66
§ 10. Эукариотларнинг структуравий генларини клонлаш
Эукариотик структуравий генларни
клонлаш учун махсус
усуллар зарур. Прокариотлар бирламчи РНК-транскриптлардан
интронларни чиқариб юбориш хусусиятига эга бўлмаганликлари
боис, эукариотик мРНКнинг бактерия ҳужайрасида тўғри трансляция
қилинишининг имкони йўқ. Бундан ташқари,
эукариотик ДНК
экспрессияси фақат транскрипция ва трансляцияни бошқарадиган
прокариотик сигнал кетма-кетлиги мавжуд бўлгандагина амалга
оширилиши мумкин. Эукариотик мРНКнинг охирги соҳалари ўзига
хос тарзда ўзгарган (модификацияланган): уларнинг 5ʹ-учлари
кэпланган (G қолдиқдан кўпинча метилирланган «кэп»ни сақлайди),
3ʹ-учлари эса полиаденилирланган (аденозиннинг тахминан 200
қолдиғидан иборат poly(A)-«дум» сақлайди).
Poly(A)-дум борлиги мРНКни рибосома ва транспорт РНКдан
ажратиш имконини беради. Бунинг
учун умумий эукариотик РНК
целлюлоза билан тўлдирилган, тимидин қолдиқларидан иборат
ўлчамлари тахминан 15 звенога тенг қисқа олигонуклеотид
занжирлари, oligo (dT) бириктирилган колонкадан ўтказилади. мРНК
молекулаларининг Poly(A)-думлари oligo (dT) билан жуфтлашади ва
колонкада тутиб қолинади, тРНК ва
рРНК молекулалари эса
колонкадан тўсиқсиз ўтиб кетади. Кейин колонка А ҳамда Т
ўрасидаги водород боғламларининг узилиши содир бўладиган буфер
билан ювилади, ва мРНК ажралади.
мРНКнинг ўзини ДНК-векторга киритиш мумкин эмас, дастлаб
унда икки занжирли ДНКни синтезлаш зарур. Бунинг учун иккита
турли хил полимеразалардан фойдаланилади: тескари транскриптаза
ва ДНК-полимераза I нинг Кленов фрагменти (расм 10.1).
Дастлаб
тозаланган РНКли реакцион аралашмага қисқа oligo (dT), тескари
транскриптаза ва тўртта dNTP (dATP, dTTP, dGTP, dCTP) қўшилади.
мРНКнинг
Poly(A)-думи
комплементар
занжир
синтезини
инициациялайдиган эркин 3ʹ- OH-гуруҳини тутувчи oligo (dT) билан
жуфтлашади. Мазкур синтезда матрица бўлиб
мРНК молекуласи
хизмат қилади, уни эса баъзи РНК-вируслар ишлаб чиқарадиган
тескари транскриптаза катализациялайди. У қолдиқнинг ўсиб
бораётган занжирига бирин-кетин T, C, G, ёки A, комплементар A, G,
C ёки U мРНКни бирлаштиради. In vitro шароитида ДНК синтези
охиригача бормайди, бунда тескари транскриптаза одатда тўхташдан
67
олдин “орқага қайтади” ва бир нечта
нуклеотидларни тескари
йўналишда бириктирадики (расм 10.1), натижада “шпилка” ҳосил
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: