К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

инсон капитали
ни келажакдаги даромадларнинг манбаи, 
ана шу келажакдаги даромадлар оқимини юзага келтиришга қодир бўлган 
ҳар қандай – моддий ёки инсоний активлар, деб ҳисобларди. Унинг 
фикрича, инсон капитали жисмоний капитал каби амал этса ҳам баъзи туб 
фарқларга эгадир. Уларнинг энг асосийси – инсон капиталининг ўз элтувчи 
шахсидан ажралмаслигидир. 


243 
Шу сабабли бозорда фақат инсон капиталининг “ижара”си учун нарх 
(иш ҳақи ставкаси сифатида) ўрнатилади, лекин унинг активининг нархи 
мавжуд 
бўлмайди. 
Бу 
инсон 
капиталини 
таҳлил 
қилишни 
мураккаблаштиради. Иккинчидан, инсон капитали ҳам бозор, ҳам бозорга 
тааллуқли бўлмаган соҳада фаолият самарадорлигини оширишга қодирдир 
ва ундан олинадиган даромад ҳам пул, ҳам пул бўлмаган шаклларни олиши 
мумкин
1
.
Иқтисодиёт фанига қўшган салмоқли ҳиссаси учун Нобель 
мукофотига сазовор бўлган яна бир америкалик иқтисодчи олим – 
Г.Беккернинг энг муҳим асари 1964 йилда нашр этилган “Инсон капитали: 
асосан таълим соҳасида назарий ва эмпирик таҳлил” деб номланади. У 
инсон капиталида таълим капиталини (умумий ва махсус билимларни), 
саломатлик капиталини ва касбий тайёргарлик капиталини (малака, 
тажриба, ишлаб чиқариш тажрибаси), миграция капиталини, шунингдек 
иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ахборотша эгаликни ва иқтисодий 
фаолиятга мотивацияни ажратиб кўрсатган. 
Унинг ҳисоблашича, таълимга маблағ сарфлашда талабалар ва 
уларнинг ота–оналари бу харажатлардан олиниши кутилаётган даромадни 
ана шунга муқобил инвестициялар (банкка қўйилган омонатлар фоизлари, 
қимматли қоғозлардан олинадиган дивидендлар ва ҳоказолар) билан 
1
Shultz T. Human Capital in the International Encyclopedia of the Social Sciences. — N.Y., 
1968, vol. 6. 
Теодор Уильям Шульц (инглизча: Theodore William 
Schultz; 1902 —1998) — АҚШлик иқтисодчи олим, 
Чикаго иқтисодиёт мактабининг асосчиси. 
Асосий асарлари: 
Shultz T. Human Capital in the International Encyclopedia 
of the Social Sciences. — N.Y., 1968, vol. 6. Shultz T. 
Investment in Human Capital. N.Y., London, 1971. 
 
Гэри Стэнли Беккер (инглизча: Gary Stanley Becker; 
1930—2014) 
— америкалик иқтисодчи, чикаго 
мактабининг атоқли намояндаси 1992 йилги 
иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотининг лауреати). 
Асосий асари: 
 Becker Gary S. Human Capital. — N.Y.: Columbia 
University Press, 1964. 


244 
таққослаб кўришади. Г.Беккернинг ҳисоблаб чиқишича, таълимга 
инвестициялар йилига тахминан 12,0 – 14,0 % миқдорида фойда келтиради. 
У “махсус инсон капитали” тушунчасини ҳам муомалага киритган. Бу 
категория “умумий инсон капиталидан” фарқли равишда махсус тайёргалик 
натижасида эгалланган ҳамда фақат ўзининг корхонаси учун ишлаб 
чиқаришда 
манфаат 
келтирадиган 
билимлар 
ва 
кўникмалар 
жамланмасидир
1

Иқтисодий назарияда инсон капитали инвестициялар натижасида 
шакллантирилган ва инсон томонидан жамланган соғлик, билимлар, 
кўникмалар, қобилият, мотивациянинг муайян заҳираси эканлиги ҳам қайд 
қилинган. Бу заҳира ижтимоий ишлаб чиқаришнинг у ёки бу соҳасида 
мақсадга мувофиқ фойдаланилар экан, меҳнат унумдорлигини ва ишлаб 
чиқариш самарадорлигини оширишга ёрдам беради, бу билан мазкур 
инсоннинг иш ҳақи (даромади) кўпайишига таъсир кўрсатади. 
Қайд қилинган ва бошқа таърифларни умумлаштирган ҳолда ушбу 
тушунчанинг асосий маъносини қуйидагича ифодалаш мумкин: 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish