192
Онкоген (Oncogene)
Экспрессияланиши ҳужайраларнинг
назорат қилинмайдиган пролиферациясига (трансформацияга)олиб
келувчи ген.
Оператор (Operator)
ДНКнинг
бевосита структуравий генга
туташган ва репрессор ёки
активатор иштирокида унинг
транскрипциясини бошқарадиган соҳаси.
Оперон (Ореron)
ДНКнинг битта полицистрон мРНК ҳосил
қилиб транскрипцияланадиган бир нечта структуравий ген сақловчи
соҳаси.
Отжиг (тиклаш) (Annealing)
Алоҳида полинуклеотид
комплементар занжирлардан икки занжирли молекулалар (ДНК-ДНК
ёки ДНК-РНК) ҳосил бўлиш жараёни.
Охирги маҳсулот билан ингибирлаш (End-product
inhibition)
Ферментнинг метаболик йўлнинг
метаболит-охирги
маҳсулоти томонидан ингибирланиши.
Очиқ
ҳисоблаш
рамкаси
(Open
reading
frame)
Терминацияловчи кодонлари бўлмаган нуклеотидлар кетма-кетлиги;
полипептид ёки оқсилни кодлайди.
Палиндром
(Palindrome)
ДНК
икки
занжирли
молекуласининг, 5'- дан 3'- га қараб ўқиб борилганда иккала учи бир
ҳил нуклеотид кетма-кетлигига эга соҳаси. Бундай соҳалар кўпинча II
типдаги рестрицирестрикцияловчи
эндонуклеазалар томонидан
таниб
олинади
Пенетрантлик (Penetrance)
Қариндош организмлар гуруҳида
ушбу аллелнинг намоён бўлиш частотаси. Тўлиқ пенетрантликда
танлов гуруҳининг аллелнинг намоён бўлиши
барча аъзоларида
кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: