Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet362/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

 
339 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
Маънавияти етук инсонлар келажакни олдиндан кўришга, қийинчиликларни 
енгишга, оғир шароитда ҳам юксак мақсадларни олдига қўйиб, уларга ишонч-эътиқод билан 
интилишга қодир бўлади.Маълумки, ҳар қандай жамият маънавиятнинг ўз даврига хос 
етарли даражаларисиз тўла-тўкис ривожлана олмайди. Маънавият ана шундай муҳим 
белгиловчи омил бўлиб, усиз жамият иқтисодий ривожини мақсадга йўналтирилган ҳолда 
амалга ошириш мураккаб муаммодир. Унинг ривожланиши кун тартибига қўйилар экан, 
дастлаб бу тушунчанинг мазмун-моҳиятини, шу билан бирга, унинг жамият тараққиёти 
жараёнидаги ўрнини аниқлашимиз, таҳлил этишимизга тўғри келади. 
Маънавият (арабча “маънавият” – маънолар мажмуи) кишиларнинг фалсафий, 
ҳуқуқий, эстетик, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуидир. Шарқ 
халқларининг фалсафий асарларида маънавий тафаккурни шакллантириш масалаларига 
алоҳида эътибор берилган. Маънавият ҳақида фикр юритар эканмиз, энг аввало бу 
тушунчани билиб олишни миллат тушунчасини изоҳлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ ва бу 
борада олиб борилаётган технологияларни ўрганиш давр талабидир.
Марказий Осиё, Арабистон, Хитой ва Хиндистон олимлари ҳам маънавий 
тафаккурни тарбиялашда, уни ўрганишда ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бизнинг энг қадимий 
аждодларимиз маънавий ва маърифий маълумотларни ўз асарларида миф, афсоналар ва 
қадимий ёзувларда сақлаб келганлар. Шу асосда бахт ўлкаси бахтсизлик ўлкаси деган 
мифлар юзага келган. Яхшилик ва ёмонлик кучлари ўртасида кураш пайдо бўлди. Буни биз 
зардўштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»да ҳам кўришимиз мумкин.
Қадимги Ўрта Осиё аҳолиси яратган оғзаки адабиёт ёдгорликлар орасида 
қахрамонлик эпоси катта ва муҳим ўрин тутади. Уларда халқимизнинг чет эл 
босқинчиларига қарши ватанпарварлик кураши асосий ўринни эгаллаган. Чунончи, Тўмарис, 
Широқ, Зарина, Рустам, Сиёвуш ҳақидаги халқ оғзаки эпосларида ватанпарвар ва фидокор 
баҳодирларнинг монументал образлари яратилган.
Тўмарис ва Широқ халқ қахрамони бўлиб ўз халқи ватани учун жонини ҳам 
аямайдиган буюк ва бетимсол мардлик ва жасорат намунаси саналади. Уларда юксак 
маънавий тафаккур яхши тарбияланганлигини гувоҳи бўламиз.
Зардуштийлик динида ва унинг муқаддас китоби «Авесто»да маънавият ва 
маърифат масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. “Авесто”да меҳнат ниҳоятда улуғланади. 
Меҳнатни яхшилик аломати, моддий, ноз-неъматлар яратиш манбаи деб биладилар. Инсон 
саҳоватли бўлиши учун аввало меҳнат қилиши, ўз қўли билан ноз-неъматлар ярата билишни 
тақозо этади. “Авесто” да: “дон эккан киши тақводорлик уруғини экади, у ҳаётда 
ихлосмандлик эътиқодини олға суради, иймонини озиқлантириб туради”1 дейилади. Бунга 
амал қилиш ўн минг марта ибодат қилиш билан баробар, юзлаб қурбонлик қилишга тенг. 
“Авесто”да инсон ахлоқ-одоби, маънавияти қуйидаги учликда! Гумата-яхши фикр, Гучта – 
яхши сўз, Гваршта – яхши ишда ифодаланади. Яхши фикр деганда яқин кишиларга 
меҳрибонлик, муҳтожлик ва хавф-хатар остида қолганда ёрдам беришга шай бўлган, 
кишилар бахт ва саодат учун фаол курашишга доим тайёр туриш, ҳамма билан аҳил ва тотув 
яшаш ва бошқа инсоний муносабатлар тушунилади. Яхши сўз деганда эса ўз ваъдасига риоя 
қилиш, сўзнинг устидан чиқиш, савдо-сотиқ ишларида ҳалол бўлишга, қарзини ўз вақтида 
тўлаш, ўғрилик ва талончилик қилмаслик, бузуқликдан ўзини тийиш ва ҳ.к.о.
Яхши ишлар деганда инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатида яхши фикр ва яхши сўларда 
илгари сурилган барча ижобий йўл-йўриқларга оғишмай амал қилиш назарда тутилади. 
Зардуштийлик аҳлоқ-одоби ҳайвонларга нисбатан ҳам бешавқат бўлишни қатъиян ман этади. 
Маълумки, бу дунёда ҳар бир миллатнинг ўз афсонавий қахрамонлари, ўзи севиб 
ардоқлайдиган паҳлавонлари бўлади. Халқимиз азалдан ўз вужуди, ўз томирида мавжуд 
илоҳий қудратга муносиб бўлмоққа интилииб, ўз ўғлонларини мардлик ва ҳалоллик, 
жасурлик руҳида, эл-юрт учун жонини ҳам аямайдиган асл полвонлар қилиб тарбиялашга 
ҳаракат қилган. Шулар орасида халқ оғзаки ижод дурдонаси бўлган “Алпомиш” достони 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish