Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари


Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларини очишга йул



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларини очишга йул 
қўйилмайди, сақлаш муддати уларни қабул қилиш кунидан бошлаб 
камида олти ойни ташкил этади.
231 


RH 45-090.1:2013
232 
13.3.3.2 Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларидан олинган 
предметлар беш кун муддат ичида қуйидаги ташкилотларга топширилади 
ѐки жўнатилади: 
а) ҳуқуқий хусусиятдаги ҳужжатлар: мол-мулкка эгалик ҳуқуқига
тааллуқли бўлган тилхатлар, шартномалар, мажбуриятлар, нотариал ва 
бошқа ҳужжатлар – нотариал органларга; 
b) фуқаролик ҳолатининг далолатномалари (туғилганлик тўғрисида-
ги гувоҳнома, уларнинг нусхалари ва ш.к.) – фуқаролик ҳолати далолатно-
маларини ѐзиш бўлимларига; 
c) пенсия гувоҳномаси (китобча) ва пенсия ҳужжатлари – Бюджетдан 
ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ѐки пенсия-
ларни тайинлайдиган бошқа ташкилотларга; 
d) паспортлар ва ҳарбий ҳужжатлари – ички ишлар органларига,
мудофаа ишлари бўйича маҳаллий органларга; 
e) аъзолик билетлари – тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотлар-
га; 
f) дипломлар – халқ таълимининг органларига; 
g) маҳнат дафтарчалари – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар-
даги охирги ѐзувининг жойи бўйича тегишли юридик шахсларга; 
h) амалда муомалада бўлган почта маркалари касса орқали кирим 
қилинади. Ҳисобдан чиқарилган маркалар ва муомаладан чиқарилган
почта маркалари, шунингдек, чет эл почта маркалари (соф ва ҳисобдан 
чиқарилган) миллий операторнинг почта маркалари, маркаланган ва
филателия маҳсулотлари Архивига йўлланади. 
Барча предметлар рўйхатлар билан бирга зарур бўлган ҳолатларда 
уларнинг оғирлигини, ўлчамини, навини, рақамини ва шу кабиларни тўлиқ 
кўрсатган ҳолда, тегишли ташкилотларга берилади(қиймати эълон қилин-
ган почта жўнатмаларида юборилади). Рўйхат икки нусхада тузилади:
биринчи нусхаси предметлар билан бирга берилади (жўнатилади), иккин-
чи нусхаси эса ташкилот муҳри билан тасдиқланган, предметлар қабул 
қилинганлиги тўғрисидаги тилхати билан (1-шаклдаги дафтардан квитан-
ция билан) почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғлама-
лари)да қолади. 
Имзолари бўлган рўйхатларнинг нусхалари ва 1-шаклдаги дафтардан
квитанциялар шу кун мобайнида тарқатилмаган почта, курьерлик жўнат-
маларини очиш далолатномалари билан бирга сақланади. 
13.3.3.3
 
Очилган почта, курьерлик жўнатмаларида аниқланган
қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва бошқа товар бойликлари
чакана савдо ташкилотлари орқали воситачилик асосида сотилади. Бунинг 
учун почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) 
чакана савдо ташкилотлари билан, бундай буюмларни топшириш ва сотиш 
шартлари ва тартиби белгиланадиган, шартномалар тузадилар.
13.3.3.4 Чакана савдо ташкилотлари олишни рад этган жойланмалар 
(эски кийилган кийимлар, қиймати кам бўлган буюмлар ва ҳ.) белгиланган 


RH 45-090.1:2013 
233 
нархда «Иккиламчи хом ашѐ» ташкилотига топширилади, истеъмол 
қилишга ярамайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари эса, йўқ қилинади.
13.3.3.5 Хатлар ва унинг ўровлари ѐзишмаларнинг сири тўла
сақланадиган қилиб тегишли 51-шаклдаги далолатнома тузиш билан йўқ 
қилинади (қирқилади). Макулатура «Иккиламчи хом ашѐ» ташкилотларига 
топширилади. Бундан тушган сумма почта алоқаси объектларининг бошқа 
даромад ҳисобига кирим қилинади. 
13.3.3.6 Тарқатилмаган почта, курьерлик жўнатмаларини очиш ва 
жойланмаларни сотишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши учун 
почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг 
раҳбарлари жавобгар бўлади. 

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish