх-
навосини барқарор ушлаб туришга, тадбиркорларнинг маҳсулот сифатини 
муттасил яхшилаб бориш ва янги технологияларни жорий қилишга ундайди. 
Кичик бизнеснинг улкан салоҳияти уни моддий, молиявий ва инсон 
1
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва 
олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Халқ сўзи, 2016 йил 15 декабрь. 


606 
ресурслари ва капитали қатори ишлаб чиқаришнинг асосий омилларидан 
бирига айлантирган. 
Кичик бизнес – тадбиркорлик фаолиятига асосланган, кичик шаклда 
амалга ошириладиган, бевосита бирорта монопол корхона таркибига 
кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектдир. У ишлаб чиқаришгнинг, бир 
томондан, энг кам миқдорда моддий, табиий ресурсларни жалб этган ҳамда 
инсон капиталидан иложи борича энг тўлиқ фойдаланган ҳолда моддий 
неъматлар яратадиган ўзига хос сектори бўлса, иккинчи томондан – 
аҳолининг ўз билими, малакаси, ташкилотчилик қобилияти, истеъдодини 
намоён қиладиган, ўзини–ўзи маблағ, турли моддий неъматлар билан 
таъминлайдиган соҳадир. Кичик бизнес маҳсулотларнинг янги турларини ва 
бозорнинг янги “токча”ларини тезкорлик билан эгаллайди, товарлар ишлаб 
чиқариш ва хизматлар кўрсатишни истеъмолчига яқинлаштиради, йирик 
бизнес учун манфаатли ҳисобланмаган тармоқларда айниқса жадал 
ривожланади. Хўжалик юритувчи ушбу субъектлар учун маҳаллий 
хомашёдан оқилона фойдаланиш, инвестицияларни жадал ўзлаштириш, 
айланма маблағлардан самарали фойдаланиш хосдир. 
Жаҳон амалиётида кичик бизнес субъектлари турли ташкилий–
ҳуқуқий шаклга эга бўлган тадбиркорлик ҳисобланади. Бунда “бизнес” ва 
“тадбиркорлик” тушунчалари кўп ҳолларда бир маънода қўлланилади. 
Аммо улар орасида муайян фарқлар мавжуд (19.5- расм).
Юртимизда тадбиркорлик азалдан халқимиз учун хос бўлган, жамият-
да юксак қадрланган. Қадим даврлардаёқ ўлкамиз тадбиркорлари маъдандан 
металл ажрата олишган, қурол-аслаҳа, асбоб-ускуна, зеб-зийнат буюмлари 
ясаганлар, мато тўқишган, терини ошлаш ва чарм маҳсулотлар ҳамда чархда 
идиш тайёрлашни билганлар. 
Милоддан аввалги II асрдан бошлаб ҳунармандчилик савдосида Буюк 
ипак йўли муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатлари-
да, хусусан Ўрта Осиёда ишлаб чиқарилган шойи, чинни асбоблар Европа 
бозорларида қадрланган. 
Машҳур “Шоҳнома” асари давлатимиз пойтахти – кўҳна Чоч камони 
ва ўқ-ёйлари – “камони чочий” билан машҳур бўлганлигидан гувоҳлик 
беради. Шу билан бирга Хоразм ип матолари ва гиламлари, Марв шойиси, 
Фарғона мис ва темирдан тайёрланган қурол-аслаҳалари, пичоқлари, Бухоро 
шиша буюмлари билан машҳур бўлган.

Амир Темур ўз салтанатида тадбиркорлар, шижоатли инсонларни ғоят 


қадрлаган: “Тажрибамда кўрилганки, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, жанг 
кўрган, мард, шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан 
яхшироқдир. Чунки тажрибали бир киши минглаб кишига иш буюради” . 
Бухоро, Хива, Самарқанд, Қўқон, Тошкент каби шаҳарларнинг ишлаб 
чиқариш муносабатларида ҳунармандчилик катта роль ўйнаган. Масалан, 
Хивада ҳунармандчиликнинг 27 тури ривож топган, шаҳардаги бозорларда 


607 
ҳунармандларнинг 556 дўкони бўлган. 1880-йилларда бу ерда 2528 хўжалик 
ҳунармандчилик билан шуғулланган. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   404   405   406   407   408   409   410   411   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish