Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

ТИЛХАТ-МАЖБУРИЯТ 
Ушбу тилхат-мажбурият______________________________________ берилди, 
(қайси почта алоқаси объекти кўрсатилсин)
шу ҳақда, мен ________________________________________________________ 
(бўнак олувчининг лавозими, фамилияси, исм-шарифи) 
_______________________________________________________________________ 
почта маркаларини уларнинг номинал нархи бўйича сотиш учун бўнак олдим. 
_________________________________________________суммадаги
(сумма сўзлар билан) 
______________________________________________________________________
Бўнакни ўз вақтида тўлдириб туриш мажбуриятини ва тўлиқ моддий жавобгарлик-
ни ўз зиммамга оламан. 
20__ й «____»________________ 
Бўнак олувчи________________ 
(лавозими, имзо)
 
 
108-расм. Почта маркаларининг бўнагини олишда алоқа ходими 
томонидан бериладиган тилхат-мажбурият намунаси 
 
Тилхат-мажбурият почта алоқаси объектининг кассасида пул
ҳужжати сифатида сақланади ва ҳар йилнинг 1 январидан янгиланади. 
Почта алоқаси объектларининг раҳбарлари текширувларни ўтказиш 
вақтида алоқа ходимларида бўнакнинг мавжудлигини ва улар ўз вақтида 
тўлдириб турилишини вақти-вақти билан текширадилар. Текширув 
натижалари тўғрисида тилхат-мажбуриятнинг орқа томонига белги 
қўйилади. 
 
14.1.2 Почта, курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш ва
топшириш бўйича якун чиқариш
14.1.2.1
Иш куни тугагандан сўнг, рўйхатга олинадиган почта, 
курьерлик жўнатмаларини қабул қилувчи алоқа ходимлари 1-шаклдаги 
дафтарларда қабул қилинган почта курьерлик жўнатмаларининг 
якунларини, шунингдек, уларни жўнатиш учун тўлов суммасини ҳисоблаб 
чиқадилар ва бир иш куни давомида тўлдирилган квитанцияларнинг 
охирги нусхасида хизмат тўлови шаклини ажратиш билан: нақд пулларда, 


RH 45-090.1:2013 
235 
нақдсиз пул ҳисоби бўйича, пластик карточка бўйича рақамлар билан ѐзиб 
қўядилар. Қўшимча хизматлар учун тўлов алоҳида сатрга ѐзилади. Агар 
посилкалар, қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати эълон қилинган 
бандероллар, буюртма майда пакетлар 1-шаклдаги битта дафтар бўйича 
қабул қилинган бўлса, у ҳолда бир кеча-кундузлик якуни бўйича қабул 
қилинган почта, курьерлик жўнатмаларининг ва улар учун тўлов суммаси 
ҳар бир жўнатманинг тури бўйича алоҳида кўрсатилади. 
47-шаклдаги дафтарда тўловнинг умумий суммаси ва алоҳида сатрда 
– қўшимча хизматлар учун хизмат тўлови шаклини ажратиш билан: нақд 
пулларда, нақдсиз пул ҳисоби бўйича, пластик карточка бўйича тўловлар 
кўрсатилади.
14.1.2.2
 
Рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмаларини
топширувчи алоқа ходимлари келувчи 16-шаклдаги юкхатларнинг орқа 
томонида ѐки тоза қоғоз варағида, аввалги кундан қолган, бир кунда келиб 
тушган, топширилган, тўланган, қайта жўнатилган ва қайтарилган почта, 
курьерлик жўнатмаларининг миқдорини, кейинги иш кунига қолган
топширилмаган почта, курьерлик жўнатмаларининг миқдорини кўрсатган 
ҳолда иш куни давомида почта, курьерлик жўнатмалари устидан
бажарилган амалларга якун чиқаришади. Якун алоқа ходимининг имзоси 
билан тасдиқланади ва почта, курьерлик жўнатмаларининг ҳақиқатда 
қолган қолдиғи билан солиштирилади. 
Якун чиқариш қулай ва тез бўлиши учун топширилган почта,
курьерлик жўнатмаларига 16-шаклдаги юкхатларда штампларни қўллаш 
тавсия этилади (109-расм). 
 
__________________ га қолдиқ 
__________________ келиб тушган 
__________________ берилган 
__________________ тўланган 
__________________ қайта жўнатилган 
ва қайтарилган 
__________________ га қолдиқ 
 
 
 
109-расм.16-шаклдаги юкхатларга қўйиладиган штамп намунаси 
Почта, курьерлик жўнатмаларининг қолдиғини алоқа ходимлари 
ўртасида смена алмашинувида бир-бирига топширишда ушбу кичик
банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тартибда якун чиқарилади ва 
қўшимча равишда «
Қолдиқни топширди
__________ (имзо).
Қолдиқни 
қабул қилди
_____________ (имзо)» ѐзуви ѐзилади. 
Кун охирида алмашинув пунктлари, почта алоқаси объектлари 
(почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)да, бундан ташқари, бир кеча-


RH 45-090.1:2013
236 
кундузлик иш якунини чиқаришда буюмлар ва почта, курьерлик 
жўнатмалари 16-шаклдаги юкхатлар ҳисобга олинади. 16-шаклдаги юкхат 
охиргисининг орқа томонида ѐки тоза қоғоз варағида ѐзув ѐзилади
(110-расм). 
 
__________________ га қолдиқ 
__________________ почта билан келиб тушган 
жўнатилувчи __________________ қабул қилинган 
__________________ қайта жўнатилган ва қайта-
рилган 
__________________ бериш ва етказиб бериш учун
топширилган 
__________________ почта билан жўнатилган 
__________________ га қолдиқ 
___________________ текширди 
(лавозими, имзо)
___________________ топширди 
(лавозими, имзо) 
___________________ қабул қилди 
(лавозими, имзо) 
 
 
110-расм. Бир кеча-кундузлик иш якунини чиқаришда почта,
курьерлик жўнатмаларини ѐзиш намунаси 
Келган буюртма майда пакетлар, қиймати эълон қилинган хатлар ва 
қиймати эълон қилинган бандероллар, посилкалар битта умумий рақам
билан рақамланадиган почта алоқаси объектларида почта жўнатмалари 
ҳаракатининг якунини чиқариш албатта почта жўнатмалари турлари
бўйича ажратилиб амалга оширилади.
Рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмалари ва буюмлар 
ҳаракатининг ҳисоби келиб тушган ва жўнатилган почтани ҳисобга олиш 
қайдномаси бўйича олиб борилиши мумкин (96-расм). Қайднома иш
жойларида иш жараѐни вақтида қабул қилинган ва жўнатилган почта учун 
ҳужжатлар асосида тузилади. 
Автоматлаштирилган почта алоқаси объектларида иш куни 
давомидаги рўйхатга олинадиган почта, курьерлик жўнатмалари ва
буюмлар ҳаракатининг ҳисоби АТ ѐрдамида юритилади.

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish