К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

• иқтисодий йўналиш:
имтиёзли кредитлар ажратиш ва солиққа 
тортиш; иш жойларини яратиш ва сақлаб қолишни рағбатлантиришнинг 
бюджет сиёсати; ходимларнинг салоҳияти сифатини ошириш; 
• ташкилий йўналиш:
иш билан беқарор бандлик; бўш жойлар 
базасини яратиш; ходимларни касбга йўналтириш, тайёрлаш ва қайта 
тайёрлашнинг давлат тизими; минтақалараро меҳнат миграциясини 
қўллаб-қувватлаш;
• қонунчилик йўналиши:
меҳнат шартномаларини тузиш; иш вақти 
давомийлиги, иш вақтидан ортиқча ишлаш тартибларини қонунлаштириш; 
ишга жойлашиш квоталарини белгилаш; меҳнат фаолияти давомийлигини 
тартибга солиш; 
• ижтимоий йўналиш:
меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган 
фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш; ногиронлиги 
бўлган шахсларни касбий реабилитация қилиш ва ишга жойлаштириш; 
оилавий ва қишлоқ жойларидаги ишсизликни камайтириш бўйича 
тадбирлар ишлаб чиқиш; ишсизсларни самарали иш билан бандликка жалб 
этиш мақсадида сифатли ижтимоий хизматларни тақдим этиш.


368 
Ушбу йўналишларда қайд этилган тадбирларни амалга ошириш иш 
билан бандлик таркибини такомиллаштиришга ёрдам бериб, ёлланма 
ходимларнинг ижтимоий ҳимояланиши даражасини оширишга ва қарзга 
олинган меҳнатдан фойдаланиш жараёнини соғломлаштиришга хизмат 
қилади. 
Меҳнат бозоридаги эгилувчанлик билан ёлланма ходимларнинг 
ижтимоий ҳимояланишини таъминлаш мақсадида 1990-йилларининг 
бошида 
“флексикьюрити”
(инглизча 
“flexibility”
– “эгилувчанлик” ва 
“security”
– “хавфсизлик”, “ҳимоя” сўзларидан) концепцияси ишлаб 
чиқилди. 
“Флексикьюрити”нинг моҳияти
– эгилувчан меҳнат бозорида 
давлатнинг фаол сиёсатини олиб бориши орқали ходимларнинг ижтимоий
ҳимоясини таъминлашидир. Ушбу модель биринчи бўлиб Данияда қўллана 
бошлади. 2000 йилда эса Европа Иттифоқи “флексикьюрити”ни Европада 
иш билан бандлик сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида 
қабул қилди. 
Ана шу концепцияга мувофиқ, иш берувчи меҳнат бозорининг 
эгилувчанлигини таъминлаб, ходимларни ўз хоҳиши бўйича ишдан 
бўшатиши ва янгиларини яабул қилиш ҳуқуқига эгадир. Айни пайтда 
касаба уюшмалар ва иш берувчиларнинг вакиллари давлатнинг 
аралашувисиз ходимларнинг ижтимоий масалаларини ўзаро ҳал қилиш 
бўйича битим имзолайди. 
Давлат ходимларнинг ишга ёллаш ва ишдан бўшатишнинг эгилувчан 
шартларини қонуний мустаҳкамлаб қўяди. Бу инновацион иқтисодиёт 
шариотларида иш берувчиларга ишлаб чиқаришни модернизация ва 
диверсификация қилиш учун объектив зарурат ҳисобланади. 
“Флексикьюрити”модели ишсизларни кучли ижтимоий ҳимоя 
қилинишини ҳам назарда тутади. Жумладан, ишсизларга узоқ муддат 
давомида иш ҳақининг 90% миқдорида нафақа тўланиши, улар билан 
вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича контракт 
тузилиши, давлат ҳисобидан малакалари оширилиши ва янги касбларга 
ўқитилиши белгилаб қўйилган. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish