3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

Foydalanilgan adabiyotlar 
1.
A.M. 
Salimov. 
Soxraneniye 
ispolzovaniye 
pamyatnikov 
arxitekturы 
Respubliki 
Uzbekistan,Tashkent, 2010 god. 
2.
K.D.Raximov., A.I.Moxov. maxallinskiye ansabli (problemы formirovaniya). “Sentr” 1996 god 
3.
Opuxtin Rempel “Dalyokoye i blizkoye” 


12
2-Шуъба.Мухандислик коммуникациялари ва экологик долзарб муаммолар ҳамда 
тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, табиий толалар ва матога ишлов бериш ҳамда 
енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясининг ривожланиш 
тенденциялари; 
УДК 675.812
 
ОШЛАНМАГАН ЧАРМ ХОМ-АШЁСИ ЧИҚИНДИЛАРИДАН ОЛИНГАН КОЛЛАГЕН 
АСОСИДА ЧАРМНИ ТЎЛДИРИШ ЖАРАЁНИ УЧУН КОМПОЗИЦИЯ ЯРАТИШ 
Оллоёров Хуррам 
Шаанси фан ва технологиялар университети таянч доктаранти. Сиан, Хитой 
 
Маълумки, нафақат Республикамиз балки Ўрта Осиё ҳудуди иқлими кескин континентал 
ҳисобланади. Терининг сифати ҳайвоннинг боқилиш шароитига боғлиқ бўлади. Яхши 
озиқланмайдиган мол териси юпқа, нотекис ва бўш бўлиб тез касалланадиган бўлади. Ҳар бир 
омил ҳайвон териларнинг хоссаларига катта таъсир кўрсатади. Ҳар бир ҳайвон тури учун терилар 
ўзига хос хусусиятларга ва махсус тузилишга эга. Ҳайвоннинг яшаш шароитлари, териларининг 
сифатини белгилайди. Чарм ҳом ашёсига ишлов бериш ўз ичига бир неча муҳим босқичларни 
қамраб олади. Тери
 
ҳом-ашёсига ишлов беришда муҳим босқичлардан бири пардозлашда 
тўлдириш жараёнидир. Тўлдиришнинг жараёнининг мақсади - ишлов бериладиган чарм 
яриммаҳсулотининг топографик қисмлари бўйича қалинлигини ва зичлигини текислаш, унинг 
юзасига керакли эластиклик, силлиқлик бериб, емирилишга чидамлилигини ошириш билан бирга 
мустаҳкамлик беришдан иборат. Чарм яриммаҳсулотининг бу хусусиятларга эга бўлиши, 
ишлатилган тўлдирувчилар, қўлланилган технология ва унинг жараёнга қандай 
тайёрланганлигига боғлиқ. Пойабзалнинг остки ва устки қисми учун чармни тўлдирувчилар билан 
ишлов беришда, чарм янги хусусиятлар ва хоссаларга эга бўлади. Яъни, олинадиган тайёр чарм 
маҳсулоти, ўзининг тўлиқлилиги, эластиклиги, иссиқликка, терга, сувга, емирилишга, торайишига 
чидамлилиги билан ажралиб туради. 
Полимер композицияларни чарм хом ашёси чиқиндилари асосида яратишда, ярим ва тайёр 
маҳсулот сифатида турли синтетик функционал - фаол сувда эрувчан полимерларни ишлатиш 
мумкин, қайсики поливинил спирт, мочевиноформальдегид смола, дициандиамид смола, стирол 
сополимери, мочевино алнидрид билан биргаликда ва бошқалар. Юқори молекулали сувда 
эрувчан полимерларнинг зарур кўрсатгичларидан бири, чарм хом ашёси ва ярим маҳсулоти 
коллагеннинг фаол функционал гуруҳлари билан ўзаро таъсирлашуви қобилиятига эга 
эканлигидир. Шуларга боғланган ҳолда чарм саноати чиқиндилари асосида полимер- 
композицияларни яратишни қулай шароитларини ўрганишни ўз олдимизга вазифа қилиб олдик. 
Чарм саноати чиқиндилари асосида олинган коллаген ва коллаген препаратлари гидролизланган 
акрилоамид билан модификация қилинди. Чарм саноати маҳсулотларининг сифати ва 
эксплуатацион хоссаларини яхшилашнинг асосий йуналишларидан бири, пардозлаш, айнан 
тўлдириш жараёнларида қопламанинг эгилувчанлик, адгезион хоссаларини ошириш билан бирга 
унинг қалинлигини минимал ҳолатини таъминлашдир.
Юқоридагиларга мувофиқ, таркибида коллаген сақлаган чарм саноати чиқиндиларини 
қайта ишлаб, улардан коллаген ажратиб олинди. (Расм-1).
а б 
Расм-1. а–коллаген (қуритилганга қадар); б–коллаген (қуритилгандан сўнг). 
Олинган коллаген сувда яхши эриб, шишага суркалганда, табиий шароитда қуритишдан 
сўнг, унинг юзасига мустаҳкам ёпишқоқ, бир текис қатлам ҳосил қилди. Шуни алоҳида эътиборга 


13
олиш жоизки, табиий шароитда қуритиш олиб борилганда, микроструктурада микроёриқлар ҳосил 
қилиб, бу ўз ўрнида шиша юзасидаги адгезия жараёнининг юқорилигидан далолат берди.
Коллаген акриламид билан модификация қилинганда, юқорида кўрсатилган ҳолат 
кузатилмади, яъни модификацияланган коллаген қатламларида қуритишдан сўнг, микроёриқлар 
ҳосил бўлмасдан, монолит гетероген субстрат характерини, яъни колагеннинг капилярлик, 
сингдирувчанлик хусусиятларини намоён этди. Чармни пардозлаш жараёни учун янги 
тўлдирувчилар олиш мақсадида модификацияланган коллаген асосида композициялар яратилди 
(1-жадвал). Бундан ташқари, композиция учун 1-жадвалга мувофиқ, полиакриламид, парда ҳосил 
қилувчи сифатида пенетратор қўлланилди. Назорат варианти сифатида анъанавий усулда 
ишлатиладиган акрил эмулсияси ҳамда МБМ 3 ва МХ 30 дисперсияси олинди. Оқсил-полимер 
композицияси қуйидагича тайёрланди: 
Композиция тайёрлаш учун бешта вариант танланди ва бешта таркиб яратилди. 
Тайёрланиш жараёни қуйидагича: 
Реакторга механик қоришгич ўрнатилиб, (70,65,60,55,45) масса улуш коллаген-
гидрролизати, (20,30,25,30,35) масса улуш гидролизланган полиакриламид, (10,5,15,15,20) масса 
улуш парда ҳосил қилувчи сифатида пенетратор МБМ-3, 25 масса улуш сув, узлуксиз 
аралаштириб, сув буғи билан 55-70°С ҳароратда 3-4 соат қиздирилди. Шу усул билан лаборатория 
шароитида олинган оқсил-полимер колмпозиция 10 кг ни ташкил қилди. Кейинги босқич 
эксперементал чармни тўлдириш жараёнида олинган оксил-полимер композицияларни қўллашга 
қаратилган. Ярим маҳсулот ошлангандан сўнг тўлдириш жараёнини амалга ошириш 
режалаштирилган. 
1-жадвал 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish