Почта қоидаларининг бузилганлиги ва почта, курьерлик
жўнатмаларини жўнатиш учун тўловнинг йиғилмаганлиги
тўғрисидаги
Х А Б А Р Н О М А
20
11
й
.
19 июнда
Термез 3
да тузилди
(почта алоқаси объекти номи)
Бойсун АБ
га
(бузилишга йўл қўйган почта алоқаси объекти номи)
Мазмуни:
Бойсун АБдан 2011 йил 18 июнда 43-сон суғурта
қопида 6 та буюм 2011 йил 17 июнда Бойсун 1да қабул қилин-
ган 10000 сўмлик VA192171545UZ-сон қиймати эълон қилинган
хат қайд этилмасдан олинган
АББ
Иботов
(лавозим, имзо)
Опр.
Фозилова
(лавозим, имзо)
(тақвим
штемпели изи)
97-расм. 30-шаклдаги хабарномани тузиш ва расмийлаштириш
намунаси
RH 45-090.1:2013
201
Оддий хатлар, бандероллар, майда пакетлар, секограммалар нотўғри
юборилгани, нотўғри йўналтирилгани, жўнатишнинг белгиланган муд-
датлари қўпол равишда бузилгани аниқланганда 30-шаклдаги хабарнома-
ларга 9-шаклдаги манзил ѐрлиқлари илова қилинади. Нотўғри
юборилганда 9-шаклдаги манзил
ѐрлиқларнинг орқа томонига белгилан-
ган жойи, бошқа манзилга йўналтирилган почта жўнатмасининг тури ва
уни қаерга тўғри йўналтириш кераклиги, кечиккан ҳолатларда эса, жўна-
тиш ва келиб тушиш санаси кўрсатилади. Бу ѐзувлар тақвим штемпели
изи ва текширувчи алоқа ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
30-шаклдаги хабарномада илова қилинаѐтган 9-шаклдаги манзил ѐрлиқлар
ва бошқа ашѐвий далилларнинг сони ѐзилади, масалан:
«9-шаклдаги учта
ѐрлиқ юборилмоқда»
. Нотўғри йўналтирилган, белгиланган режадан
ташқари жўнатилган ва кечиккан буюртма хатлар, бандероллар, майда па-
кетлар, қиймати эълон қилинган хатлар, қиймати эълон қилинган банде-
роллар, посилкалар, қоплар ва контейнерлар тўғрисидаги маълумотлар
тўғридан-тўғри 30-шаклдаги хабарномаларга ѐзилади.
12.3.8 Почта жўнатмалари, пул ўтказмалари ва буюмлари, нотўғри
юборилган ва белгиланган режадан ташқари жўнатилган ҳолларда, почта
жўнатмалари, пул ўтказмаларининг қабул қилиш жойларига 30-шаклдаги
хабарномалар бир нусхада тузилади, бундан ташқари ҳолларда эса, 30-
шаклдаги хабарномалар икки нусхада тузилади. Хабарноманинг биринчи
нусхаси қоидалар, йўриқномалар ва фармойишлар бузилишига йўл қўйган
почта алоқаси объектлари бўйсунувчи почта алоқаси объекти (почтамт,
почта алоқаси боғламаси) раҳбарининг номига хизматга оид хат билан
жўнатилади, иккинчи нусхаси эса, келувчи 16-шаклдаги юкхат (11-
шаклдаги реестр)га қўшиб қўйилади.
12.3.9
Транзит объектда, белгиланган жойдаги почта алоқаси
объектида қайд қилинмасдан қабул қилинган почта, курьерлик
жўнатмалари, контейнерлар ва қоплар, улар қабул қилинган ҳужжатлар
бўйича қуйидаги намунадагидек ѐзиб қўйилади:
«2011 йил 14 январда
Намангандан жўнатилган RB162182165UZ–сонли рўйхатда қайд
этилмаган буюртма бандероль қабул қилинди»
ѐки
«2011 йил 16 январда
Термездан жўнатилган қиймати 35000 сўм деб эълон қилинган
CP192157032UZ-сонли юкхатда қайд этилмаган посилка қабул қилинди»
қайднома ѐзиб қўйилади.
Ушбу ѐзувлар олинган почтани текшириш учун жавобгар
ходимнинг имзоси билан тасдиқланади. Транзит почта алоқаси
объектлари бундай почта жўнатмаларини ҳужжатларга, одатдаги
тартибда, қайд қилган ҳолда, жўнатадилар.
12.3.10 30-шаклдаги хабарномалар олинганда почта алоқаси
объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)нинг раҳбарлари
уларни рўйхатга олишни таъминлайдилар, айбдор алоқа ходимини
аниқлайдилар, сабабини суриштириб биладилар, хатони ҳисобга оладилар
ва тегишли чораларни кўрадилар.
RH 45-090.1:2013
202
12.3.11
51-шаклдаги далолатномалар қуйидаги ҳолатларда тузилади:
а) 16-шаклдаги юкхатларга қайд қилинган почта, курьерлик жўнат-
малари, контейнерлар ва қоплар олинмаганда ѐки қайд қилинганлар
ўрнига 16-шаклдаги юкхатларда бошқа почта, курьерлик жўнатмалари,
контейнерлар ва қоплар ўрнига олинганда;
b) контейнерлар, қоплар ва йиғиндиларда илова ҳужжатлари,
шунингдек, 16-шаклдаги умумий юкхатларга қайд қилинган 16-шаклдаги
алоҳида юкхатлар мавжуд бўлмаганда;
c)
контейнерлар, қоплар ва йиғиндилардаги жойланмалар
етишмаганда;
d) посилка, қиймати эълон қилинган хат ва қиймати эълон қилинган
бандероль, буюртма майда пакет, халқаро жўнатмалар жойланган қопнинг
оғирлиги мувофиқ келмаганда; посилкада 2-шаклдаги ѐрлиқ бўлмаганда
ѐки 116-шаклдаги илова қилинадиган манзил бланкидаги оғирлик тўғри-
сидаги ишончли маълумотларнинг йўқлиги билан бир вақтда тузатишлар
мавжуд бўлганда;
e) транзит контейнерлар, қоплар, шунингдек, транзит ва келувчи
посилкалар, қиймати эълон қилинган хатлар ва қиймати эълон қилинган
бандероллар, буюртма майда пакетлар очилганда ҳамда қайтадан
ўровланганда (ушбу Қоидаларнинг 12.4.7-бандида кўрсатилган ҳолатлар
бундан мустасно);
f) нуқсонли қиймати эълон қилинган почта, курьерлик жўнатмаси
ѐки одатдаги посилка аниқланганда.
12.3.12
51-шаклдаги далолатномада: далолатноманинг тузилган
санаси, вақти ва жойи, почта, курьерлик жўнатмаси қайси почта алоқаси
объекти ѐки почта вагонидан ва қандай ҳужжатлар билан олингани
(олинмагани), унинг тури, рақами, эълон қилинган қиймати ва устама
тўлов суммаси, қабул қилиш жойидаги ва белгиланган жойдаги почта
алоқаси объектлари, оғирлиги, қабул қилиш санаси ва ойи, жўнатувчи
ҳамда олувчининг манзили ва номлари кўрсатилади. Кейин масаланинг
моҳияти баѐн қилинади ва 51-шаклдаги далолатнома неча нусхада
тузилгани ва қаерга йўллангани кўрсатилади. 51-шаклдаги далолатнома
назорат қилувчи шахс ва почта жўнатмасига ишлов бериш ҳамда текши-
ришда иштирок этган алоқа ходимлари томонидан имзоланади ва тақвим
штемпели изи билан тасдиқланади (
98, 99,100-
расмлар
).
Қиймати эълон қилинган почта, курьерлик жўнатмасини ѐки
одатдаги посилкани очишга оид 51-шаклдаги далолатномани тузишда
ушбу Қоидаларнинг 12.4.3-бандига амал қилиш лозим.
RH 45-090.1:2013
203
Do'stlaringiz bilan baham: |