8
Расм. 1.2. Молекуляр биотехнология фаннинг турли
соҳаларида эришилган ютуқлардан фойдаланади ва тижорат
маҳсулотлари ҳамда усулларинининг кенг ассортиментини
яратиш имконини беради
(Глик ва Пастернак бўйича)
Фан истиқболлари ва хавфлиликни баҳолаш
Инсоният улкан истиқболларни молекуляр биотехнология
билан боғлайди:
• кўпгина юқумли ва генетик касалликларни аниқ ташхислаш,
профилактика қилиш ва даволаш имкониятлари
• зараркунандалар, замбуруғли ва вирусли инфекцияга ҳамда
атроф муҳит таъсирига чидамли ўсимликларни яратиш йўли
билан
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли даражада
ошириш
• турли хил кимёвий бирикмалар, антибиотиклар, полимерлар,
аминокислоталар,
ферментлар
ишлаб
чиқарадиган
микроорганизмларни яратиш
• қишлоқ хўжалиги ва бошқа ҳайвонларнинг ирсий белгилари
яхшиланган зотларини яратиш
• атроф муҳитни ифлослантирадиган чиқиндиларни қайта
ишлаш.
Бизни кутиб турган афзалликларни муҳокама қилиш осон ва
ёқимли, лекин айни вақтда молекуляр биологиянинг шу қадар
Молеку
ляр биология
Молекуляр
биотехнология
Юқори
ҳосилдор
экинлар
Дори
препарат
лари
Вакцина
лар
Диагностик
усуллар
Юқори ҳосилдор
қишлоқ хўжалиги
ҳайвонлари
Генетика
Ҳужайра
биологияси
Кимёвий
муҳандислик
Биохимия
Микро
биологи
я
9
жадаллик билан ривожланаётганлиги оқибатлари ҳақида унутиш
мумкин эмас. Ушбу янги йўналиш ўз тўрини шунчалик кенг ёйдики,
жамоатчилик ўзининг саволларига жавоб олишга ҳақлидир:
• ген муҳандислиги усуллари
билан олинган организмлар
бошқа тирик организмларга ёки атроф муҳитга зарарли таъсир
кўрсатмайдими?
• генетик жиҳатдан ўзгартирилган организмларни яратиш ва
тарқатиш табиий генетик хилма-хилликнинг камайишига олиб
келмайдими?
• инсоннинг генетик хусусиятини ўзгартириш
учун генетик
муҳандислик усулларидан фойдаланишга ҳаққимиз борми?
• Янги диагностик усулларини қўллаши инсон ҳуқуқларини
бузмайдими?
• генетик муҳандислик усуллари билан яратилган ҳайвонларни
патентлаш мумкинми?
• Молекуляр биотехнологиянинг фаол молиялаштирилиши
бошқа
муҳим
технологияларни
ривожланишини
тўхтатиб
қўмайдими?
• Даромадни максимал даражада ошириш истаги молекуляр
биотехнология афзалликларидан фақатгина бадавлат кишилар
фойдаланишига олиб келмайдими?
• Молекуляр биотехнология анъанавий қишлоқ хўжалигига
зарар келтирмайдими?
• даволашда молекуляр биотехнология ютуқларига асосланган
ёндашувлар анъанавий самарали даволаш усулларини сиқиб
чиқармайдими?
• устуворликлар учун курашиш олимлар ўртасида эркин фикр
алмашишга тўсқинлик қилмайдими?
Бу ва кўплаб бошқа масалалар ҳукумат
комиссиялари
томонидан кўриб чиқилмоқда ҳамда олимлар анжуманларда ва илмий
нашрларда фаол муҳокама қилмоқдалар, оммабоп нашрларнинг
муаллифлари чуқур фикр юритмоқдалар. Ушбу кенг қамровли асосда
тегишли қоидалар ва йўриқномалар шакллантирилди, қўлланмалар
тузилди ва сиёсий қарорлар ишлаб чиқилди. Бунда олимлар ҳам,
жамоатчилик ҳам иштирок этди, лекин баъзи бир зиддиятлар ҳозирда
ҳам мавжуд.
10
Рекорд қисқа вақт ичида молекуляр биотехнология тенг
даражадаги тижорат ва академик кўп тармоқли
илмий корхонага
айланди. Кўп сонли илмий ва иш билан боғлиқ нашрлар унга
бағишланди, бутун дунёнинг университетларида талабалар ва
аспирантларга молекуляр биотехнология бўйича ўқув курслари
ўқилди. АҚШ янги технологияларни баҳолаш бўлимининг 1987 йил
ҳисоботини ёзиш учун бўлган иштиёқни қуйидаги баёнот
тасдиқлайди: «Молекуляр биотехнология ҳаёт ва келажакни...
одамларни икки аср илгари Саноат инқилоби ва
бугунги кунда
компьютер инқилоби каби радикал ўзгартириши мумкин бўлган
фандаги яна бир инқилобни кўрсатиб берди. Генетика
материалларини мақсадга мувофиқ равишда ишлатиш имконияти ...
бизнинг ҳаётимизда катта ўзгаришларни ваъда қилади».
Do'stlaringiz bilan baham: