4
МАВЗУ:ЛАБОРАТОРИЯ БИЛАН ТАНИШИШ
ВА УНДА ИШЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Топшириқ
ва
машғулот
ўтиш
тартиби
:
микробиологик
лабораторияларни ташкил этиш ва унда ишлаш қоидалари билан
танишадилар. микробиологик лабораторияларнинг асосий асбоблари ва
жиҳозларидан фойдаланиш усулларини ўрганадилар.
Лаборатория учун ажратилган хона ёруғ, кенг,
унинг табиий
ёритилганлиги 110 лк дан кам бўлмаслиги керак. Лаборатория хонасининг
тагига осон ювиладиган линолеум тўшалган, столларнинг сирти пластик
материаллар билан қопланган бўлиши керак. Хона деворларини ердан 170 см
баландликгача кафел қоплаш ёки мой бўёқ билан бўяш зарур.
Лабораториядаги столлар лаборатория типида ва у ерда реактив ҳамда
идишларни қўйиш учун шкаф ва пештахталар бўлиши керак. Столлар электр
ва газ тармоғига уланган манбага эга бўлиши талаб этилади.
Лабораториянинг асосий хонасидан ташқари автоклав ва қуритиш
шкафи
қўйиладиган стерилизация хонасига, бокс, идиш ювадиган хона, совуткич ва
термостат қўйиладиган, микроорганизмларнинг культураларини сақлайдиган
хоналарга ва ҳоказоларга эга бўлиши керак. Бокс - микроорганизмларни
экадиган унчалик катта бўлмаган хона бўлиб, у иккига ажратилган бўлиши
зарур. Боксдаги асосий ишлаш хонасига кичик хона,
яъни тамбурдаги
суриладиган эшик орқали кирилади. Бу ҳолат эшик очилганда ташқаридаги
ҳаво орқали микроорганизмларни тўғридан-тўғри кириб келишини маълум
даражада олдини олади. Бокс ичида ишчи ва бактерицид лампа бўлиши
керак. Ҳозирги вақтда столга жойлаштириладиган турли катталикдаги ичида
стерил ҳавоси алмашиб турадиган ламинар бокслар ҳам кенг ишлатилмоқда.
Лабораторияларда микроорганизмлар билан иш олиб борилади. Шунинг
учун лабораторияда ходим ва талабалар ўзларига
айрим касалликларни
юқтирмасликлари учун ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилишлари
зарур. Улар қуйидагилардир:
1. Барча ходим ва талабалар оқ халатда ишлашлари керак. Лабораторияга
халатсиз кириш мутлақо мумкин эмас. Зарур ҳолларда ходим ва талабалар
юзларига докадан тайёрланган ниқобларни тақишлари керак.
2. Лабораторияда чекиш ва овқатланиш ман этилади.
3. Иш жойи тоза ва намунали сақланиши лозим.
Ходим ва талабаларнинг
шахсий кийимлари махсус ажратилган жойларда сақланиши керак.
4. Микроорганизмларни соф культураларини сақлаш, кузатиш ва уларни
ўлдириш махсус қўлланмага кўра олиб борилиши лозим.
5. Ишни тамомлагач, қўлни яхшилаб ювиш ва керак бўлса
дезинфекция
қилувчи эритмадан фойдаланиш лозим.
Лаборатория қуйидаги асбоблар билан таъминланган бўлиши керак:
биологик ва люминесцентли микроскоп, термостат, стериллаш учун асбоблар
(автоклав, қуритиш шкафи, Кох аппарати), рН-метрлар, дистилланган сув
тайёрлайдиган асбоб (дистиллятор), центрифугалар, техник ҳамда
аналитик
5
тарозилар,
сув
ҳаммоми,
совуткичлар,
пахта-докали
пробкалар
тайёрлайдиган аппарат асбоблар тўплами (бактериологик сиртмоқ,
шпателлар, игналар, пинцет ва бошқалар), лаборатория идиши (пробиркалар,
колбалар, Петри ликобчалари, флаконлар, ампулалар,
белгили ва белгисиз
пипеткалар). Лабораторияда микроскопик препаратларни бўяш учун алоҳида
жой ажратилган бўлади. Бу ерда бўёқлар эритмаси, спирт, кислоталар,
фильтр қоғоз ва бошқалар мавжуд бўлиши керак. Ҳар бир иш жойи газ ёки
спиртли лампа ва дезинфекция эритмаси
солинган шиша идишлар билан
таъминланган бўлиши шарт. Кундалик ишлатиш учун лабораторияда етарли
миқдорда озиқа муҳитлари, кимёвий реактивлар ва бошқа керакли нарсалар
бўлиши зарур. Йирик лабораторияда микроорганизмларни кўп миқдорда
ўстириш учун термостат хонаси бўлиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: