Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati
1. Abduqodirov A.Pardayev А. Masofali o'qitish nazariyasi уа amaliyoti.
- Т.:
Fan.2009.
2. Aripov М. Tillayev А. Masofaviy ta'lim. // Fizika. Matematika уа
informatika. 2002.
3. Azizxo'jaeva.N.N. Pedagogik texnologiya уа pedagogik mahorat.-T.: 2003.
4. Begimqulov U.SH. Pedagogik ta'limda zamonaviy axborot texnologiyalarini
joriy etishning ilmiy - nazariy asoslari. - Т.: Fan. 2007.
5. Farberman B.L. Ilg'or pedagogik texnologiyalar. - Т.: Fan. 2000.
6. Farberman B.L., Musina R.T., Jumaboyeva F.A. Oliy o'quv yurtlarida
o'qitishning zamonaviy usullari. - Т.: 2002.
Foydalanilgan internet saytlari
1.http://en. wikipedia.org/wiki/Distance _learning
2.http://www.distance-learning-eollege-guide.com/index.html
3.
http://www.google.uz-masofaviyta.lim
4.
www.arxiv.uz
85
ФИО авторов:
Ниязов Иқболжон Валижон ўғли (Андижон шахар 30-
умумтаьлим мактаби жисмоний тарбия ўқитувчиси).
Дадамирзаев Рустамжон (Андижон тумани халқ таьлими методисти).
Муминова Хилола Кибриёевна (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани
9-умумий ўрта таьлим мактаби амалиётчи психологи)
Название публикации: «
ЁШ АВЛОДНИ ЖИСМОНИЙ, МАЪНАВИЙ-
АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШ ЖИХАТЛАРИ»
Аннотация:
Ушбу мақолада шахс ахлоқий ва маънавий камолотида шарқ
мутафаккирлари меросининг аҳамияти хамда ўсиб келаётган ёш авлодни
жисмоний, маънавий, ахлоқий тарбиялаш жихатлари ёритилди.
Калит сўзлар:
урф-одатлари, қадриятлар, маданий мерос, уйғониш даври ,
мутафаккир,
маданият , ёш авлод, маънавий баркамоллик
Инсонпарварлик миллий қадриятларимиз сирасига киради. Уйғониш даври
фани ва маданиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири бу инсонга хос табиий,
бадиий, маънавий фазилатларни юксалтириш, инсонпарварликни улуғлаш,
баркамол авлодни тарбиялашда олий маънавий қонунларга риоя қилишдир. Биз
кўраётган эркин фуқаролик жамиятида инсонга мехр-мухаббат ва иззат-хурмат
кўрсатиш хамда шахснинг хар томонлама камол топиши учун зарур булган
хакикий инсоний шарт-шароитларни яратиш олдимизга қўйилган олий
мақсадимиздир.
Хозирги кунда хар бир шахсдан ва миллатдан мутейлик хамда лоқайдлик
кайфиятини енгиш талаб этилади. Бунинг учун эса, айникса, ёшларимизда
ирода, яъни янгича дунёкарашни шакллантириш зарур.
Ўсиб келаётган ёш авлод маънавий баркамолликнинг туб мохиятини
тушуниб англамокда. Дунёдаги барча халқларнинг яхшилик, эзгулик,
инсонпарварлик гоялари, киндик қони тўкилган, аждодларидан авлодларигача
абадул-абад мерос булиб колган Ватани бор.
Бу Ватан замини тоғу тошни, гиёх битмас сахрони, у шу ерни Ватаним деб
билган миллат учун муътабардир. Чунки, инсон учун ота битта бўлганидек,
86
Ватан хам ягонадир. Бизнинг асосий вазифамиз, дўстликни мустахкамлаш,
Ватанимизнинг порлоқ истиқболини яратиш, илғор мамлакатлар қаторидан
ўрин олиш, халқимизнинг соғлом турмушини, маданиятини юксалтиришдан
иборат. Туркистон фарзандлари қиличдан кўра калимани, ёвузликдан кўра
яхшиликни, бузишдан кўра яратишни афзал билган экан. Бу юртнинг азиз-
авлиёлари, улуғ алломаларининг илму-маърифати, акл зиёси билан йўғрилган
заковатлари қабохатни чекинтириб, зулматни ёритган. Хозирги даврда хам
миллий-маънавий қадриятлари тикланиб, Ватан ва миллатнинг асл фидойисига
айланганлар.
Келажакдаги фаровонлигимиз манбаи мехнатда, илмда ва фахм-
фаросатликдадир. Шунинг учун хам мухтарам Президентимиз ёшлар
тарбиясига, уларнинг илм олиши ва ахил, маънавий баркамол инсон бўлиб
етишишига катга ахамият бермокда. Уларнинг маънавий дунёқарашини
шакллантиришда, миллий кадриятларимизни чукур ўрганишда кино, театр,
бадиий адабиёт катта ахамият касб этади.
Жахон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда
болаларимизнинг онгини факат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир
томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, хеч
шубхасиз, замоннинг талабига хам, бизнинг эзгу максад- муддаоларимизга хам
тўғри келмайди”.
Қайд этилган фикрлар хозирги даврда инсон хаётида ахборот ва билимлар
хилма-хиллигининг ўрни ва ахамиятини янада чуқурроқ англашга хизмат
килади. Ёшларнинг мухим вазифаларидан бири миллий қадриятларимиздан
бохабар бўлиб, уларни ўрганиб, ардоқлаб, кўз қорачигидек асраб, кейинги
авлодгақолдиришдир. Бу эса жуда хайрли ва масъулиятли ишдир.
Мамлакатимизда давлатимиз томонидан ўсиб келаётган ёш авлодни
жисмоний, маънавий, ахлоқий тарбияланишларига алохида эътибор
каратилмокда. Шу боис ёшлар тарбияси, жисмоний тарбия ва спорт билан
мунтазам шуғулланиши, бугунги кунда хар бир ота-она, мураббийларнинг
асосий вазифаларидан бири бўлмоғи керак. Унга бурч ва маъсулият нуқтаи
87
назаридан ёндошишни маънавий ва жисмонан соғлом авлодни шакллантириш
гаровидир.
Президентимизнинг “Соғлом инсон деганда биз фақатгина ахлоқий,
шарқона этник қоидаларига таянган холда, энг юксак анъаналар рухида
тарбияланган инсонни назарда тутамиз” деган фикрлари жуда оқилона
айтилгандир. Рухан ва жисмонан соғлом бўлган бола маънавий, ахлоқий ва
аклий камолотга эришиши мумкин. Чунки, хар бир инсоннинг, хар бир
оиланинг, жамиятимизнинг мукаддас вазифаси қобилиятли фарзандларни
устириш, уларни жисмоний ва маънавий етук, ота-онасига, Ватанига содиқ
инсонлар этиб тарбиялашдан иборат.
Маънавий тарбия воситалари ва усулларига келганда шуни алохида қайд
этиш лозимки, бунда хар бир халкнинг шаклланган хаётий, тарихий
тажрибалари, урф-одатлари, қадриятлари ва адабий, маданий мероси ва
анъаналарига таянмок кўпрок самара бериши мумкин. Бунинг боиси шуки, хар
бир халқ, хар бир мустакил давлат маънавияти ва мафкурасининг шаклланиши
ва камоли ўша халкнинг ўтмишидаги анъаналарининг бор йўқлигига кўп
жихатдан боглик.
Жумладан, биз Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Ахмад Яссавий, Бахоуддин
Нақшбанд ва Нажмиддин Кубро кабиларнинг маънавиятига таяниб
янглишмадик. Халқимизнинг ана шу бой тарихий тажрибалари урф-одатлари
маънавий тарбиямиз учун мухим восита бўлиб хизмат этди ва этмокда.
Уйгониш даври мутафаккирлари ислом динининг мохиятини хакконийлик,
покликка чорлаб, бинобарин, у хамиша кишиларни эзгулик, багрикенглик ва
комиликка бошлаганини хам назарий, хам амалий нуктаи назардан изохлаб
бердилар. Масалан, Исмоил ал-Бухорий ислом дини асрлар давомида юксак
маънавият омили бўлиб хизмат килиб келганлиги ва унинг мавқеи тобора ошиб
бораётганини ўша даврдаёқ асослаб берган эди.
Биринчи Президент И.А.Каримов “Имом ал- Бухорий хазратлари нафақат
ўзбек халқи, балки бутун мусулмон оламининг фахр-ифтихоридир. Ул табаррук
зотнинг хаёти том маънодаги илмий ва инсоний жасорат, букилмас ирода,
88
сўнмас эътиқод тимсолидир” деб таькидлаган эди. Шу боис Исмоил ал-
Бухорийнинг хаёти, фаолияти, у қолдирган маънавий мерос даврлар оша ўз
қадру қийматини йўқотмай, ўзининг ибратомуз таъсирини йўқотган эмас.
Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги бўлган ёшларнинг комил инсон бўлиб
шаклланишини таъминлаш, ўз юртига муносиб ворислар юксак фазилатли,
соғлом фикрловчи, миллий ва умуминсоний қадриятларини эъзозловчи этиб
тарбиялаш катта авлоднинг маъсулиятли, шарафли бурчи хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |