17.5.
П
ЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ
:
УНИНГ
МОДЕЛЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Пенсия сиёсати деганда,
инсоннинг ҳаётий фаолиятини яхлит кўзда
тутадиган, ҳаётининг турли босқичларида унинг манфаатлари ўртасидаги
қарама-қаршиликларни бартараф қиладиган, келгуси авлодлар такрор
ишлаб чиқаришга ва уларнинг келгусидаги манфаатларини ҳисобга
олишга ўз ҳиссасини қўшадиган сиёсат тушунилади.
Ўзбекистонда пенсия тизими икки ҳил усулда амалга оширилади:
1.
Фуқароларнинг давлат пенсияси орқали таъминлаш;
2.
Фуқароларнинг
жамғариб
бориладиган
пенсияси
билан
таъминлаш.
Давлат пенсияси деганда
аҳолининг пенсия ёшига етиши
мунособати билан қарилик бўйича, ногиронлик ва боқувчисини
йўқотганлиги учун давлат томонидан пул сифатида бериладиган маблағ
тушуналади.
Давлат пенсиясининг муҳим йўналлишларидан бири қарилик
пенсияси бўлиб, Ўзбекистонда давлат қонуни билан
ёшга доир
эркаклар -
60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар -
55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга
бўладилар.
Давлат томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларга
қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган
шахсларга тайинланади.
Давлат томонидан боқувчисини йўқотганлик учун
фарзандларга
ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъий назар, ота ва онадан бири ёки эр-
хотин, ёки бува, буви, ака-ука, опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг
болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, набираларини, ишловчиларга
болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини
берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаган
фуқароларга тўланадиган пенсиядир.
Шу билан бир қаторда марҳум бўлган ойла бошлиғи, меҳнат
давомида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган ходимларга, мактаб, лицей
ўқувчилари 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотган бўлсалар давлат
пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва
оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини, судьяларни ва
прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга
бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан
таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
523
Меҳнат жараёнида соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик
даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади ногиронлик
сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва
ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида
ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан
аниқланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 3 миллион 100 мингга яқин пенсионер
мавжуд бўлиб, улардан 120 минг нафардан зиёди иқтисодиётнинг турли
соҳаларида фаолият юритмоқда. Бироқ шу пайтгача пенсионерларнинг
асосий қисми корхона ва ташкилотларда ишлашдан манфаатдор эмаслиги,
сабабли узоқ йиллар давомида малака орттирган ходимлар ўзлари ишлаган
жойларини тарк этишга мажбур эдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия
таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни
ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши муносабати билан 2019
йил 1 январдан бошлаб, кўплаб тажрибали ходимлар иш жойларига
қайтмоқдалар ва кадрлар танқислиги муаммоси ечилмоқда.
Фармонга асосан, кўп сонли пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан
янада қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Ўзбекистонда пенсионерларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга
оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори малакага эга бўлган
пенсионерларнинг салоҳияти, тажрибаси ва билимини тўлақонли жалб
қилиш, пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш имконини
берди.
Шунингдек, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун
иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8
баробаридан 10 баробаригача ошириш белгиланди.
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан
2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш
ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда
пенсиялар миқдори қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминланадиган
бўлди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда пенсия таъминоти масаласи
доимо долзарб масаладан бири бўлган. Мамлакатнинг маҳаллий меҳнат
бозорида малакали ва тажрибали кадрларга етарли иш ўринлари мавжуд
бўлиб, қабул қилинган фармон айрим чекловларни олиб ташлайди. Лекин,
шунга қарамай аҳоли пенсия таъминоти ишига доимий эътибор қаратиши
лозим.
524
Do'stlaringiz bilan baham: |