Хом ашё материаллари
Автоклав ва ноавтоклав ғовак бетонлар тайёрлаш учун хом ашёнинг
асосий турлари бўлиб, цемент, оҳак, қум, сув ва ғовак ҳосил қилувчилар
хизмат қилади.
Цементлар. Ғовак бетонлар ишлаб чиқариш учун оддий ва пуццолан
портландцементлар, шлакопортландцемент ва нефелин цемент ишлатилади.
Иқтисодий тарафдан, актоклав қотишда 400 марка цементни қўллаш
мақсадга мувофиқ. Юқори маркали цементларда (600,700) унинг солиштирма
ҳаражатини камайтириш, жуда майдаланган қумтупроқли тўлдирувчи
миқдорини ошириш керак.
Гидрацияда кальций оксидининг мустақил гидратини ажратувчи
учкальцийли силикат С
3
S нинг катта миқдорли алит цементини қўллаш жуда
самаралидир:
3СаОSiO
2
+(n+1)H
2
O=2CaOSiO
2
. nH
2
O+Ca(OH)
2
Икки кальцийли силикат С
2
S миқдори кўп бўлган белит цементини
ишлатиш ҳам мумкин.
Цемент 12-13 га тенг водород кўрсаткичи рН га эга бўлиши керак. 11
дан кичик, рН ли яъни кам ишқорли цемент бўлса, цементга оҳак қўшиш
керак. Ноавтоклав газобетон ва кўпикбетон тайёрлашда, цемент маркаси
бетон мустаҳкамлигини аниқлашда катта аҳамиятга эга: маркаси қанчалик
юқори бўлса, бетон шунчалик чидамли бўлади.
Автоклав ғовак бетонлар ишлаб чиқаришда цемент маркаси катта
аҳамиятга эга эмас: автоклав қайта ишлашга кўра, паст маркали цементларни
қўллаб олинган ғовак бетонлар, юқори маркали цементларни қўллаб олинган
бетонлар билан деярли бир хил мустаҳкамликка эга. Шунинг учун
сўнггисини қўллаш иқтисодий жиҳатдан самарали эмас.
Нефелин цементни рангли металлургия чиқиндиларидан олинади.
Нефелин цементнинг портландцемент билан таққослагандаги асосий
хусусиятлари қуйидагича:
а) жуда юқори сув тутиш хусусияти;
108
б) жуда тез қотиши – қотиш бошланиши 0,5-1,5 соатда, қотиб бўлиши
6 соатдан кеч эмас;
в) чўкувчи деформацияларга кам ифодаланган қобиляти.
Ғовак бетонлар ишлаб чиқаришда нефелин цементни қўллаш
тажрибаси шуни кўрсатди-ки у газбетон ва кўпикбетон ишлаб чиқариш учун
бир хилда яроқли.
Оҳак. Автоклав ғовак бетонлар ишлаб чиқариш учун майдаланган
сундирилмаган оҳакни сўндиришда кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиқиб,
бу жараённи тезлатишга ёрдам беради, бу билан ғовак массани чўкишдан
сақлайди ва маҳсулотлар мустаҳкамлигини оширади.
Гипсни майда оҳакни сўндириш вақтини бошқариш учун қўшилади.
Шлакли боғловчилар. Профессор А.В.Волженский изланишлари
шуни курсатди-ки, газбетон тайёрлашда шлакли боғловчи моддаларни
қўллаш иқтисодий самаралидир.
Турли металлургия ва ёқилғи шкалари цементсиз ёки кам цементли
боғловчи олиш учун кенг ишлатилиши мумкин.
Шлакли боғловчиларнинг оптимал таркиби (% да) тажрибалар билан
аникланган:
а) цементсиз таркиб: домна донали ёки бошқа шлак 75-80, оҳак 10-
20, гипс 5;
б) кам цементли таркиб: худди ўша шлаклар 60-75, портландцемент
10-25, оҳак 10, гипс 5.
Қумтупрокли материаллар.
Автоклав ғовак бетонлар ишлаб чиқаришда қумтупрокли модда
сифатида кўпинча кварц қуми ишлатилади. Бундан ташқари, иссиқлик
электростанцияларда чангсимон ёқилғини ёқишдан қолган кул, «ёнувчи
жинслар», трепил, опока, маршалит ва бошқа қумтупроқли материаллар ҳам
ишлатилади.
Кварц қуми тоза, тупроқ ва органик моддалар аралашмасисиз,
таркибида 70-80% SiO
2
бўлиши керак. Тупроқнинг мавжудлиги газбетон
қотишини секинлаштиради ва унинг мустаҳкамлигини пасайтиради. Органик
аралашмалар газ ажралиб чикиши ва газобетон кўпчишини ёмонлаштиради.
Газ ёки кўпиксиликат ишлаб чиқаришда кварц қуми ўрнига, таркибидаги
109
SiO
2
40% дан ортиқ бўлган кул ишлатилиши мумкин. Хом ашё
қоришмасининг қумтупроқли компоненти сифатидаги кул қуйидаги
хусусиятларга эга:
1) минералогик таркиби бўйича кул кварц қумидан бир жинсли
эмаслиги билан фарқланади; кулда ҳам шишаванд, ҳам кварц, тупроқ,
кальцит ва бошқа минераллар кўринишидаги кристалл моддалар мавжуд;
2) кимёвий таркиби бўйича кул кварц қумидан қумтупроқнинг кам
миқдори (25 дан 60%гача) билан фарқланади, аммо Al
2
O
3
ва Fe
2
O
3
қоришмалари унда қумга кўра кўпроқ;
3) кулнинг физик тузилиши юкори ғовакк ва майда дисперслиги (10
дан 50 мк гача) билан характерланади.
Кулнинг бу хусусиятлари ўз ўрнида қуйидагиларни аниқлайди:
а) сувни яхши шимиш ва ёмон қайтариш хусусияти, бу эса ғовак
бетонларда тўлдирувчи сифатида кулни қўллашдаги камчиликдир;
б) кулни қайта ишламасдан қўллаш имконияти, бу ғовак бетонлар
ишлаб чиқаришни осонлаштиради;
в) кварц қумидан тайёрланган маҳсулотларга караганда, маҳсулотлар
ҳажмий оғирлигининг камлиги.
Куйган жинслар-тошкўмир олишда чиқинди ҳисобланади.
Куйган жинслар табиий, сунъий (глиеж) ва ағдарма (отвалли) бўлади.
Таббий куйган жинслар, геологларни аниқлашича, узоқ муддатли ер
ости ёнғинлари натижасида ҳосил бўлади.
Отвалли куйган жинслар-кумир шахталари ёнидаги террикониклар-
конуссимон отвалларда таркибида турли қумирлар мавжуд бўш жинсларни
ўзидан-ўзи ёнишидан ҳосил бўлади.
Ҳаводаги кислород таъсирида бу ерда органик моддалар ва
олтингугурт ўн йиллар давомида ўз-ўзидан ёнади.
Газ ҳосил қилувчилар. Газбетон ва газсиликат ишлаб чиқаришда
бутун дунёда одатда газ ҳосил қилувчи сифатида алюмин кукуни
ишлатилади. Газбетон ва газсиликат ишлаб чиқаришда бошқа тур газ ҳосил
қилувчилар деярли ишлатилмайди.
110
1м
3
газбетон ва газсиликатга, маҳсулот ҳажмий оғирлигига кўра 0,35
дан 0,6 кг гача алюмин кукуни сарфланади. Ҳажмий оғирлик қанчалик кам
бўлса, кукун сарфи шунчалик кўп бўлади.
Кўпик ҳосил қилувчилар. Кўпикбетон ва кўпиксиликат тайёрлашда
барча маълум кўпик ҳосил қилувчилар: смола-сапонинли, елимканифолли,
алюмосульфонафтенли ва ГК кўпик ҳосил қилувчилар ишлатилади.
Хом ашё материалларини тайёрлаш оҳакни куйдириш, уни майдалаш
ва қумга аралаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |