К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


Бугунги кунда Ўзбекистонда “Давлат пенсия таъминоти тизими-



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet353/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Бугунги кунда Ўзбекистонда “Давлат пенсия таъминоти тизими-
ни ислоҳ этиш концепцияси” ишлаб чиқилди. Ушбу концепцияда 
меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган фуқароларнинг турмушини 
таъминлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий 
характерга эга бўлган қатор чора-тадбирлар комплексини назарда 
тутилган.
Концепцияга биноан пенсия таъминоти тизимини ислох этиш 
натижасида 3,3 миллиондан ортиқ аҳолининг ижтимоий аҳволи яхшила-
ниши кўзда тутилган. Бу мамлакатда яшайдиган аҳолисининг 10,0%, 
ташкил этади. Бунда ёшга доир пенсия олувчилар – 2 502,6 минг, 
ногиронлик пенсияси олувчилар – 360,3 минг, боқувчисини йўқотганлик 
учун пенсия олувчилар – 168,5 минг ва ижтимоий нафақа олувчилар – 294,1 
минг нафарни ташкил этади.
Ўзбекистонда амалга оширилган демографик башоратларга кўра, 
2018-2025 йилларда пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (1,2 миллион 
кишига) ошиши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Пенсия жамғармаси 
харажатларининг мутаносиб равишда ошишига олиб келади.
Пенсия олувчи ахолининг бу қатлами пенсия таъминоти тизимининг 
асосий кўрсаткичларидан бири пенсия ёши ҳисобланади. Таҳлиллар шуни 
кўрсатмоқдаки, дунёда ўртача пенсия ёши эркаклар учун 62 ёш, аёллар 
учун 57,5 бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич аёллар учун 55 ёш, эркаклар 
учун 60 ёшни ташкил этади.
Халқаро меҳнат ташкилоти талабларига мувофиқ, мамлакатда пенсия 
таъминоти тизими барқарор ривожланиши учун бадал тўловчилар 
сонининг пенсия олувчиларга ўзаро нисбати 1:4 даражада бўлиши керак. 
Бироқ бугунги кунда Ўзбекистонда бу кўрсаткич ўртача 1:1,5 га 
тенглигини эътироф этиш лозим. 
Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотларига 
қараганда мамлакатда пенсионерлар сонининг ишловчи аҳолига нисбати 
2009 йилдаги 61,0% дан 2017 йилда 66,0% га ўсганлиги эътироф 
этилмоқда.
Пенсия жамғармаси маблағларининг сезиларли қисми имтиёзли 
пенсияларни молиялаштиришга сарфланади. Имтиёзли шартларда 
тайинланган пенсиялар улуши 592,4 минг кишини ёки жами тайинланган 
пенсияларнинг 19,5% ни ташкил этиб, шундан ёшга доир пенсиялар 23,7% 
ташкил этади. Мамлакатда йилига ўрта ҳисобда 39,8 мингта имтиёзли 
пенсия тайинланмоқда.
Ўзбекистонда, пенсия миқдори ва меҳнат давомийлиги улуши 
ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳам сезиларсиз даражада. Амалдаги пенсия 
таъминоти тизими 7 йилдан кам бўлмаган стажга эга бўлган шахсларга 
пенсия тайинланишини назарда тутади. Ушбу ҳуқуқ фақатгина 7 йил 
ишлаб, ўзининг бутун меҳнатга лаёқатлилик даври учун Пенсия 


525 
жамғармаси маблағларини шакллантиришда энг кам ҳисса қўшган 
шахсларга пенсия олиш имконини беради.
Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ижтимоий таъминотнинг минимал 
меъёрлари тўғрисида”ги конвенциясида ёшга доир пенсияни тайинлаш 
учун талаб этиладиган энг кам иш стажи 15 йил қилиб белгиланган. Кўплаб 
давлатлар, шу жумладан, МДҲ мамлакатларида талаб этилган энг кам иш 
стажи 10-15 йил даражасига етказилган.
Ишловчиларнинг ижтимоий суғуртадаги узоқ муддат ва узлуксиз 
иштирокини рағбатлантиришдаги заиф механизмлар уларни суғурта 
бадалларини тўламасликнинг янги усулларини қидиришга мажбур этади.
Буларнинг барчаси Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш тизимининг пенсия таъминоти соҳасига оид асосий ёндашувларни 
қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
Шунинг учун ҳам давлат пенсия тизимини ислоҳ қилишга доир 
концепцияда ходимнинг пенсияси ва меҳнат стажидаги тафовут 
рағбатлантирилиши назарда тутилган.
Пенсия ёшини дунёдаги ўртача даражага ва бошқа мезонларга 
етказиш учун босқичма-босқич ошириш каби янги масалалар тизим 
концепциясига киритилган бўлиб, пенсия олувчи аҳоли қатлами учун 
яратилган ижтимоий енгилликдир. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish