196
Фан, техника ва технология, айниқса, электроника ва ахборот воситаларининг кенг миқёсда
ривожланиши мутахассислар тайёрлашга катта талаблар қўймоқда. Бу таълим самарадорлигини
оширишни тақозо этади.
Таълим
самарадорлигини
ошириш
таълимни
ахборотлаштириш,
ахборот
технологияларини, хусусан, ЎЗДВ ларни қўллаш билан узвий боғлиқ.
УКТ фанларни ўқитишда ЎЗДВ ларни қўллаш қуйидагиларга имкон берди:
- таълим жараёнини автоматлаштирилган маълумотлар базалари ёрдамида бошқариш,
ахборот воситалари ва технологиялари билан таъминлаш;
- таълим мазмуни, методлари ва ташкилий шаклларини танлаш технологиясини
такомиллаштириш;
- бўлажак касб таълими ўқитувчиларини ақлий ривожлантиришга, уларда мустақил таълим
олиш, ахборот излаш, тажрибалар ўтказиш, тадқиқотлар олиб бориш қобилиятини
шакллантиришга йўналтирилган методика-ларни яратиш;
- бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг билим даражасини объектив, тизимли ва тезкор
назорат қилиш ва баҳолашга имкон берувчи тестлар ва диагностик методикаларни ишлаб чиқиш;
- бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг тайёргарлигини ривожлантириш, билимларни
мустақил эгаллаш, ахборотларни қайта ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган
ўқитиш технологияларини яратиш.
УКТ фанларни ўқитишда компьютерли ўқитиш возиталаридан фойдаланиш ахборот-ўқув
фаолиятининг мутлақо янги методидир.
УКТ фанларни ўқитишда ЎЗДВ ларни қўллаш қуйидаги ишларни амалга оширишни тақозо
этади:
- ўқув жараёнида замонавий ЎЗДВ ларни қўллаш технологияларини яратиш ва илмий-
педагогик нуқтаи назардан асослаш;
- ўқув фанларини ўрганишда зарур бўладиган педагогик дастурий воситаларни ишлаб
чиқиш ва амалда қўллаш;
- ўқитиш жараёнида ЎЗДВ ларни қўллаш орқали анъанавий ўқитиш методикасини
ўзгартириш.
УКТ фанларни ўқитишда ЎЗДВ ларни учун, энг аввало, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш
зарур:
- бўлажак касб таълими ўқитувчиларига УКТ фанлари мазмуни ва уларни ўрганишда ЎЗДВ
ларнинг имкониятлари ҳақида маълумот бериш;
- УКТ фанларни ўқитишда уларни ЎЗДВ ларлан фойдаланишга тайёрлаш;
- УКТ фанлар бўйича яратилган ЎЗДВ ларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- УКТ фанларни ўқитишда ЎЗДВ лар қўлланиладиган таълим йўналишларини аниқлаш;
- ЎЗДВ ни яратиш, техник ва дастурий воситаларни танлаш;
- УКТ фанларни ўқитишда ЎЗДВ дан фойдаланиш бўйича меъёрий ҳужжатлар мажмуини
ишлаб чиқиш;
- таълим муассасаларини УКТ фанларни ўқитишни ЎЗДВ лар билан босқичма-босқич
таъминлаш.
Ўқув жараёнини ахборотлаштириш интеллектуал фаолият турларининг инсон ҳаётининг
турли жиҳатларига таъсири ва ролининг ортиши билан боғлиқ объектив ҳодисадир. Бугунги кунда
таълимни ахборотлаштириш муаммосига янгича қарашлар лозимлиги талаб этилмоқда. Таълимни
ахборотлаштириш таълим олувчининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, ўқитишни
индивидуаллаштириш ва интеграциялашнинг янгича методик тизимларини яратишга имкон
бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: