4-мавзу. ЎЗбекистон ҳудудидаги фойдали қазилмалар ва улардан фойдаланиш режа: Ўзбекистон ҳудудидаги



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana08.04.2022
Hajmi0,5 Mb.
#536541
  1   2
Bog'liq
2 5280656655434913169



4-МАВЗУ. 
ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДАГИ ФОЙДАЛИ 
ҚАЗИЛМАЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
РЕЖА:
1. Ўзбекистон
ҳудудидаги
фойдали
қазилмалар.
2. Минерал хом-ашё ресурсларидан самарали
фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
муаммолари.


Фойдали қазилмалар гуруҳига маъданли ва маъдансиз
металлар, нефт, газ, кўмир, торф ва ер ости сувлари киради.
Улардан инсонлар ёқилғи сифатида ва энергия манбалари
сифатида фойдаланадилар. Бу фойдали қазилмалардан
фойдаланиш йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Ўзбекистон
дунёнинг етакчи тоғ-кон ва нефть, газ қазиб олувчи 89
давлати орасидаги рейтингда сўнгги ўнликдан жой олди
.


Агар сўнгги 25 йил мобайнида дунёда кўмирга бўлган талаб 2
маротаба, калий, марганец ва фосфор тузларига 2-3 маротаба,
темирга 3 маротаба, нефт ва газга 6 маротаба ошган бўлса, шу
давр мобайнида аҳолининг ўсиши 40% ни ташкил этди. Ҳозирги
пайтда дунё миқёсида йилига 150 млрд. тонна минерал хом-ашё
қазиб олинмоқда. Табиий нураш оқибатида денгиз ва океанларга
дарёлар орқали йилига 15 млрд. тонна тоғ жинслари оқиб
қўшилмоқда ва 3-4 млрд. тонна тоғ жинслари атмосфера ҳавосига
кўтарилмоқда.
Қора олтин
Ҳозирда кунига 85 миллон
бочка нефт қазиб олинади
Бир кунда дунё аҳолиси ёқадиган
нефтни ҳосил қилиш учун табиатга
1500 йил керак бўлади, Бир йилда
ёқадиган
нефтимизни
табиат
ярим
ярим миллион йилда ҳосил қилган


Нефт ўн миллион йиллар олдин денгиз сувида
яшаган планктон организмлар қолдиғидан пайдо бўлган.
Кимёвий таркибига кўра нефт тошкўмирга жуда ўхшаш, 
иккаласининг ҳам асосий таркибий компоненти углерод 
ҳисобланади. Шунинг учун нефт ва газни олимлар
кўмир, торф ва сланец билан бир қатордаги қазилмалар -
синфига киритишади,
Ҳалигача олимлар нефт тамом бўладиган ё тамом
бўлмайдиган заҳиралар турига кириши борасида ягона
фикрга келмаганлар.


Нефть ва газ ишлаб чиқарилиши нефтдаги юқори миқдордаги олтингугурт (2,7 
фоизгача миқдорда) ҳамда токсик ифлослантирувчи модда мавжудлиги ва табиий
газдаги олтингугурт водородининг коррозияси билан ажралиб туради. Нефть ва
газни қайта ишлаш саноати мамлакатдаги ҳаво ифлосланишининг иккинчи энг
муҳим ва доимий манбаси ҳисобланади.
Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳавога йилига 96,6 минг тоннадан зиёд
ифлослантирувчи моддалар чиқаради. Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси маълумотларига кўра, атроф-муҳит ва ҳавони ифлослантирувчи асосий
саноат иншоотлари қуйидагилардир:
• «Узгеобурнефтегаздобыча» иншоотларидаги газнинг ёниши натижасида
олтингугурт диоксидининг ҳавога чиқиши. Бундан ташқари, мазкур жараёнда
углерод оксиди, азот оксиди, сероводород ва қаттиқ моддалар атроф-муҳитни
заҳарлайди.
• Қуйида ҳар йили атмосферага ифлослантирувчи моддалар ташлайдиган
ташкилотлар келтирилган (рақамлар минглаб тонналарда келтирилган): Муборак
газни қайта ишлаш заводи, «Шўртаннефтегаз» , Фарғона нефтни қайта ишлаш
заводи , Шимолий Сўх ер ости газ омбори ва Бухоро нефтни қайта ишлаш
заводи.


Бирлашган
Миллатлар
Ташкилотининг
маълумотларига
қараганда, йилига дунёда 2,6 млрд. тонна нефт, 3,6 млрд. тонна
хром, 3-4 млрд. тонна қўрғошин, 6 млрд. тонна темир, 7,3
млрд. тонна мис, 32 млрд. тонна кўмир, 1,2 млн. тонна уран,
симоб, молибден, никел, кумуш, олтин ва платина маъданлари,
120 млн. тонна фосфатлар ва 159 млн. тонна туз қазиб
олинмоқда. Агар қазилма бойликлардан ҳозирги тезлик билан
фойдаланилса, олтин захиралари 35 йилда, рух 36 йилда,
калий 40 йилда, уран 47 йилда, мис 66 йилда, сурма ва симоб
захиралари 70 йилда нефт, газ ва кўмир захиралари эса 150
йилда тугаб қолиши мумкин. Шунинг учун кўпгина
ривожланган мамлакатларда (Япония, Англия, Германия,
Италия, Голландия, Белгия ва б.қ.) хом-ашё ва ер ости
бойликларининг
етишмаслиги
туфайли
иккиламчи
чиқиндиларни
қайта
ишлаб,
бошқа
мамлакатларнинг
бойликларидан фойдаланмоқдалар.


Маълумки, Узбекистон жахон бозорида хом ашё ресурсларининг нархи
кескин тушиб кетган холатларни куп маротаба бошидан кечирган. 
Кайта ишлаш тармокларида хом ашёларни чукур кайта ишлашни
таъминлаш, тайёр махсулотларни хори-жий мамлакатларга экспорт 
килиш, кейинчалик замонавий технологияларни фаол узлаштириш
асосида тайёр махсулотлар ишлаб чикаришда улкан самарага эришиш
мумкин. Мамлакатимизда ишга солинмаган яна куплаб захира ва
имкониятлар мавжудлигини юкорида куриб чикдик. Аввало, дастлабки
хомашёни ва ярим тайёр махсулотларни янада чукур кайта ишлаш
технологияларини жорий этиш, бунинг учун нефть-газ, нефть-кимё ва
кимё, енгил саноат ва электротехника тармокларида янги мажмуа ва
корхоналар ташкил этиш, шунингдек, жахон ва минтакавий, ички бо-
зорларда харидоргир булган тайёр махсу-лотлар ишлаб чикаришни
йулга куйишимиз зарур. Бунинг учун чет эл инвестициялари-ни жалб
этишнинг давлат томонидан куллаб-кувватланишини янада кучайтириш
лозим.


Ҳозирги пайтда олимлар янги-янги конларни кашф қилишга
мажбур бўлмоқдалар. Япония олимларининг маълумотларига
қараганда,
океан
тубидаги
металлар
концентрациялари
ҳисобига дунё саноатини ҳозирги истеъмол даражаси мис билан
2000 йил, марганец билан 14 000 йил, никел билан эса 70 000
йил таъминлаш мумкин.
Ҳозирги пайтда ушбу бойликлардан дунё саноати эҳтиёжлари
учун 1% дан 20% гача фойдаланмоқдалар, холос. Бундан
ташқари, ер ости бойликлари кўпчилик ҳолатларда 1-2 турдаги
металлар ҳисобига қазиб олиниб, қолган қисми эса атроф-
муҳитга чиқинди сифатида ташлаб юборилади. Масалан, 100
тонна гранитдан 14 кг ванадий, 17 кг никел, 30 кг хром, 80 кг
марганец, 0,5 тонна титан, 5 тонна рух, 8 тонна алюминий
ажратиб олиш мумкин.


Исрофгарчилик, айниқса, нефт, газ, кўмир, калий
тузлари, қурилиш материаллари, қора ва рангли
металлар, тоғ кимёвий хом-ашёларини қазиб олишда
рўй бермоқда. Дунёдаги нефт конларидан 50-60% нефт
қазиб олинмоқда. Ҳар йили 150 млрд. тонна маъданлар
қазиб олинади ва ундан керакли элементлар ажратиб
олиб,
қолган
95-98%
атроф-муҳитга
чиқариб
ташланади.
Қазилма бойликларни қидириб топиш, уларни ташиш
ва қайта ишлаш жараёнида ҳосилдор ерлар кўлами
қисқаради, ўсимликлар нобуд бўлади, тупроқ эрозияси
тезлашади, натижада яроқсиз ерлар майдони ошади.
Бундай яроқсиз ерлар майдони XXI асрга келиб 5-6
маротаба ошиши мумкин.


Бир тонна темир олиш учун 5-6 тонна маъданлар, 1
тонна рух олиш учун 80-100 тонна маъданлар, 1 тонна
мис олиш учун
эса 100-140
тонна
маъданлар
ишлатилади.
Ҳозир ер юзида миллионлаб тонна металлургия
тошқоллари, иссиқлик электр станцияларидан чиққан
кўплаб чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантирмоқда.
Ҳисоб-китобларга қараганда, сўнгги юз йил давомида
дунёда 200 млрд. тоннадан кўпроқ тошқоллар, 3 млрд.
тонна куллар, 1 млн. тонна никел, 1 млн. тонна кобалт
ва бошқа фойдали ва нодир элементлар чиқинди
сифатида тошқоллар ва куйқумлар билан бирга чиқариб
ташланган.


Ўзбекистон
азалдан
ер
усти
ва
ер
ости
бойликларининг кўплиги ва хилма-хиллиги билан
ажралиб туради. Республикамизда 94 та минерал хом-
ашё турларининг 850 та конлари топилган. Ёқилғи-
энергетика конлари, тоғ маъданлари, кимёвий хом-
ашёлар, қурилиш материаллари ва ер ости сув
конларининг аниқланган захиралари асосида 370 та
нефт ва газ конлари, шахталар, карьерлар ва 290 тадан
ортиқ ер ости чучук сув олувчи иншоотлар ишлаб
турибди.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Бухоро ва
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари йилига мос
равишда 2,5 млн. тонна ва 3,5 млн. тонна нефтни қайта
ишлаш қувватига эга.


Ўзбекистон узоқ давом этган турли геологик жараёнлар натижасида
ер ости ва устида қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатида тўпланган, хўжалик
ва рўзғорда, турли соҳаларда ишлатишга яроқли фойдали
қазилмаларга ниҳоятда бой мамлакатлар сирасига киради. Ҳозирга
қадар кўҳна диёримизда турфа моддий неъматларга эга, бағрида
юзга яқин турдаги минерал хомашёларни жам этган 2700 дан зиёд
истиқболли кон мавжудлиги аниқланган.
Муҳим стратегик манбалар – нефть ва газ конденсати, табиий газ 
бўйича 155 та, қимматбаҳо металлар бўйича 40 тадан ортиқ, рангли, 
нодир ва радиактив металлар бўйича 40 та, кон-кимё хом ашёси
бўйича 15 та кон қидириб топилган ва ишга туширилган.
Қолаверса, республикамиз олтин, уран, мис, нефть, табиий газ, 
кўмир, вольфрам, калий тузи, фосфорит, каолин, висмут каби ноёб
қазилмалар захиралари бисёрлиги билан ҳам машҳур. Чунончи, у 
олтин захиралари бўйича дунёда тўртинчи, уран захиралари бўйича
еттинчи-саккизинчи, мис захиралари бўйича ўнинчи-ўн биринчи
ўринда туради.


Ёки металлургия ва кимё соҳаларида, иситиш ва энергетика 
тизимларида қимматбаҳо ёқилғи сифатида жуда кўп асқатадиган
кўмирнинг юртимизда башорат қилинган захираси 5 миллиард 750 
миллион тоннани ташкил этади. Ҳозиргача росмана аниқлангани эса
1,9 миллиард тонна атрофида. Шундан 47 миллион тоннаси
тошкўмирдан, қолгани қўнғир кўмирдан иборат бўлиб, ҳар
килограмми 6500-7200 ккал иссиқлик беради. Инчунин, кўмир
саноати миллий иқтисодиётимизда муҳим аҳамият касб этади. Бунга
ўхшаш мисолларни истаганча келтириш мумкин.
Бироқ бу ўткинчи дунёда ҳеч нарса боқий эмас. Ҳар қандай
ибтидонинг интиҳоси бўлганидек, фурсати етгач, барчаси бирин-
кетин завол топиб, йўқликка юз тутади. Инсоният мудом ўз
манфаатлари йўлида ишлатиши, гоҳида беҳуда сарфлаши, гоҳида
хунук оқибатларидан фойдаланиши ёки табиий фалокатлару
фавқулодда ҳодисалар туфайли улар ҳам тугаши, кейин қанча
урунмасин тикланмаслиги мумкин. 


Шу боис, бошқа давлатлар сингари бизнинг юртимизда ҳам
табиат инъомларидан, хусусан, қазилма бойликлардан
тежамкорона фойдаланиш, уларни кўпайтириш ва муҳофазалаш
борасида ўзига хос тизим яратилди. Соҳанинг ҳуқуқий негизини
мустаҳкамлаш ниятида “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги
қонун, кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 
Асосий эътибор минерал хомашёларга, ер ости сувларига ва
бошқа манбаларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун бу
ресурсларни оқилона ва комплекс равишда истифода этишга, 
уларни ва атроф табиий муҳитни асраб-авайлашга, хавф-хатарсиз
иш юритишга, давлат ва фуқаролар манфаатлари ҳимоясини
таъминлашга қаратилди. 


Ўз навбатида, ер ости бойликларига эгалик қилиш, уларни ишлатиш ва
тасарруф этиш асноси юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш, 
фойдаланувчилар ҳуқуқлари устуворлигига эришиш ҳам муҳим вазифа
сифатида белгиланди.
Жахонда энeргиянинг aсoсий мaнбaлaри нeфт, гaз ва кўмир хисoблaнади. 
Улар инсоният учун ёқилғи ва энергия манбаларидир. Улардан
фойдаланиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар сўнгги 25 йил
мобайнида дунёда кўмирга бўлган талаб 3 маротаба, нефт ва газга 6 
маротаба ошган бўлсада, шу давр мобайнида аҳолининг ўсиши 40% ни 
ташкил этди. Хoзирги вaқтдa Рeспубликaмиздa ёқилги энeргиягa бўлгaн 
тaлaбни қoндиришдa “Ўзбeкнeфтeгaз” Миллий хoлдинг кoмпaнияси
aсoсий ўрин тутaди. Кoмпaния 154 кoрxoнa вa тaшкилoтни ўз ичигa 
oлиб, улaрдaн 87 тaси aкциoнeрлик хaмдa 67 тaси дaвлaт 
кoрхoнaлaридир. Охирги йилларда республикада яратилган ёқилғи-
энергетика ва минерал хом-ашё ресурсларидан имконият ва зарурият
даражасида фойдаланилсада, бу борада ўз ечимини кутаётган
муаммолар ҳам йўқ эмас. 


Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат балансига кўра, 
жорий 7 йилнинг 1 январь ҳолатига ўлкамизда 1895 та фойдали
қазилмалар кони борлиги қайд этилган. Шундан 235 таси
углеводород, 151 таси металл, 7 таси кўмир ва ёнувчи сланец, 55 
таси тоғ-маъдан, 34 таси тоғ-кимё, 30 таси чақмоқтош ашёси, 
764 таси турли қурилиш материаллари, 619 таси чучук ва
минерал ер ости сувлари манбалари саналади.
1. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда юз берадиган
исрофгарчиликлар қўлланиладиган технологиялар
системасининг унумдорлигига боғлиқдир. Фойдали
қазилмалардан тўлароқ фойдаланиш очиқ қазиб олиш йўли
билан амалга ошиши мумкин. Аммо Ангрен тошкўмир конидан
юқори кулли ва кам қувватли кўмирларни тўлиқ қазиб олиш
таъминланмай келинаяпти. Масалан, кам қувватли кўмир ва
юқори кулли кўмирларнинг умумий исрофи мос равишда 20,5-
23,8% ва 12,5-13,1% ни ташкил этмоқда. 


Республикамиз миқёсида 20 дан ортиқ тошкўмир конлари аниқланган
бўлиб, уларнинг умумий захиралари 3499 млн. тонна деб башорат
қилинмоқда. Уларнинг саноат аҳамиятига молик бўлган захиралари
Ангрен, Шаргун ва Бойсунда жойлашган. Ангрен тошкўмир конининг
захираси 1885 млн. тонна бўлиб, ундан йилига очиқ ҳолда 5 млн. тонна 
тошкўмир қазиб олинмоқда ва келгусида 10 млн. тоннага етказиш чора-
тадбирлари кўрилмоқда.
Охирги вақтда атроф мухитни мухофаза қилиш ва табиий
энергиялардан оқилона фойдаланиш энг мухим масалалардан бири
бўлиб қолди. Саноатнинг ривожланиши атрофга чиқаётган
чиқиндиларнинг атрофга чиқаётган чиқиндиларнинг ортишига олиб
келди. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон 21 аср
бўсағасида асарида Ўзбекистондаги экологик ахволни чуқур тахлил
қилиб берганлар. Жахонда энeргиянинг aсoсий мaнбaлaри нeфт, гaз ва
кўмир хисoблaнади. Улар инсоният учун ёқилғи ва энергия 
манбаларидир. Улардан фойдаланиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. 
Агар сўнгги 25 йил мобайнида дунёда кўмирга бўлган талаб 3 
маротаба, нефт ва газга 6 маротаба ошган бўлсада, шу давр мобайнида
аҳолининг ўсиши 40% ни ташкил этди.


Дунё ва айрим мамлакатлар минерал-хом ашё балансида ҳар бир фойдали
казилма тури захираларининг 70-80%дан ортиғи йирик ва жуда катта конлар
ҳисобига туғри келади, колганлари уртача катталикдаги ва куплаб майда
конларда жамланган.
Умуман, кидириб топилган фойдали казилмаларнинг талайгина кисми маъдан
микдорига нисбатан оз булган, ёки катта чукурликда ва мураккаб тоғ-геологик
шароитларда жойлашган конларда жамланган.
Минерал захираларни саноат йусинида узлаштириш уларни баҳолаш (илмий-
тадкикот, излаш ва геологик кидирув ишлари) ва ҳажми, саноатнинг узига хос
хусусиятлари ва жамиятнинг ижтимоий -иқтисодий ривожланишига боғлик 
ҳамда хужалик минерал-хомашё секторининг мамлакат иктисодиётидаги роли 
билан белгиланади, казиб чикариш, бойитиш ва кайта ишлашни уз ичига 
олади.
Минерал захираларнинг кайта тикланмаслиги улардан окилона фойдаланиш
зарурати, казиб чикариш, кайта ишлаш ва ташишда нест-нобуд булишини
камайтириш, шунингдек, иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиш ва минерал 
захиралардан фойдаланишда экологик-иктисодий ёндашувга риоя килиш
лозимлигини такозо этади.


Фойдали қазилма қазиб чиқариш корхоналарини қуриш, 
реконструкция қилиш ҳамда улардан фойдаланишда табиатни
муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига мувофиқ ер 
бағридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли
таъсиридан аҳоли ҳаёти ва соғлиғини, атмосфера ҳавосини, 
ерлар, ўрмонлар, сувлар, ҳайвонот дунёси ҳамда атроф табиий
муҳитининг бошқа объектларини, бинолар ва иншоотларни
муҳофаза қилиш, шунингдек қўриқхоналар, табиат, тарих ва
маданият ёдгорликларини сақлаш учун хавфсизлик
таъминланиши лозим.
Кўриб турганингиздек, Ватанимиз беқиёс даражада мўл ер 
ости ва ер усти бойликларига эга. Модомики, шундай экан, 
улардан маромида ва меъёрида фойдаланишимиз, она 
табиатни кўз қорачиғидек ардоқлаб, келгуси авлодларга
бебаҳо мерос сифатида қолдиришимиз керак!



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish